Ислом оламининг таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO)нинг Марокаш пойтахти Работ шаҳридаги қароргоҳида 24 август куни “Эркинликларни инсоний қадриятлар ва халқаро ҳуқуқ тамойиллари асосида шакллантириш” мавзусида халқаро конференция бошланди. Унда Миср, Уммон, Бирлашган Араб Амирликлари, Чад, Таиланд, Малайзия, Индонезия, Ҳиндистон, Покистон, Франция, Мавританиядаги ислом муассасалариниинг 200 га яқин раҳбар ва академик олими сирасида Марказ директорининг ўринбосари Отабек Муҳаммадиев ҳам иштирок этмоқда.
Конференция доирасида ташкилот қароргоҳида жойлашган Марокаш тарихи ва қўлёзмалар музейида “Пайғамбаримиз (с.а.в.) сийрати ва ислом цивилизацияси” номли кўргазма очилди.
Анжуман икки кун давом этади.