Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳаё ва имон иккиси эгизакдир. Қачон улардан бири кўтарилса, бошқаси ҳам кўтарилади», дедилар». Имом Ҳоким ривояти.
БатафсилКУН ҲАДИСИ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таолонинг тўқсон тўққизта исми бор. Ким уларни тўлиқ билиб олса, жаннатга киради», дедилар». Муттафақун алайҳ.
БатафсилКУН ҲАДИСИ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёл киши учун эрининг ҳузурида унинг изнисиз рўза тутиши ва унинг изнисиз уйига бировни киритиши ҳалол эмас», дедилар». Тўртовлари ривоят қилганлар.
БатафсилКУН ҲАДИСИ
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки неъмат борки, одамларнинг кўплари уларни бой бериб қўядилар — (улар) саломатлик ва бўш вақтдир», дедилар». Имом Бухорий ривояти.
БатафсилКУН ҲАДИСИ
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръонни қироат қилинг, чунки у қиёмат куни ўз асҳобларига шафоатчи бўлиб келади», дедилар». Имом Муслим ривояти.
БатафсилКУН ҲАДИСИ
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бомдоднинг икки ракЪати дунё ва ундаги нарсалардан яхшидир», дедилар». Имом Муслим ривояти.
БатафсилКУН ҲАДИСИ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта мен раҳмат ўлароқ юборилдим», дедилар». Имом Муслим ривоят қилган.
БатафсилКУН ҲАДИСИ
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши ўз яхши кўрган кишиси билан биргадир», дедилар». Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар.
БатафсилКУН ҲАДИСИ
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уламолар Анбиёларнинг ворисларидир», дедилар». Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва Ибн Ҳиббон ривоят қилганлар.
БатафсилКУН ҲАДИСИ
Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй одамлар саломни кенг ёйинглар, таом тарқатинглар ва кечаси одамлар ухлаганида намоз ўқинглар. Шунда саломатлик-ла жаннатга кирасизлар», дедилар». Имом Термизий ривоят қилган.
Батафсил