Ҳаммамиз биламизки, оилада эркак кишининг ўрни ҳурмати ўзгача ва оила боши сифатида мавқеи баланд, лекин ҳар қандай забардаст эркакни ҳам, ҳатто пайғамбарларни она дунёга келтиргандир.
Ҳар бир инсон учун энг азиз мўътабар ва улуғ зот унинг онасидир. Бинобарин, Расулуллоҳ (с.а.в)дан: “Энг аввало кимга яхшилик қилай?- деб сўралганда: “Онангга, онангга, яна онангга, кейин отангга” – деб жавоб берганлар. Мазкур ҳадиси шарифларидан маълум бўладики, фарзанд зиммасида онанинг ҳаққи отаникига нисбатан уч баробар кўпроқдир. Шу сабабдан ҳам Расулуллоҳ (с.а.в): “Жаннат оналар оёғи остидадир”- деб марҳамат қилганлар. Бу эса, фарзанд ўз онасининг хурматини жойига қўйиб, унинг барча эҳтиёжларини қондириб, дуосини олса, у фарзанд келажаги порлоқ деганидир.
Биз инсонга ота-онасини рози қилишликни буюрдик. Онаси уни заифлик устига заифлик билан кўтариб юрди. Уни кўкрагидан ажратиш 2 йилда битар. (Биз инсонга буюрдикки) “Сен менга ва ота-онангга шукр қилгил! Қайтишлик менинг ҳузуримдадир”.
Демак, фарзандларини дунёга келтириш, кейин боқиб катта қилишда бемисил матонат ва фидоийлик кўрсатувчи оналаримизнинг ҳурматини жойига қўйиш, улар олдида ҳамиша ҳоксор тутиш, уларга ёқимли гапларни сўзлаш, уларнинг ҳақига дуолар қилиб туриш фарзанднинг энг муҳим бурчларидандир.
Абу Ҳурайра (р.а) ривоят қиладилар: Пайғамбаримиз “Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қўшнимга озор бермасин ва аёлларга доимо яхшилик қилсин! Чунки, улар қовурғадан яратилгандирлар. Албатта, қовурғанинг энг эгри жойи юқори қисмидир. Агар уни тўғирлайман деб, уринсанг синдирасан. Агар уни тик қўйсанг, эгрилиги бўйича қолур. Бас аёлларга доимо яхшилик қилинг!”.
Аллоҳ таоло аёл кишини ўзига хос табиат билан яратган. Мазкур ҳадиси шарифдан олинажак хулосамиз шуки, ҳаётимизда доимо аёлларимиз, оналаримиз опа-сингилларимизга гўзал муомала ва яхши муносабатда бўлмоғимиз лозим.
Шу сабабдан пайғамбаримиз (с.а.в) “Жаннат оналар оёғи остидадур” деб марҳамат қилганлар.
Бу эса, фарзанд ўз онасининг ҳурматини жойига қўйиб, унинг барча эҳтиёжларини қондириб, дуосини олса, Аллоҳ ундан фарзандни ўз марҳаматидан дариғ қўймайди.
Аввало, аёл деганда – онамиз, опа-синглимиз ва жуфти ҳалолимиз кўз олдимизда гавдаланади. Қачонки, аёл маънавияти соғлом, жисмонан бақувват бўлса ундан соғлом болалар дунёга келади. Келажак авлоднинг баркамол ва соғлом бўлиб вояга етишишига онанинг солиҳа бўлишига ҳар жиҳатдан боғлиқдир. Аллоҳ таоло аёл зотини эса ардоқли, эркакларга жуфти ҳалол ва орому сакинат, оиланинг чироғи ва посбони, фарзандлар мураббияси қилиб яратилган. Қуръони каримда бундай дейилади: “Улар сизлар учун либос, сизлар улар учун либосдирсиз” . (Бақара, 187)
Расулуллоҳ (с.а.в) биз умматларига аёлларга яхши муносабатда бўлишни буюриб, бундай марҳамат қиладилар: “Мўминларнинг иймон жиҳатидан комилроғи хулқи яхши бўлганларидир. Сизларнинг яхшиларингиз ўз аҳли аёлига яхши бўлганларингиз” (Термизий ривояти) .
Аллоҳ таолодан оила, фарзанд ва жамият соҳиби бўлган барча масъулият соҳиби бўлган барча хотин-қизларимизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик беришини сўраб дуолар қиламиз.