718. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар мусулмон [ёки мўмин] банда таҳорат олиб, юзини ювса, кўзи билан қараб қилган барча гуноҳлари юзидан сув билан ёки сувнинг охирги томчиси билан чиқиб кетади. Агар икки қўлини ювса, қўли билан қилган барча гуноҳлари сув билан ёки сувнинг охирги қатраси билан чиқиб кетади. Ҳатто таҳоратдан гуноҳлардан бутунлай покланган ҳолда чиқади», дедилар».
Имом Доримийнинг «Сунани Доримий» китобидан