№ inv. MR 74/VIII
Муаллиф. Муаллиф – номаълум.
Грамматика. Асар Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.)нинг “Ал-авомил ал-миа” асарига форсча шарҳ бўлиб, Миат (юзта) омил, муножот (чақирув) ҳарфлари, зарф аз-замон ва зарф ал-макон, ан-нақисот (исмларни бош келишикда, кесимни эса фатҳа келишигида келиши), феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган.
Нусха тўлиқ.
Асар боши (в. 38б) :
اكر سوال كرده شود كه الف لام عوامل جكونه الف لامست جواب ميكويمكه الف لام حرف است …
Асар сўнги (в. 40б) :
… زده تا صد همه منصوب مفرد ز صد بالا همه مفرد مجرد
Колофон (в. 40б) :
تمت تمت تمت تمت تمت تمت تمت تمت
Настаълиқ. 3 варақ. (в. 38б-40б) ; 41а-42а ҳадислар ва Бедил ғазаллари келтирилган ; 19 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 180´85 mm. ; варақ ўлчами : 260´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Саҳҳоф : Мулло Муҳаммад Амин
Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола, таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : муқоваси таякисидан ажраган, яхши сақланган.