Home / МАҚОЛАЛАР / АҚШ ТАШҚИ СИЁСАТИДА МУСУЛМОН МАМЛАКАТЛАР БИЛАН ХАВФСИЗЛИК СОҲАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК МАСАЛАЛАРИ

АҚШ ТАШҚИ СИЁСАТИДА МУСУЛМОН МАМЛАКАТЛАР БИЛАН ХАВФСИЗЛИК СОҲАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК МАСАЛАЛАРИ

Мусулмон давлатлар билан хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик АҚШ ташқи сиёсатининг муҳим таркибий қисми бўлиб, у дипломатик муносабатлар ва минтақавий барқарорликни шакллантиради. Мазкур ҳамкорлик билан боғлиқ муаммо ва имкониятларни таҳлил қилиш муҳим аҳамиятга эга. Ушбу мақолада тарихий воқеалар, минтақавий динамика ва дипломатик алоқаларни таҳлил қилиш орқали АҚШ ташқи сиёсатида хавфсизлик бўйича ҳамкорликнинг муҳим томонлари ёритилган. Трансмиллий таҳдидлар, ўзгарувчан иттифоқлар ва куч динамикаси ўзгариб бораётган бир даврда мусулмон давлатлари билан хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик Қўшма Штатлар учун улкан стратегик аҳамиятга эга. Ушбу ҳамкорликнинг нозик томонларини тушуниш ишончни мустаҳкамлаш, хавфсизликка нисбатан хатарларни юмшатиш ва минтақавий барқарорликни таъминлаш учун зарур. Мазкур мақола халқаро муносабатлар, дипломатия ва хавфсизлик соҳасини ўрганишга ҳисса қўшади ва бу борада янги тадқиқотлар учун асос яратади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили (Литературе ревиеw). АҚШ ва мусулмон давлатлари ўртасидаги хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликка оид адабиётларда бу муносабатларга таъсир этувчи бир қатор омиллар очиб берилган. Ушбу мақолани ёзишда АҚШ Давлат Департаменти сайтидаги маълумотлардан, Реутерс, Дефенсе Неwс, Wашингтон Институте, Тҳе Натионал Неwс, Беёнд Тҳе Ҳоризон каби янгиликлар сайтидан, бир қанча мустақил тадқиқотчиларнинг илмий мақолалари ва қўлланмаларидан фойдаланилди.

Ушбу тадқиқот мавжуд адабиётлар, сиёсий ҳужжатлар ва эмпирик маълумотларни кўриб чиқишга асосланган тадқиқот усулидан фойдаланади. Таҳлил мавзуни ҳар томонлама тушуниш учун илмий ишлар, ҳукумат ҳисоботлари, таҳлилий марказ нашрлари ва оммавий ахборот воситалари манбаларини ўз ичига олади.

Дунёда 50 дан ортиқ мусулмонлар яшайдиган давлатлар мавжуд, аммо уларнинг аниқ сони манбага қараб фарқ қилиши мумкин [11]. Америка Қўшма Штатлари ва мусулмон давлатлар ўртасида хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик, хусусан, 2001-йил 11-сентябрдаги терактлар натижасида АҚШ ташқи сиёсатининг марказий қисмига айланди. Бу муносабатлар кўп қиррали бўлиб, ҳарбий ёрдам, разведка маълумотларини алмашиш, терроризмга қарши кураш ва дипломатик алоқаларни ўз ичига олади [13].

АҚШ ва Саудия Арабистони ўртасида хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик Яқин Шарқ барқарорлиги, хавфсизлиги ва фаровонлигини таъминлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Бу ҳамкорлик умумий стратегик манфаатларга асосланган. Саудия Арабистонининг Яқин Шарқдаги стратегик аҳамияти юқоридир. Унинг АҚШ билан ҳамкорлиги минтақавий хавфсизликка оид кенг кўламли муаммоларни ҳал қилишда муҳим рол ўйнайди. Саудия Арабистони ИшИДни бартараф этиш бўйича глобал коалициянинг асосчиси сифатида терроризмга қарши кураш борасида халқаро саъй-ҳаракатларга фаол ҳисса қўшди. 2014-йил сентябр ойида Жидда шаҳрида бўлиб ўтган илк конференсияга мезбонлик қилган Саудия Арабистони экстремизмга қарши курашиш ва минтақавий хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга содиқлигини намойиш этди [15]. Саудия Арабистонининг терроризмга ёрдам берувчиларга нисбатан қаттиқ жазо чораларини қўллаши ва ИШИДни “Исломнинг 1-рақамли душмани” деб сўзсиз қоралаши унинг террорчилик таҳдидларига қарши курашдаги фаол позициясини билдиради. Саудия Арабистони ИШИДнинг молиявий таъминотини йўқ қилиш ва коалиция ичида маълумот алмашишда етакчилик қилиш орқали минтақадаги террорчи ташкилотлар имкониятларини бартараф этишда муҳим аҳамиятга эга. АҚШ ва Саудия Арабистони ўртасидаги ҳамкорлик терроризмга қарши курашдан ташқари кенг доирадаги хавфсизлик соҳаларини қамраб олади. Ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар чегара хавфсизлиги, денгиз хавфсизлиги, қурол-яроғларни етказиш, киберхавфсизлик ва терроризмга қарши кураш имкониятларини кучайтиришга қаратилган. Ҳар икки давлат ўзининг кучли томонлари ва ресурсларидан фойдаланган ҳолда умумий хавфсизлик муаммоларини ҳал қилиш ва минтақавий барқарорликни рағбатлантириш учун мустаҳкам асос яратди.  АҚШ ва Саудия Арабистони хавфсизлик соҳасида узоқ йиллик муносабатга эга. Саудия Арабистони АҚШнинг энг йирик хорижий ҳарбий савдо (ФМС) мижози бўлиб, фаол ҳолатларда 140 миллиард доллардан ортиқ [16]. Ҳарбий техника билан таъминлашдан ташқари, АҚШ Саудия Арабистони хавфсизлик кучларининг профессионаллиги ва малакасини ошириш билан фаол шуғулланади. Тренинг ташаббуслари Қуролли можаролар тўғрисидаги қонун (ЛОАC), ҳаводан ерга нишонга олиш тартиб-қоидалари ва тинч аҳоли қурбонлари хавфини юмшатиш чоралари каби кенг кўламли соҳаларни қамраб олади [19].

БААнинг Яқин Шарқдаги стратегик аҳамияти унинг минтақавий хавфсизликка таҳдидларни бартараф этишда фаол иштирок этиши билан кўзга ташланади. Америка Қўшма Штатларининг ҳамкори сифатида БАА терроризмга қарши курашда муҳим рол ўйнайди. У ИШИД ва Ал-Қоида каби гуруҳларга қарши операцияларда қатнашмоқда. Бундан ташқари, БААнинг ИШИДга қарши кураш бўйича Глобал коалициядаги фаол иштироки, жумладан, Алоқа ва барқарорликни таъминлаш бўйича ишчи гуруҳларидаги етакчилиги унинг экстремизмга қарши курашиш ва минтақавий барқарорликни таъминлашга содиқлигини билдиради. АҚШ ва БАА ўртасидаги ҳамкорлик турли соҳаларда, жумладан, чегара хавфсизлиги, денгиз хавфсизлиги, ҳарбий тайёргарлик, киберхавфсизлик ва терроризмга қарши курашни қамраб олади [20]. Кўрфаз ҳамкорлик кенгаши доирасидаги ҳамкорлик орқали ҳар икки давлат минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш ва умумий хавфсизлик муаммоларини ҳал қилиш учун ҳаракат қилади. АҚШ ва БАА ўртасидаги ҳарбий саноат комплекси маҳсулотлари савдоси ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик ўзаро хавфсизлик манфаатларини илгари суриш ва минтақавий хавфсизлик имкониятларини мустаҳкамлашга хизмат қилади. БАА ҳозирда 29,5 миллиард доллардан ортиқ қийматдаги ФМС портфелига эга бўлиб, 6-ўринни эгаллайди [22]. Хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик дастурлари ҳаво ва ракеталарга қарши мудофаа, ҳаво кучларини модернизация қилиш, айланма қанотли авиацияни модернизация қилиш, терроризмга қарши кураш ва денгиз операцияларига қаратилган. Мудофаа савдоси нафақат БААнинг мудофаа қобилиятини оширади, балки АҚШ кучлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишга ҳисса қўшади ва шу билан минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлайди. АҚШ ҳарбийлари жойлашган Ал-Дҳафра авиабазасида Гулф Аир Wарфаре Cентер нинг мавжудлиги икки давлат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликнинг чуқурлигини ва минтақавий мудофаа қобилиятини оширишда қўшма тайёргарлик ташаббусларининг муҳимлигини билдиради. Ҳарбий ахборотнинг умумий хавфсизлиги тўғрисидаги битим (1987 Генерал сеcуритй оф милитарй информатион агреемент) [23] сотиб олиш ва ўзаро хизмат кўрсатиш тўғрисидаги битим (2006 Аcқуиситион анд cросс-сервиcинг агреемент) [1] ва мудофаа соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим (Дефенсе cооператион агреемент) [4] ва бошқа шу каби шартномалар мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик учун асос бўлиб хизмат қилади. Мудофаа соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим ҳар икки давлатнинг террористик гуруҳларга, минтақавий барқарорликни таъминлаш ва умумий манфаатларга бўладиган таҳдидларга қарши курашишга хизмат қилади. Терроризмга қарши курашга қаратилган саъй-ҳаракатлар ҳарбий амалиётлардан ташқари, ўқитиш ва салоҳиятни ошириш ишларини ҳам ўз ичига олади. Тҳе Унитед Статес Интерагенcй Ман-Портабле Аир Дефенсе Сйстемс (МАНПАДС) ишчи гуруҳи БАА чегара ва авиация хавфсизлиги, шунингдек, мудофаа ходимлари учун МАНПАДСдан фойдаланиш ва авиация хавфсизлигига таҳдидлар бўйича муҳим тренинглар ўтказади. Бундай ташаббуслар БААнинг ноқонуний қуроллар тарқалишини аниқлаш ва олдини олиш имкониятларини оширишда муҳим аҳамиятга эга ва шу тариқа минтақавий хавфсизликка ҳисса қўшади [6]. БААнинг халқаро тинчликпарвар операцияларга содиқлиги унинг тинчлик ва хавфсизликни таъминлашда масъулиятли глобал ҳамкор сифатидаги ролини кўрсатади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ), НАТО ва минтақавий тинчликпарварлик миссияларга, жумладан Сомали, Косово ва Афғонистондаги операцияларга қўшган ҳиссаси БАА глобал тинчлик ва барқарорликка ҳисса қўшишга тайёрлигини билдиради. Бундан ташқари, Африка ва Осиёда аёл тинчликпарвар аскарларни тайёрлайдиган Хавла бинт Ал-Азвар ҳарбий мактаби [2]нинг мавжудлиги БААнинг тинчликпарвар сиёсатида гендер тенглиги ва бу борадаги имкониятларни кенгайтиришга содиқлигини билдиради.

Шунингдек, АҚШ ва Покистон, Индонезия, Миср, Жазоир, Марокаш, Қатар, Ливан, Тунис, Иордания ва Баҳрайн каби мусулмон давлатлар ўртасидаги хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик мураккаб ва кўп қирралидир. Мусулмон давлатлари ўртасида хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик бир-биридан сезиларли даражада фарқ қилади. Миср ва Иордания каби давлатлар Қўшма Штатлар билан мустаҳкам ҳарбий алоқага эга бўлса [5:21], Қатар ва Индонезия каби давлатлар хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни дипломатик каналлар орқали амалга оширади [14:17]. Ҳарбий ёрдам ва таълим дастурлари хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик асосини ташкил этади. Покистон ва Иордания терроризмга қарши кураш қобилиятини ошириш ва минтақавий барқарорликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳарбий ёрдам ва ўқув дастурларидан фойдаланади [8:12]. Терроризмга қарши курашда ҳамкорлик хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналиши бўлиб қолмоқда. Жазоир ва Тунис каби давлатлар разведка маълумотларини алмашиш, қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказиш, ўз чегаралари ва минтақада экстремистик таҳдидларга қарши курашиш салоҳиятини оширишда Қўшма Штатлар билан фаол ҳамкорлик қилмоқда [7:3]. АҚШ Кўрфаз минтақасида денгиз хавфсизлигини таъминлаш учун Баҳрайндаги стратегик ҳарбий базаларини сақлаб, [18] Яқин Шарқдаги хавфсизлик ва барқарорликка ҳисса қўшади. Хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришда иқтисодий ва савдо шерикликлари муҳим аҳамиятга эга. Қатар ва Марокаш каби давлатлар киберхавфсизлик, чегара хавфсизлиги ва инфратузилмани ривожлантириш каби соҳаларда ҳамкорликни кучайтиришда АҚШ билан иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини олиб боради [9:10].

Хулоса қилиб айтганда, мусулмон давлатлари билан хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик масалаларини ҳал қилиш АҚШ ташқи сиёсатини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга. Мусулмон давлатлари билан мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш нафақат глобал хавфсизлик ва барқарорлик учун, балки турли маданият ва минтақалар ўртасида ўзаро тушуниш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Америка Қўшма Штатлари мусулмон давлатлари билан хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликнинг мураккабликларини билиши ва уни дипломатия билан олиб бориши, бу давлатлардаги турли сиёсий, ижтимоий ва диний манзараларни тан олиши керак.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:
  1. Acquisition and cross-servicing agreement (US-UAE-01) between the Department of defense of The United States of America and The United Arab Emirates Armed Forces General Headquarters https://2009-2017.state.gov/documents/organization/109366.pdf
  2. Anjana Sankar. Inside the UAE’s all-women peacekeeping programme. The national news. 2022.
  3. Country reports on terrorism 2021: Tunisia https://www.state.gov/reports/country-reports-on-terrorism-2021/tunisia
  4. Danny sebright. The US and UAE forge a new path on defense. Defense news. 2017.
  5. David Witty. The U.S. – Egypt military relationship: complexities, contradictions, and challenges. 2022. – P. 145-183.
  6. Eleonora Ardemagni. Military training cooperation has become a distinctive feature of the UAE’s foreign policy and a major tool for expanding geopolitical leverage. Carnegie Endowment for International Peace. 2020.
  7. Hakim Gherieb. US-Algeria Cooperation in transnational counterterrorism. Washington institute. 2017.
  8. Jonathan Landay. U.S. to resume military training program for Pakistan – State Department. Reuters. 2019.
  9. Liz Clark. The U.S. and Qatar – A model for global collaboration and partnership. U.S. Chamber of commerce. 2023.
  10. Morocco – safety and security. https://www.trade.gov/country-commercial-guides/morocco-safety-and-security.
  11. Muslim majority countries 2024 https://worldpopulationreview.com/country-rankings/muslim-majority-countries.
  12. Nour Moufed Aldahabreh. The US – Jordan defense cooperation agreement: commentary, MENA, Policy brief. Beyond the horizon. 2021.
  13. Philip H. Gordon. September 11 and american foreign policy. Brookings edu. 2001.
  14. Saidy B. Qatari – US military relations: context, evolution and prospects. Contemporary arab affairs. Vol.10, No.2. 2017. – P.286-299.
  15. Saudi Arabia hosts international conference on counter-terrorism calls for global cooperation to combat threat | The embassy of The Kingdom of Saudi Arabia. https://www.saudiembassy.net/press-release/saudi-arabia-hosts-international-conference-counter-terrorism-calls-global-cooperation.
  16. Saudi Arabia – defense & security https://www.trade.gov/country-commercial-guides/saudi-arabia-defense-security.
  17. Stephen Burgess. The US – Indonesian strategic partnership and air force relations. Journal of indo-pacific affairs. Vol.6. No.3. 2023. – P.54-73.
  18. Theberge Buzz. U.S. base in Bahrein: guarding the gulf. MERIP Reports. No.8. 1972. – P.15-19.
  19. U.S. security cooperation with Saudi Arabia – United States Department of State. https://www.state.gov/u-s-security-cooperation-with-saudi-arabia/.
  20. U.S. Security Cooperation with the United Arab Emirates – United States Department of State. https://www.state.gov/u-s-security-cooperation-with-the-united-arab-emirates/.
  21. U.S. security cooperation with Jordan – United States Department of State. https://www.state.gov/u-s-security-cooperation-with-jordan/.
  22. United Arab Emirates – Defense. https://www.trade.gov/country-commercial-guides/united-arab-emirates-defense.
  23. United Arab Emirates. Agreement concerning defense security of information – United States Department of State. https://www.state.gov/87-523.
ҲАБИБУЛЛО САДИБАҚОСЕВ,
Ўзбекистон халқаро ислом академияси тадқиқотчиси

Check Also

ЎЗИНГИЗНИ ҚАТЪИЯТЛИ БЎЛИШГА ТАЙЁРЛАНГ!

(Бир ҳадис шарҳи) Динимиз инсон шахсиятини шакллантиришда ақлга таяниш, одамларга кўр-кўрона тақлид қилмаслик, ҳар бир …