Оиша розияллоҳу анҳо айтади:
«Жоҳилия даврида (яъни, исломдан аввал) Қурайш қавми Муҳаррамнинг ўнинчи куни рўза тутар эди. Сўнг (яъни, ислом дини келгандан сўнг), Жаноб Расулуллоҳ рамазонда рўза тутишни буюриб: «Хоҳлаган киши Муҳаррам ойининг ўнинчи куни рўза тутсин, хоҳламаган киши тутмасин», дедилар».
Имом Бухорий ривоят қилган.