Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу айтади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Муҳаррам ойининг ўнинчи куни рўза тутар эдилар ва бошқаларни ҳам шу куни рўза тутишга буюрар эдилар. Рамазон ойининг рўзаси фарз қилингандан сўнг Муҳаррам ойида тутадиган рўзани тарк этдилар».
Имом Бухорий ривоят қилган.