Home / ЯНГИЛИКЛАР / “Марказий Осиё – ислом санъати ўчоғи” ХАЛҚАРО ФОРУМИ

“Марказий Осиё – ислом санъати ўчоғи” ХАЛҚАРО ФОРУМИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA), Туризм ва маданий мерос вазирлиги ташаббуси билан “Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги” доирасида 2022 йил 1-3 ноябрь кунлари Самарқандда “Марказий Осиё – ислом санъати ўчоғи” халқаро форум ташкил қилинмоқда.

🔷 Халқаро форум ҳамкорлари – Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, “Ҳунарманд” уюшмаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги.

🔷 Форумдан кўзланган мақсад – Ислом тарихи ва маданиятига оид қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштириш масалалари, бу борада Ўзбекистон ва хориж тажрибаси, китобат, муқовасозлик, хаттотлик санъатини тиклаш ва ўрганишга доир замонавий илмий-тадқиқот натижалари билан танишиш ва тажриба алмашишдан иборат.

Форум доирасида қуйидаги 3 йўналишда тадбирлар ташкил қилинади:

 «МОВАРОУННАҲРДА КИТОБАТ МАДАНИЯТИ» МАВЗУСИДА ИСЛОМ АМАЛИЙ САНЪАТИ ТУРЛАРИ БЎЙИЧА ФЕСТИВАЛЬ ВА САВДО ЯРМАРКАСИ
2022 йил 1 ноябрь
(Самарқанд вилояти, “Silk Road Samarkand” сайёҳлик маркази
“Боқий шаҳар” мажмуаси) 

Фестиваль ислом амалий санъатининг қуйидаги турларини ўз ичига олади: 

  1. Xаттотлик, 2. Миниатюра, 3. Кулоллик (майолика), 4. Керамика,
  2. Наққошлик, 6. Абру санъати, 7. Самарқанд қоғози, 8. Кандакорлик,
  3. Ёғоч ўймакорлиги.

Фестивалда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган хаттотлар, миниатюрачилар, кулоллар, наққошлар, қоғоз ишлаб чиқарувчи усталар ва диний соҳа ходимлари, тадқиқотчилар, исломшунос олимлар ва ОАВ ходимлари иштирок этади.

 
«ҚУРЪОНИ КАРИМНИНГ ЎЗБЕКИСТОН ФОНДЛАРИДА САҚЛАНАЁТГАН ҚАДИМИЙ НУСХАЛАРИ»
МАВЗУСИДА ХАЛҚАРО КЎРГАЗМА
2022 йил 2 ноябрь
(Самарқанд вилояти, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази биносида) 

✔ Кўргазмада Қуръони каримнинг Ўзбекистон фондларида сақланаётган қадимий нусха­лари намойиш қилинади, мутахассислар томонидан Қуръони каримнинг қадимий нусхаларига шарҳлар берилади.

✔ IRCICA томонидан Туркияда ўтказилган 11 хаттотлик ­мусобақаси ғолиблари асарлари ва “Катта Лангар Қуръони: кеча ва бугун” лойиҳаси­нинг тақдимоти ўтказилади.

✔ Шунингдек, туркиялик хаттотлар томонидан араб каллиграфияси бўйича маҳорат дарси ҳамда Ислом санъати бўйича давра суҳбати ташкил қилинади.

 

ҚАДИМИЙ ЁЗМА МАНБАЛАРНИ САҚЛАШ ВА ТАДҚИҚ ЭТИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯ
2022 йил 2-3 ноябрь
(Самарқанд вилояти, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази,
“Ипак Йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети биносида) 

Конференция иши 2 шўъбага бўлинган ҳолда ташкил қилинади:

I шўъба: Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштиришда Ўзбекистон ва хориж тажрибаси;

II шўъба: Нодир манбаларни консервация ва реставрация қилиш, реестрини тузиш ва рақамлаштириш масалалари.

Халқаро конференцияда маҳаллий ва хорижий ташкилотлар, университетлар, илмий-тадқиқот марказлари илмий ходимлари иштирок этади. Унда қадимий ёзма манбаларни консервация ва реставрация қилиш, сақлаш, реестрини тузиш, рақамлаштириш масалалари, шунингдек, китобат, муқовасозлик, хаттотлик санъати бўйича маърузалар тингланади.

Маъруза учун регламент 15 минут.

 

Илмий мақолалар ўзбек, турк, араб, инглиз, рус тилларида
2022 йилнинг 1 ноябрига қадар қабул қилинади.
Халқаро конференция учун топширилган мақолалар илмий тўплам шаклида Туркияда нашр этиш кўзда тутилган. 

 

МАҚОЛА МАТНЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ:

 ✔ Матн ҳажми 6-8 бет, компьютерда терилган шаклда қабул қилинади (Times New Roman, 14 шрифт, 1,5 интервалда, барча ҳошиялар 2 см.);

✔ Илмий аппарат учун зарур ҳаволалар тўртбурчак қавсда, манба ва адабиётлар рўйхатидаги  рақами ва саҳифаси қуйидаги тартибда берилади: [7:85]. Мақола матнидан сўнг фойдаланил­­ган манбалар ва адабиётлар алифбе тартибида 14 шрифтда, оралиғи 1 интервалда берилади.

✔ Сарлавҳа қорайтирилган шрифтда, саҳифа бошидаги қаторнинг ўртасига автоматик тарзда жойлаштирилиб, икки тилда (мақола ёзилган тил ва инглиз тилида) ёзилади, кейинги қаторларда матн ўнг томондан: муаллифнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, ундан ­кейинги қаторга илмий даражаси, илмий унвони, ундан кейинги қаторга иш жойи ва лавозими ёзилади. Агар муаллифлар бир нечта бўлса, кейинги муаллифлар ҳақидаги маълумотлар худди биринчи муаллиф ҳақида берилган маълумот каби кейинги қатордан берилади.

✔ Муаллиф(лар) ҳақидаги маълумотдан сўнг аннотация (150 сўз) инглиз тилида келтирилади.
✔ Мақолалар электрон шаклда center@bukhari.uz электрон манзилида қабул қилинади.
 
БИЗНИНГ МАНЗИЛ: 141306, Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани,
Хўжа Исмоил шаҳарчаси, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази.
Мурожаат учун телефонлар: (+99866) 240-20-18, (+99899) 528-65-63.
ТАШКИЛИЙ ҚЎМИТА

Check Also

Марказда бадиий фильм суратга олинмоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида индонезиялик бир гуруҳ киноижодкорлар томонидан “Ҳижрат орзуси” номли бадиий фильмнинг …