№ inv. MR 77/II
Муаллиф. Али ибн Муҳаммад Саййид Шариф Журжоний (ваф. 816-1413 й.).
Мантиқ. Асар Нажмиддин Котибийнинг (ваф. 675/1276 й.) “Шамсийя” номли асарига Қутбиддин Розий Таҳтаний (ваф. 766/1364 й.) “Таҳрир ал-қавоид ал-мантиқийя” номли шарҳ ёзган. Али ибн Муҳаммад Саййид Шариф Журжоний эса бу асарга ҳошия ёзган. Асар мантиқ илмига оид бўлиб, унда турли хил масалалар ёритиб берилган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида дарслик сифатида ўқитилган. Кейинги давр уламолари учун мантиқ илми бўйича қимматли манба бўлиб хизмат қилган.
Нусха тўлиқ эмас.
Басмала (в. 71б).
Асар боши (в. 71б) :
قولـه ورتـبته علـى مقدمة وثلاث مقالات وخاتمة هكذا وجد عبارة المتن فى كثير من النسخ والصواب …
Асар сўнги (в. 105б) :
…. الى المضاف ليغاير القصد اما المفرور فإن المضاف أوضح من المفرد فلا يكون عين الأول فإذا كان الاول …
Библиография : Ahlwardt, № 5260-1 ; VOHD XVIIB5, 249.
Настаълиқ. 34 варақ. (в. 72б-105б) ; 20 қатор ; мистара ; пойгир; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози курроса 8 ; матн ўлчами : 165´80 mm. ; варақ ўлчами : 250´145 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : муқовалари йўқ.
Қўлёзманинг ҳолати : нусханинг варақлари намдан зарарланган, қурт еган, сўнгги қисми йўқ.