Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / مجمع خافي (Мажуъа Хофий)

مجمع خافي (Мажуъа Хофий)

№ inv. MR 147/V

Муаллиф. Муаллифи – номаълум.

Фиқҳ. Асар намоз ва покликка оид турли масалалар келтирилган бўлиб, улар оят, ҳадислар, масалалар ва ривоятлар билан ёритиб берилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 48б).

Асар боши (в. 48б) :

مسئلة مسلمانى نماز ميكندارد وشك افتادش كه از من آبي آن نمازرا …

Асар сўнги (в. 106б) :

… هدا من التيمة الى هنا من مجموع خافي …

Настаълиқ. 58 варақ. (в. 48б-106б) ; 107а-119б варақларда ийд фитр хутбаси, такбир, ийд зуҳо хутбаси, бомдод, пешин, рамазон ҳайити ниятлари ва ташаҳҳуд дуоси бор ; 118 форс тилида пайғамбарлар ҳақида маълумотлар бор ; 18 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 190´110 mm. варақ ўлчами : 250´150 mm. варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова: Малла рангдаги шарқ муқоваси, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати: олд муқоваси йўқ, асар муқовадан ажралган, намдан зарарланган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

چهل بيت در بيان مخارج (Чиҳл байт дар баёни махориж)

№ inv. MR 484/VI Муаллиф. Охунд Мулло Зоҳид (ваф. 1101/1689-1690 й.). Тажвид қоидалари – идғом, …