Жорий йил 3 июн куни Самарқанд Давлат архитектура қурилиш институтида фаоллар залида мазкур таълим муассасасининг Ёшлар билан ишлаш,маънавият ва маърифат бўлими услубчиси Т.Эгамов, институтпрофессор-ўқитувчилари ҳамда факултетнинг 100 нафар талабалари иштирокида “Аждодлар меросининг баркамол авлод тарбиясидаги ўрни” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази қўлёзмалар билан ишлаш ва музей бўлими бошлиғи Й. Исаев, фиқҳшунослик шўъбаси раҳбари М. Хидиров ҳамда диний-маърифий тадбирлар бўлими илмий ходими Ж.Жумаевлар ўз маърузалари билан иштирок этишди.
Тадбирни факультет Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими услубчиси Т.Эгамов кириш сўзи билан очиб, мазкур институтнинг бугунги кундаги илмий салоҳияти, талаба ёшлар ҳамда илмий изланувчилар учун яратилган шароитлар билан таништириб ўтди.
Дастлаб, диний-маърифий тадбирлар бўлими илмий ходими Ж.Жумаев сўзга чиқиб,Марказнинг ташкил этилиши, фаолияти, вазифа ва мақсадлари тўғрисида, буюк алломаларимизнинг меросини ўрганиш, кенг тарғиб этиш, нуфузли халқаро илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида гапириб, бугунги кунда юртимизда ёшларни илм олишлари учун яратилаётган имконият ва шароитлар хусусида гапириб, ушбу имкониятлардан оқилона фойдаланиш лозимлиги, бу ҳар бир ёшнинг энг муҳим қоидасига айланмоғи лозим деди.
Шундан сўнг қўлёзмалар билан ишлаш ва музей бўлими бошлиғи Й. Исаев ўз маърузасидаҳадис илмининг ривожига беқиёс ҳисса қўшган ватандошимиз Имом Бухорий ва бошқа мутафаккирларнинг улкан илмий ва диний меросини ўрганиш, улар яратган асарларнинг илмий-изоҳли таржима ва қиёсий матнларини нашр этиш орқали халқимиз ва жаҳон жамоатчилиги ўртасида кенг тарғиб қилиш, ушбу мавзуларга доир илмий тадқиқотларни тизимли ташкил этиш бўйича атрофлича маълумотлар берди. Шунингдек ўтган давр мобайнида марказ раҳбарияти ва илмий ходимлари томонидан амалга оширилган ишлар, эришилаётган ютуқлар, жойларда ўтказилаётган маънавий-марифий тарғибот тадбирлари тўғрисида гапириб ўтди.
Фиқҳшунослик шуъбаси раҳбари М. Хидиров сўзга чиқиб, Ислом цивилизациясининг умуминсоний қадриятларини, жумладан халқимиз маънавияти ва маданияти ривожида тутган ўрни ва аҳамиятини ўрганиш, уларнинг илмий-назарий ва амалий жиҳатларини тадқиқ этиш ҳамда жаҳонда юз бераётган глобаллашув жараёнида дунёда, минтақа ва мамлакатимиз ҳаётида ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини, унинг маърифий-маданий ролини ва ривожланиш йўналишларини илмий асосда ўрганиш ва кенг жамоатчиликка етказиш борасида ҳам батафсил маълумотлар бериб, Марказ илмий ходимлари томонидан нашр этилган китоблари билан тадбир иштирокчиларини яқиндан таништирди. Тадбир якуни савол-жавобларга бой қизғин тарзда бўлиб ўтди.