Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоқларидаги бола эдим. Қўлим товоқда у ёқдан бу ёққа бориб-келар эди. Шунда у зот менга: «Эй ғулом! «Бисмиллаҳ» дегин, ўнг қўлинг билан егин, ўз олдингдан егин!», дедилар».
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилганлар.