Фойе гумбазининг ички қисмида Қуръони каримдаги биринчи нозил қилинган сура, “Алақ” сурасининг дастлабки 5 та ояти ёзилган.
بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ
اقْرَأْ بِاسْمِ رَبِّكَ الَّذِي خَلَقَ (1) خَلَقَ الْإِنْسَانَ مِنْ عَلَقٍ (2) اقْرَأْ وَرَبُّكَ الْأَكْرَمُ (3) الَّذِي عَلَّمَ بِالْقَلَمِ (4) عَلَّمَ الْإِنْسَانَ مَا لَمْ يَعْلَمْ (5)
Шунингдек, Имом Бухорийнинг “Саҳиҳ ал–Бухорий”
китобидаги Пайғамбаримизнинг 3 та ҳадислари ҳам ёзилган:
1-ҳадис
عَنْ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ – رضي الله عنه – قَالَ: سَمِعْت رَسُولَ اللَّهِ – صلى الله عليه وسلم – يَقُولُ: «إنَّمَا الْأَعْمَالُ بِالنِّيَّاتِ، وَإِنَّمَا لِكُلِّ امْرِئٍ مَا نَوَى، فَمَنْ كَانَتْ هِجْرَتُهُ إلَى اللَّهِ وَرَسُولِهِ فَهِجْرَتُهُ إلَى اللَّهِ وَرَسُولِهِ، وَمَنْ كَانَتْ هِجْرَتُهُ لِدُنْيَا يُصِيبُهَا أَوْ امْرَأَةٍ يَنْكِحُهَا فَهِجْرَتُهُ إلَى مَا هَاجَرَ إلَيْهِ.
(رواه البخاري)
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир. Албатта, ҳар бир кишига ният қилган нарсаси бўлади. Бас, кимнинг ҳижрати Аллоҳ ва Унинг Расули учун бўлса, унинг ҳижрати Аллоҳга ва Унинг Расулига бўлади. Кимнинг ҳижрати дунё учун бўлса, унга эришади. Ёки аёл учун бўлса, уни никоҳлаб олади. Бас, унинг ҳижрати нима учун қилган бўлса, ўшанга бўлади”, – дедилар”.
(Имом Бухорий ривояти)
2-ҳадис
قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: اَلْمُسْلِمُ مَنْ سَلِمَ المُسْلِمُونَ مِنْ لِسَنِهِ وَ يَدهِ
Ҳақиқий мусулмон киши шундай кишики, инсонларга қўли ва тили билан озор бермайдиган кишидир.
3-ҳадис
خَيْرُكُم مَنْ تَعَلَمَ القُرآن وَ عَلًّمَهٌ. صدق رسول الله عليه الصلوة والسلم
Сизларнинг энг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб ва уни бошқаларга ҳам ўргатганларингиздир.