Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким сизларга яхшилик қилган бўлса, уни мукофотланглар. Агар мукофотлаш учун ҳеч нарса топа олмасангиз, уни мукофотладим деб билгунингизга қадар унинг учун дуо қилинглар», дедилар».
Бухорий, Аду Довуд, Насоий ва Ҳоким ривоят қилган.