Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар одам боласининг икки водий тўла моли бўлса ҳам, учинчисини талаб қилади. Одам боласининг қорнини фақатгина тупроқ тўлдиради. Аллоҳ тавба қилганнинг тавбасини қабул қилади», дедилар».
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилганлар.