Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / МАРКАЗ ТАРҒИБОТЧИЛАРИ – ХАТИРЧИДА

МАРКАЗ ТАРҒИБОТЧИЛАРИ – ХАТИРЧИДА

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари Навоий вилоятининг Хатирчи тумани маҳаллаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида тарғибот тадбирларини ўтказди.

“Майдон” МФЙда ташкил этилган учрашувда диний экстремизм ғояларини тарғиб этувчи даъват ва чиқишларнинг замонавий кўринишлари ҳақида маълумот берилиб, уларга қарши иммунитет ҳосил қилиш ва курашиш чоралари хусусида фикр юритилди.

“Новжа” МФЙлари аҳолиси билан ўтказилган тадбирда жаҳолатга йўғрилган ахборот хуружлари, улардан кўзланган ғаразли мақсадлар очиқланди ва ёшларни бу каби таҳдидлардан асраш борасида муҳим тавсиялар берилди.

“Самарқанд” МФЙда тарғиботчилар исломнинг инсонпарварлик ва бунёдкорлик қадриятлари ҳақида сўз юритиб, йиғилганларни уни асл ҳолатида сақлаш ва кенг тарғиб қилиш бўйича олиб борилаётган ишлардан воқиф қилди.

Туманнинг “Деҳқонобод” МФЙ аҳли билан ёш авлод вакиллари турли радикал тузилмалар фаолиятига қўшилиб қолишининг олдини олиш, уларда илм-фанга ва таълим олишга интилиш иштиёқини янада кучайтириш борасида мулоқот қилинди.

Тадбирларда мамлакатимизда, хусусан, Марказ томонидан диннинг софлигини сақлаш, конфессиялараро бағрикенглик, миллатлараро тотувликни таъминлаш йўналишида олиб борилаётган амалий ишлар ҳамда нашр этилган янги китоблар хусусида ҳам маълумотлар берилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Марказда бадиий фильм суратга олинмоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида индонезиялик бир гуруҳ киноижодкорлар томонидан “Ҳижрат орзуси” номли бадиий фильмнинг …