Имом Абу Саид Mурсий: “Ўтган барча пайғамбарлар ўзининг қавмига атия қилинган, лекин бизнинг пайғамбаримиз ҳадя қилинганлар”, дедилар.
Хўш, “атийя” билан “ҳадя”нинг фарқи нима?
Фарқи шундаки, атийя муҳтожларга берилади. Ҳадя маҳбубларга берилади. Шунинг учун Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга ушбу истилоҳни қўллаймиз.
واعلمأنّالبخاريرحمهاللهتعالىصنفكتابهفيستعشرةسنة وخَرَّجهمنستمائةألفحديث وقدسمعهمنهتسعونألفرجل وعُلِّقعليهثلاثوخمسونشرحاً واثنانوعشرونمُسْتَخْرَجاً وأشهرالمُسْتَخْرَجاتللإسماعيلي وقدرأيتُخطبتهفيأعلىذروةالفصاحةوالبلاغة ورأيتمقولةلرافضيقال : منأرادالعربيةكفىلهالقرآنوكتابالبخاري
Ҳанафий уламоларидан, “Саҳиҳи Бухорий”нинг машҳур шарҳи “Файзул Борий” соҳиби бундай дейди: “Имом Бухорий ўзининг китобини 16 йилда тасниф қилди. Ана шу китобда келтирилган ҳадисларни 600 минг ҳадис орасидан энг ишончлиларини танлаб олди. Ушбу ҳадисларни 90 минг киши бу кишидан ривоят қилди. (Албатта, бу у зотнинг ўша вақтда билган маълумотлари ва ундан кейин яна бошқа шарҳлар қўшилган)”.
У кишининг айтишича, “Саҳиҳи Бухорий”га 63 та шарҳ ва 22 та мустахраж ёзилган”.
Анваршоҳ Кашмирий: «Ана шу мустахражларнинг энг машҳури Исмоилникидир. Мен у кишининг фасоҳат ва балоғатда энг юксак чўққига етган хутбаларини эшитдим. Рофизийнинг шу гапларини эшитдим: “Ким арабийни ирода қилса, унга Қуръон кифоядир, Бухорий кифоя ва “Ҳидоя” кифоядир».
Мен: “Шубҳасиз, бу ҳақ гаплардир”, дедим.
Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ “Саҳиҳи Бухорий”нинг eтмиш саккизинчи китобини тарбияга бағишлаган. Унда жами 256 та ҳадис жамланган. Албатта, Имом Бухорий “Cаҳиҳи Бухорий”га жуда қаттиқ шартларни қўйган. Чунки бу китобда кўпроқ ҳукмлар қамраб олинган. Аммо аллома бу билан кифояланмади. 1322 та ҳадис жамланган яна бир китоб – “Ал-Адаб ал-муфрад”ни ёзди.
Уламолар “Ал-Адаб ал-муфрад”ни тадқиқ этиб, ундаги 1322 та ҳадисдан атиги 6 таси заиф эканини аниқлаган. Қолган барча ҳадис ҳасан ва саҳиҳдан иборатдир. Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний айтади: “Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ “Саҳиҳи Бухорий”га қўйган шартларини “Ал-Адаб ал-муфрад”га қўймади. Бу китоб одоблардан иборат бўлгани боис унга енгил шартларни қўйди. Лекин шунда ҳам, унинг аксари саҳиҳ ва ҳасан ҳадислардан иборат”.
Сўзимизнинг исботи ўлароқ, тарбияга оид битта ҳадисни танладим. Ҳадис ўқувчиларнинг фазли борасида машойиxларимиз айтади: “Ҳадис аҳли – пайғамбар аҳлидирлар. Ҳадис ўқиётганлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга саҳоба бўлмаса-да, ҳар сафар ҳадис ўқиганда ва тинглаганда у зотнинг муборак нафасларига саҳоба бўладилар”, деган”.
عَنْأَبِيهُرَيْرَةَعَنِالنَّبِيِّ – صلىاللهعليهوسلم – قَالَ: خَلَقَاللَّهُآدَمَعَلَىصُورَتِهِ طُولُهُسِتُّونَذِرَاعًافَلَمَّاخَلَقَهُقَالَاذْهَبْفَسَلَّمْعَلَىأُولَئِكَالنَّقَرِمِنَالْمَلَائِكَةِجُلُوسٌفَاسْتَمِعْمَايُحَيُّونَكَفَإِنَّهَاتَحِيَّتُكَوَتَحِيَّةُذُرِّيَّتِكَ. فقَالَالسَّلامُعَلَيْكُمْ. فَقَالُواالسَّلامُعَلَيْكَوَرَحْمَةُاللَّهِ. فَزَادُوهُوَرَحْمَةُاللَّهِفَكُلُّمَنْيَدْخُلُالْجَنَّةَعَلَىصُورَةِآدَمَفَلَمْيَزَلِالْخَلْقُيَنْقُصُبَعْدُحَتَّى
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ Одам алайҳиссаломнинг бўйларини олтмиш аршин қилиб яратди. Сўнг ўтирган бир неча фаришталарни кўрсатиб: “Ана уларнинг олдига бориб, салом бергин ва уларнинг қандай алик олишини эшитгин. Бу сенинг ва зурриётларингнинг саломи бўлади”, деди. “Ассаламу алайкум”, деди у. “Вассаламу алайка ва раҳматуллоҳ”, дейишди. Унга “ва раҳматуллоҳ”ни зиёда қилишди. Бас, ким жаннатга кирса, у(Одам)нинг суратида киради. Ҳозиргача халқ нуқсонга учраб келмоқда” (Имом Бухорий ривояти).
Шу ўринда фаришталар ва Одам алайҳиссалом орасидаги масофа ҳақида тўхталсак. Одам алайҳиссалом А пунктда турибди деб тасаввур қилсак, бир неча фаришталар Б пунктда турибди. “Файзул Борий” шарҳида “узоқ манзил” деб айтилади.
Инсоният тарихида илм учун илк сафар қилган зот Одам алайҳиссалом бўлади. Аллоҳ таоло айтади: “Бир неча фариштага салом бер, уларнинг сифати эса “жулус” ўтирган ҳолатда эди. Тик турган кишининг салом бериши асли шу ердан келиб чиқади. Уларнинг саломларини эшит”, деди.
Бундан маълум бўладики, илмни эгаларидан олиш зарур. Аллоҳ таоло ҳазрати Одамга барча нарсанинг исмини ўргатди. “Исмидан” мурод эса илмини билдирди. Илмни ўз эгасидан, ҳақиқий мутахассисдан олиш лозим. “Бориб сенинг саломингга фаришталарнинг жавобини эшитгин. Мана шу салом сенинг ва зурриётингнинг саломи бўлади”. Уламолар “зурриёт”дан мурод мусулмонлар, деган. Чунки “Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ” мусулмонларнинг мулоқот лафзидир.
“Салом” қадимий лафз бўлиб, ҳазрати Одамга бориб тақалади. Салом бериш суннат, алик олиш эса вожиб дейилади. “Нима учун?” дейилса, салом берувчи: “Мендан сенга омонлик бор, хотиржам бўл ва мендан сенга ҳеч қандай ёмонлик етмайди”, деб хабарини беряпти. Агар жавоб бермаса, салом берган одамнинг қалбида ваҳима ҳосил бўлади. Мен унга тинчлик тиладим, унинг менга ёмонлиги бормикин, деб ўйлайди. Мусулмонлардан ўша хавотирни кетказиш вожиб деганлар.
Ҳар бир банда Аллоҳнинг фазли билан жаннатга Одам суратида киради. “Суратдан” мурод эса унинг ўлчами, ҳайъати ва ҳайбатида, дейдилар. Нима учун ҳар бир одам 18 метр бўлиб жаннатга киради? Чунки жаннат лаззатларини кўпроқ туйиш учундир. Лекин Одам фарзандининг бўйи тобора пасайиб кетмоқда. Ҳазрати Одам бўйлари 18 метр бўлган бўлса, бизнинг ўртача бўйимиз 170 см.га айланиб қолди. Балки қиёматгача яна пасайиб борар. Аллоҳ таоло бизларга жаннатини насиб айласин!
Ушбу ҳадиснинг фарзанд тарбиясига оид қамрови кенгдир. Яъни одобнинг боши бўлган салом лафзи Одам алайҳиссаломга фаришталар орқали ўргатилди. Бугун ҳар бир ота-она фарзандига буни ўргатиши лозим.
Имом Молик “Муватто”сида Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят қилинган: “Саломнинг жавоби вабаракотуҳда тугайди”, деган. Лекин Имом Молик “Муватто”сининг бошқа жойида далилларни келтириб, у ҳадислар заиф бўлса-да, уларни жамланганда, қувватли бўлишини билиб, зиёда қилганлар.
لقداختلفالناسفيطولآدموحواءمنالمسيحيين.فذهبوامذاهبشتى فقالالمستشرقالسيدهانريونالعضوفيالمجمعالعلميالفرنسي انطولآدمكان قدماوتسعبوصات متراتقريبا وانطولحواءكان قدماوثلاثةارباعالبوصة وهذاهوالمذكورفيكتابالرحلةالحجازية. فهؤلاءالمستشرقوناخذوااستنتاجهممنالمومياواتوالهياكلالتييعثرونعليهافيباطنالأرض
عنأبيهريرةمرفوعا قالالعزيزيعليالجامعالصغيرعندهذاالحديثوعندأحمدكانطولآدمستينذراعافيسبعةاذرععرضا
وماذكرهابنبطوطةفيرحلتهمنأنطولقدمآدمالموجودةعلىالصخرةبجبلسرنديبأحدعشرشبرامعقولةبالنسبةلطولهالمذكورهنافيالحديث
“Ўзининг суратида яратди” сўзнинг замири борасида уламолар ихтилоф қилишди. “Файзул Борий”да ушбу ҳадис батафсил шарҳланган. Бу ерда ақида масаласи ёритилган. Шу боис бутун бошли ҳадиснинг тўлиқ шарҳи келтирилган. Кўпчилик уламолар бу ердаги замирни ҳазрати Oдам алайҳиссаломнинг ўзига қайтарганлар. Лекин Аллоҳ таолога нисбатан келтирса ҳам, Раҳмоннинг суратида, яъни бу ердаги суратдан мурод сифат, дейдилар. Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни Ўзининг тириклик, кўриш, эшитиш ва бошқа сифатларидан насиба бериб яратди. Яъни Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни ўзининг суратида яратди. Узунлиги 60 зиро эди. “Зиро”нинг ўлчамидан келиб чиқиб, баъзи уламолар у зотни 37 метр бўлган, дейишган. Лекин Ибн Баттутанинг “Саёҳатнома”сида ҳозирги Шри-Ланка тоғларида Oдам алайҳиссаломнинг тошда қолган оёқ изларини кўрдим, у зотнинг узунлиги 11 шибр эди, дейилган. “Шибр” арабча сўз бўлиб, қарич деганидир. Бир қарич тақрибан 20 см. бўлса, демак, Oдам алайҳиссаломнинг қадами узунлиги 2 метр 20 см бўлган. Шундай экан, Одам алайҳиссаломнинг бўйи 37 метр эмас, балки 18 метр бўлгани ҳақиқатга яқин келади.