Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / الحاشية على العقائد العضدية (Ал-Ҳошия аъла ал-ақоид ал-Азидийя)

الحاشية على العقائد العضدية (Ал-Ҳошия аъла ал-ақоид ал-Азидийя)

№  inv. MR 107

Муаллиф. Инаятуллоҳ ибн Неъматуллоҳ Қозий Ҳанафий Бухорий (1780-1857 й.)

Ақоид. Аштархонийлар ҳукмронлиги даврида Шайх Охунд номи билан қозилик лавозимида ишлаган. Муаллиф бу асарни ёзишда асарнинг муқаддимасида Юсуф Қорабоғий, Ҳалхолий, Муҳамад Шариф Ҳусайниий каби устозларини асарларини тадқиқ этгандан сўнг ушбу шарҳни ёзган. Асар эътиқод илмига бағишланган бўлиб, мавзулар оят ва ҳадислар асосида ёритиб берилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

الحمد لمن جعلنا مشرفا بالعقايد الدينية ومتبعا بالملة القوايمة الحنفية العلوية وعالما بالدلايل العقلية والنقلية …

Асар сўнги (в. 203б) :

… احد همابال مر الاخرو المراد هو نفى قيام الصور تعد يتقين  من لاحيق هاتين اخبارين و ذلك  انفرد ان كان امم مذكور عليه تعنى بها بانفسها او بذاتها …

Библиография : GAL II, 291 ; СВР IV, 3332-3333 ; Халидов I, № 1739.

Настаълиқ. 203 варақ. (в. 1а-203б) ; + 01 бўш варақ ; 25 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар, муҳрлар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 175´85 mm. ; варақ ўлчами : 235´145 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : қора рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Муҳр (в. 19а) : Авлоду Карбало ва Исматуллоҳ вақафа ин Мулло Неъматуллоҳ Каштумий.

Қўлёзманинг ҳолати : муқовалари намдан зарарланган, варақлари ажралиб кетган, айрим варақларини қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 413/III Муаллифи. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар …