Муҳаммад ибн Абдурраҳмон ибн Абу Лайло розияллоҳу анҳу
74/693 йилда туғилган[1]. Шаъбий, Ато ибн Абу Рабоҳ, Нофеъ розияллоҳу анҳум каби уламолардан ҳадис ривоят қилган[2].
Юсуф ибн Умар Сақафий (р.а.) томонидан Куфа қозилигига тайин этилган ва унга ойига юз дирҳам маош белгиланган[3].
148/765 йили 74 ёшида вафот этган[4].
Ибн Журайж розияллоҳу анҳу
80/699 йили туғилган[5]. Отаси Ато ибн Абу Рабоҳ, Маймуна бинт Меҳрон, Нофеъ, Зуҳрий розияллоҳу анҳум каби кишилардан ҳадис нақл қилган[6]. Ривоятлари “Кутуби ситта”, Аҳмад ибн Ҳанбалнинг “Муснади” ва Табаронийнинг “Муъжам” асарларидан жой олган[7].
Ривоят қилинган ҳодисага кўра, бир киши Ибн Журайж (р.а.)дан савол сўраган ва савол сўраган киши унга пул бермоқчи бўлган, у эса бунга рози бўлган[8]. Журайж Зиёд ибн Саъд (р.а.) билан ҳамкорлик қилгани ривоят қилинади[9]. Шунга кўра, у тижорат билан шуғулланган деб айтиш мумкин.
150/767 йили Зулҳижжа ойида, 70 ёшида вафот этган[10].
Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ
80/699 йили Куфада дунёга келган. Анас ибн Моликни кўрганига доир ривоятлар мавжуд бўлгани учун тобеинлардан деб айтилган. Ато, Нофеъ, Абдураҳмон ибн Ҳурмуз, Адий ибн Собит, Амр ибн Динар розияллоҳу анҳум каби кўплаб кишилардан ҳадис тинглаган[11].
Абу Ҳанифа савдогарлик билан шуғулланган оилага мансуб бўлиб, ўзи ҳам савдо билан шуғулланган, илмий ҳаётидан олдин мато савдоси билан шуғулланган. Ҳатто Куфада ўзига тегишли дўкони бўлгани ривоят қилинади. Илм билан машғул бўлган вақтида ҳам савдони тўлиқ тарк этмаган, ҳамкорлари орқали савдони давом эттирган, бутун ҳаёти давомида моддий қийинчилик кўрмаган[12], ўзини молиявий қўллаб-қувватлаш учун сарфлаган миқдордаги маблағни садақа ҳам қилган[13].
Абу Ҳанифа (р.а.) 150/767 йили Ражаб ойида 80 ёшида вафот этган[14].
Маъмар ибн Рошид розияллоҳу анҳу
95 ёки 96/714-715 йили дунёга келган. Қатода ибн Диама, Амр ибн Динор, Ҳаммом ибн Мунаббих, Зуҳрий розияллоҳу анҳум каби кўплаб уламолардан ҳадис тинглаган[15].
Яманда ҳадисларни тадвин қилган биринчи шахсдир[16].
Бошқалар номидан турли шаҳарларга бориб савдо билан шуғулланган, мато сотиб олиб сотган. Ушбу саёҳатлари давомида кўплаб уламолар билан танишган ва улардан ҳадис нақл қилган[17]. Унга юборилган совғаларни, ҳатто озиқ-овқатни ҳам қабул қилмаган[18].
153/770 йили Рамазон ойида[19], 57 ёки 58 ёшида вафот этган.
Имом Авзоий розияллоҳу анҳу
88/707 йили дунёга келган. Ато ибн Абу Рабоҳ, Рабиъа ибн Язид, Зуҳрий, Муҳаммад ибн Иброҳим Таймий, Яҳё ибн Абу Касир, Муҳаммад ибн Сирийн розияллоҳу анҳум каби исмлардан ҳадис нақл қилган[20].
Кичик ёшида етим қолгани учун онасининг ёнида қашшоқликда яшаган. Девонда хизмат қилган ва шу вазифаси давомида Ямомага юборилган ва у ерда илм ўрганган[21]. Язид ибн Валид (р.а.) Авзойини қозиликка тайинлаган, лекин у бу вазифадан озод этилишини сўраган[22]. Чегара ҳимоячиси бўлиш учун Байрутга кетган[23]. Ҳузурига ҳадис эшитишга келганларнинг берган совғаларини қабул қилмаган[24].
157/774 йили Байрутда[25], 69 ёшида вафот этган.
Суфёни Саврий розияллоҳу анҳу
97/715 йили дунёга келган[26]. “Кутуби ситта”да ривоятлари мавжуд бўлган Суфён[27] отаси Зайд ибн Ҳорис розияллоҳу анҳу каби кишилардан ҳадис ривоят қилган[28].
Дастлаб моддий аҳволи яхши бўлмаган Суфён (р.а.)нинг илм сафарига чиқадиган пули ҳам бўлмаган[29]. Ҳатто Маккага бориш учун бир карвонга хизмат қилган ва уларга нон тайёрлашда ёрдам берган. Эҳтиёжи бўлса-да, унга қилинган ёрдамларни ва берилган совғаларни қабул қилмаган[30]. Кейинроқ савдо билан шуғулланган, савдо мақсадида сафарлар қилган ва моддий жиҳатдан аҳволи яхшиланган[31].
161/778 йили Басрада[32], 66 ёшида вафот этган.
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими