ЭЪТИРОФ

▪️ МАҲМУД ЭРОЛ ҚИЛИЧ – ИҲТнинг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA) Бош директори:

– Ўзим раҳбарлик қилаётган Марказнинг бош мақсади мусулмон олимлар­нинг жаҳон цивилизацияси равнақига қўшган ҳиссасини кенг тарғиб этишдан ҳам иборат. Ислом илмлари ривожида асосий ўрин тутган алломаларни ҳақли равишда етук сиймолар сирасида кўрамиз. Умрини шундай шарафли ишга бағишлаган Имом Бухорийнинг ҳаёт йўли ва машаққатли ижоди ҳақидаги маълумотларни, унинг хизматлари туфайли эришилган янги билимлар моҳиятини жаҳон бўйлаб кенгроқ тарқатишни ота юртимиз – Ўзбекистондаги ҳамкасбларимиз иштирокисиз амалга оширишни имконсиз деб биламиз.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Илм-фан ва маданий мерос ривожи йўлида

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Малайзия технология университети (МТУ) Ижтимоий-гуманитар фанлар факультети декани, Ислом, фан …