Home / ЯНГИЛИКЛАР / Самарқанд синергетика мактаби асосчиси

Самарқанд синергетика мактаби асосчиси

Фалсафа фанлари доктори, профессор Бахтиёр Тўраев 75 ёшда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори маслаҳатчиси Бахтиёр Тўраев зиёли оилада камол топиб умрини маърифат, илм-фанга бағишлаб келаётган инсон. Отаси Омонхон Тўрахонов маърифатли кишилардан эди. Онаси Ойдин Нуриддинова чорвачилик ва боғдорчиликда донг таратган деҳқон оиласида тарбия топган.

Б.Тўраев Паяриқ туманидаги 6-мактабни тамомлаб, 1968 йилда Тошкент давлат университетига ўқишга кирди. Олийгоҳни имтиёзли диплом билан битиргач, фалсафанинг онтологик муаммоларини тадқиқ этишга киришди. Унинг Беруний мероси, оламнинг космологик манзараси, сунъий интеллект имкониятлари, фазо ва вақтнинг чеклилиги ва чексизлиги муаммоларига бағишланган тадқиқотлари илмий жамоатчиликнинг эътиборини қозонди.

Шу боис университет тақсимот комиссияси Б.Тўраевга 0ъзФАнинг Фалсафа ва ҳуқуқ институтига йўлланма берди. Унинг фазо-вақт структураси ривожланишида диалектик зиддиятлар ҳақидаги тадқиқоти собиқ иттифоқ ёш олимлари танловида махсус диплом билан тақдирланди.

1979 йилгача мазкур институтда ишлаган ёш олим фалсафа фанлари номзоди илмий даражасини олди. Кейин 0ъзФАнинг ижтимоий фанлар бўлимида илмий котиб, фалсафа кафедраси катта ўқитувчиси, ТошДУнинг фалсафа кафедрасида меҳнат қилди. Москва давлат университетининг фалсафа кафедраси профессорлари П.АИэксеев, О.Файзуллаевлар илмий маслаҳатчилиги асосида докторантурада ўқиди. 1992-1993 йилларда ТошДУ қошидаги ижтимоий фанлар ўқитувчилари малакасини ошириш институти доценти сифатида фаолият юритди.

1993 йилдан И.Мўминов номидаги фалсафа ва ҳуқуқ институтининг фан ва техника фалсафаси бўлимига раҳбарлик қилди. Бу муассасада «Борлиқнинг фазо-вақт структураси ривожланиши ҳақидаги концепцияларни фалсафий асослаш» мавзусида докторлик диссертатсиясини ҳимоя қилди.

Олим 0ъзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимида «Ёш олимлар клуби»ни ташкил этди. Юртимизда дастлабки илмий-оммабоп ва фантастик мақолаларни чоп этувчи «Сирли олам» журналининг ташкил этилишида ташаббускорлик кўрсатди.

Профессор Б.Тўраев илмий тадқиқотлари давомида фазо ва вақт алоқадорлиги, миқдор ва сифат хусусиятлари, қора туйнуклар физикаси қонуниятларига кўра, коинотда микро, макро ва мегадунёларнинг бир-бирига боғлиқлиги, коинот ривожланишининг ўзига хос белгилари, Беруний ва Улуғбек астрологик ҳисоб-китобларининг бир-бирига уйғунлиги, тасаввуф таълимотида Маҳдуми Аъзамнинг қарашлари, аҳоли бандлиги муаммосини ҳал этиш қонуниятларини фалсафий жиҳатдан асослади, таҳлил қилди. 0ъзбекистон файласуфлари миллий жамияти ташкилотчиларидан бири сифатида миллий ғойа ва миллий мафкуранинг консептуал асосларини ишлаб чиқишда қатнашди.

Ҳозирги пайтда олим ўзбек халқи миллий фалсафасининг консептуал асосларини яратиш ва оламнинг синергетик манзараси тамойиллари устида изланиш олиб бормоқда.

Шунингдек, профессор Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори маслаҳатчиси лавозимида ишлаб, Марказий Осиёда ўтган буюк мутафаккир бобокалонларимизнинг маънавий меросини тадқиқ этиш ишларига бош-қош бўлмоқда. Булардан ташқари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси таркибида илмий тадқиқотларни аттестация қилиш жараёнида ҳам фаол қатнашмоқда. 0ъзбекистон Миллий университети ва И.Мўминов номидаги фалсафа ва ҳуқуқ институтининг фалсафа фанлари бўйича бирлашган ихтисослашган кенгашининг фаол аъзоси, Самарқанд давлат университети ҳузуридаги фалсафа фанлари бўйича илмий даражалар берувчи илмий кенгаш раиси.

Олим ўндан ортиқ муаллифлик монографиялари, фалсафа, табиатшунослик фалсафаси, фазо ва вақт, ҳозирги замон космологияси, мантиқ, ижтимоий фалсафа ва миллий ғоянинг фалсафий муаммоларига доир 900 дан ортиқ илмий мақолалар, рисола ва монографиялар муаллифи ҳисобланади, ўнлаб дарслик ва ўқув қўлланмалари чоп этилди. 2015 йилда ўзбек ва рус тилларида нашр қилинган уч жилдлик «Танланган асарлар» китобининг чоп этилиши шубҳасиз, 0ъзбекистон маданий ҳаёти ва файласуфлар оламида жуда катта воқеа бўлди.

Унинг илмий раҳбарлигида 7 нафар фан доктори ва 12 нафар фалсафа доктори етишиб чиқди.

Нафақат 0ъзбекистон, балки Марказий Осиёнинг фалсафа бўйича йирик мутахассиси, республикадаги етакчи жамиятшунос олимлардан бири Бахтиёр Тўраевни қутлуг1 75 ёши билан табриклаймиз. Устозга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, илмий ва ижодий изланишларига барака тилаймиз.

Б.РАҲМОНОВ, Ж. МУСТАФОЕВ, Ж.ОЧИЛОВ,
фалсафа фанлари бўйича фалсафа докторлари (PhD)
Манба: «Зарафшон» газетаси 2025 йил 12 март, 31 (24.057)-сон

Check Also

Буюк исломий меросга эҳтиром ифодаси

Самарқандда Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигига бағишлаб “Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти” мавзусида …