Home / МАҚОЛАЛАР / Россия Шарқ қўлёзмалари университетида 2 аср олдин “Осиё музейи” ташкил топган

Россия Шарқ қўлёзмалари университетида 2 аср олдин “Осиё музейи” ташкил топган

Россия Фанлар Академиясининг Қўлёзмалар институти (РФА ҚИ) – Россия Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот институти таркибига кириб, Шарқ қўлёзмалари ёдгорликларини, шунингдек Осиё ва Шимолий Африка мамлакатларининг қадимий ҳамда ўрта асрлар тарихини комплекс ўрганиш соҳасини ўзида қамраб олган.

Институтнинг ташкил топган санаси 1818 йилнинг ноябри бўлиб, Академия таркибида Осиё музейи тузилган сана ҳисобланади. Дастлаб унда шарқ қўлёзмалари, китоблари сақланишга мўлжалланган, 1861 йилдан Кунсткамера биносига жойлаштирилган. 1849 йилда музейда француз тилида “Осиё қайдлари” журнали нашр қилинган. Ташкил топганидан бери юз йил ўтгач, музей дунёдаги йирик шарқшунослик марказларидан бирига айланган.  1930 йилда СССР ФАнинг шарқшунослик муассасаларини қайта ташкил этиш жараёнида Осиё музейи, СССР ФАнинг Шарқшунослик институтининг Туркология кабинети қўшиб юборилади. Институтнинг раҳбари қилиб С. Ф. Ольденбург тайинланади. 1943 йилда институтнинг таркибига Москвадан эвакуация қилинган мутахассислар киритилган Москва гуруҳи шакллантирилади.

1949 йили институтни ҳозирги манзил – Дворцовая набережная, 18-уйга жойлаштириш ҳақида қарор қабул қилинди.

1950 йил СССР ФАнинг Президиуми томонидан Шарқшунослик институтини Москвага кўчириш ҳақида қарор ишлаб чиқилди, унинг Ленинградда тўпланган қўлёзмалари ҳамда кутубхонаси базаси асосида Шарқшунослик институтининг 1956 йилда Шарқшунослик институтининг Ленинград бўлими сифатида қайта ташкил қилинди, кейинчалик уни ФАШИ Санкт-Петербург филиали деб аташди.

РФАнинг Шарқшунослик ннститутининг Санкт-Петербург филиали таркибидан уни ажратиб, РФАнинг Шарқшунослик институтини қайта ташкил қилиш ҳамда унинг асосида юридик мақомга эга Россия Фанлар академиясининг шарқшунослик қўлёзмалари институтини ташкил этиш тўғрисида 2007 йилнинг июн ойида РФАнинг Президиуми қарор қабул қилди.

Шарқ қўлёзмалари институти қайта ташкил қилингач, мустақил илмий муассаса сифатида фаолият олиб бормоқда. 2009 йилнинг май ойида РФА ШҚИнинг биринчи директори қилиб И. Ф. Попов сайланди.

 

Ш. Алимов
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими

Check Also

ЎЗИНГИЗНИ ҚАТЪИЯТЛИ БЎЛИШГА ТАЙЁРЛАНГ!

(Бир ҳадис шарҳи) Динимиз инсон шахсиятини шакллантиришда ақлга таяниш, одамларга кўр-кўрона тақлид қилмаслик, ҳар бир …