Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР (page 13)

ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР

«АЛ-АЗҲАР УЛАМОЛАРИНИНГ МУТААССИБЛИККА ҚАРШИ КУРАШДАГИ ТАЖРИБАСИ» мавзусидаги халқаро онлайн давра суҳбати

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅ Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Мисрдаги Ал-Азҳар Ислом тадқиқотлари академияси ҳамкорлигида ўтказилаётган «АЛ-АЗҲАР УЛАМОЛАРИНИНГ МУТААССИБЛИККА ҚАРШИ КУРАШДАГИ ТАЖРИБАСИ» мавзусидаги халқаро онлайн давра суҳбатига таклиф этамиз. Семинарда Ал-Азҳар Ислом тадқиқотлари академияси медиа маркази директори Др. МУҲАММАД ВАРДАНИЙ маъруза қилади. Маъруза араб тилида бўлади Онлайн семинар 2023 йил …

Батафсил

БУХОРО ИЛМИ РИВОЖИДА МУҲАММАД ПОРСО КУТУБХОНАСИНИНГ ХИЗМАТИ КАТТА

Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Мир Араб мадрасаси ҳамкорлигида “Бухоронинг ислом илмлари ривожидаги ўрни” мавзуида халқаро онлайн илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Унда юртимиз илмий муассасалари педагог ходимлари, Мисрдаги “Ал-Азҳар” университети профессор-ўқитувчилари, манбашунос, тилшунос олимлар иштирок этди. Анжуманда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов “Бухорода ислом …

Батафсил

ГЛОБАЛЛАШУВ ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАР ИЖРОСИНИ ТАҚОЗО ЭТАДИ

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида “Глобаллашув жараёнида исломни тушуниш муаммолари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди. Анжуманда юртимиздаги давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Туркия, Буюк Британия, Покистон, Малайзия илмий муассасалари раҳбар ва илмий ходимлари билан бирга, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов иштирок этиб, “Мусулмон жамоасида конфессиялараро мулоқот ва жаҳолатга …

Батафсил

МУҚАДДАС ҚАДАМЖОЛАР БОЙ ТАРИХИМИЗ ВА УМРБОҚИЙ ҚАДРИЯТЛАРИМИЗДАН СЎЗЛАЙДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Қозоғистондаги Фалсафа, сиёсатшунослик ва диншунослик институти ҳузуридаги Диншунослик маркази директори Алмасбек Шағирбай ва илмий ходими Нурмуҳаммед Мейманхўжа ташриф буюрди. Меҳмонлар Марказ музейида бўлиб, Имом Бухорий ҳаёти ва илмий меросига оид экспонат ҳамда қўлёзма манбалар нусхалари билан яқиндан танишди. Ташриф давомида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази …

Батафсил

ЎМОННИНГ ЯНА БИР НАШРИ – ТАШРИФ ҲАҚИДА

Ўмоннинг “Asdaa Oman” интернет нашри яқинда Султонликка сафар қилган Ўзбекистон делегацияси аъзолари билан суҳбат ҳақида материал чоп этди. Мақола Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари ўринбосари Фирдавс Ҳалимов интервьюси билан бошланган. Унда ташрифдан кўзланган мақсад, мамлакатларимиз ўртасидаги илмий ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари, электрон қўлёзмалар алмашиш имкониятлари ҳамда англашув меморандумларининг лойиҳаларини тайёрлаш …

Батафсил

ҲАМКОРЛИК ТАКЛИФИ ИЛГАРИ СУРИЛДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Туркия Тарихчилар жамияти раҳбари проф. др. Юксел Ўзген ва Туркия Республикасининг Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Отатурк маданият, тил ва тарих олий органи раҳбари Деря Ўрздан иборат делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар Марказ директори Шовосил Зиёдов ҳамроҳлигида музей фаолияти билан танишди. Имом Бухорий ҳаёти ва илмий-маънавий …

Батафсил

ҲИНДИСТОН ЭЛЧИСИ МАРКАЗДА МЕҲМОН БЎЛДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Маниш Прабҳат ташриф буюрди. Меҳмон Марказ музейида Имом Бухорийнинг ҳаёт йўли ва илмий фаолиятига оид экспонатлар ва нодир қўлёзмаларни катта қизиқиш билан кўздан кечирди. Элчига Имом Бухорий қолдирган бой илмий-манавий мерос хусусида батафсил маълумот берилди. Ташриф чоғида юқори мартабали …

Батафсил

Ўзбекистон ва Ўмон бой маданий меросни асраб-авайлаш ва ўрганиш соҳасидаги ҳамкорликни янада жадаллаштиради

Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида 26-29 август кунлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакилларидан иборат делегациянинг Ўмонга амалий сафари ташкил қилинди, деб  хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири. Ташриф  давомида  мамлакатимиз вакиллари Ўмоннинг Архив ва ҳужжатларни сақлаш миллий департаменти раиси Ҳамад ал-Давяни билан учрашди. Унда  икки томонлама илмий  …

Батафсил

ЎЗБЕКИСТОН – ЎМОН ИЛМИЙ МУЛОҚОТЛАРИ ОАВ НИГОҲИДА

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази раҳбарияти вакилларидан иборат делегация яқинда Ўмон Султонлигида хизмат сафарида бўлиб қайтди. Икки мамлакат ўртасида 2022-2023 йилларга мўлжалланган устувор йўналишларда ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган амалий чора-тадбирлар режаси доирасида ташкил этилган сафар ёзма ёдгорликларни сақлаш, каталоглаштириш, реставрация ва нашр этиш бўйича ўзаро тажриба …

Батафсил

ЎМОН СУЛТОНЛИГИГА САФАР МАНФААТЛИ БЎЛДИ

Аввал хабар берилганидек, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази вакилларидан иборат делегация Ўмон Султонлигига сафар қилди. Ташриф асносида делегация аъзолари Маскат шаҳридаги Ўмон миллий музейи фаолияти билан танишди. Музейдан ўрин олган Султонлик дипломатияси билан боғлиқ ҳужжатлар, тарихий расмлар, васиятномалар, турли давлатлар томонидан берилган ҳадялар ва бошқа …

Батафсил