Буюк алломаларимизнинг ислом цивилизациясида тутган ўрни ва аҳамияти, уларнинг бой илмий-маънавий меросини тадқиқ қилиш, кенг жамоатчиликка етказиш, хусусан, ислом динининг инсонпарварлик ҳамда тинчликпарварлик моҳиятини илмий асосда очиб бериш юзасидан охирги тўрт йил ичида бир қатор хайрли ишлар амалга оширилди. Жумладан, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ҳадис илми мактаби каби бир қатор илмий-маърифий марказлар очилди.
Президентимизнинг 2020 йил 11 августдаги қарори асосида Ўзбекистан халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолиятининг йўлга қўйилиши ҳам ислом дини таълимоти ва асослари, хусусан, аждодларимизнинг ислом цивилизация ривожига қўшган улкан ҳиссасини илмий асосда ўрганиш соҳасида ташланган муҳим қадам бўлди.
Манба: “Янги Ўзбекистон” газетаси
2020 йил 11 декабрь, 239-сон