Home / ИМОМ ДОРИМИЙ / СУНАНИ ДОРИМИЙ

СУНАНИ ДОРИМИЙ

1183. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

“У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Нима деб ўйлайсиз, агар сиздан бирингизнинг эшиги олдида бир анҳор бўлса-ю унда ҳар куни беш марта ювинса, айтингчи, унда кир қоладими?” деб айтаётганларини эшитди. Шунда улар (саҳобалар): “Унда кир қолмайди”, деди. Сўнг у зот: “Беш вақт намоз ҳам худди шундай. Аллоҳ таоло улар билан хатоларни ўчиради”, дедилар”.

Имом Доримийнинг “Сунани Доримий” китобидан