Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Яхши ва ёмон суҳбатдош аттор билан босқончига ўхшайди. «Аттор ё сенга туҳфа беради, ё ундан сотиб оласан, ёки ундан хушбўй ҳид туясан. Босқончи эса ё кийимингни куйдиради, ё ундан бадбўй ҳид туясан», дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар.