Муъаллифи: Бир неча муаллифлардан йиғилган тўплам.
Ақоид. Тўплам бир неча муаллифлардан ташкил топган. Асар калом илмига оид бўлиб, тўрт китоб жамланган мажмуа ҳисобланади ва “чаҳор китоб” номи билан номланади. Унда иймон, дуо, саловот, ибодат турлари, панд-насиҳатга тегишли мавзулар ҳадис ва Қуръони карим оятлари билан баён қилинган. Ушбу асар Марказий Осиё мадраса ва бошланғич мактабларида дарслик сифатида фойдаланилган. У қуйидаги қисмлардан иборат:
- 1б-10а: Муқаддимат ас-солат (Намоз ҳақида муқаддима) (Номи ҳақ), Шарофиддин Бухорий (XIVаср). Асар муқаддима ва 10 та бобдан иборат. Муаллиф муқаддимада исми, туғилган жойи ва Хуросонда таълим олганлиги ҳақида маълумотлар келтирган. 10 та бобда ғусл, таяммум, таҳорат, намоз ва рўза каби ибодат турлари келтирилган ;
- 10б-137а: Бидон, Жалолиддин Киший. Асар насрда ёзилган бўлиб, савол-жавоб шаклида ёзилган. У 4 та бўлимдан иборат. Унда иймон, исломнинг 5 асоси ва намоздаги дуолар баён қилинган ;
- 137б-206а: Муҳиммат ал-муслимин (Мусулмонларнинг муҳим мажбуриятлари), муаллифи номаълум; Асар насрда ёзилган бўлиб, савол-жавоб шаклида ёзилган. Унда иймон, таҳорат, намоз, рўза ва намозга оид дуолар баён қилинган ;
- 206б-213б: Панднома (Насихатнома), Фаридуддин Муҳаммад ибн Иброҳим Аттор (618/1221 ёки 621/1224 й.). Асар шеърий (маснавий) услубда бўлиб, унда диний-ахлоқий насихатлар баён қилинган.
Нусха тўлиқ.
Басмала (в. 1б).
Асар боши (в. 1б) :
ابتدا ميكيم بنام خدا كز دو حرف آفريد ارض وسما …
Асар сўнги (в. 213б) :
ای پسر ترک هواى خویش گیر انگهی راه سلامت پیش گیر
تا که آرد اين وصيتها بجاى در دو عالم راختش بخشد خداى
كريما قادرا بروردكارا بلطف خویش آمرزى تو مارا
كنه كارم بدركاه تو بى حد اميد عفو دارم كردكار
هركه خواند دعا طمع دارم زانكه من بندهء كنه كارم
خط در ورق دهر بماند صد سال بيجاره نويسنده كه در خاك رود
يا رب بكشا دلم از تو به درى بيمنت مخلوق رسان با حضرى
Библиография : СВР I, № 414-417 (Бидон) ; СВР IV, № 3387 (Муҳиммат ал-муслимиин) ; СВР IX, № 6736-6747 (Чаҳор китоб) ;Туркестон, № 132 (Чаҳор китоб) ; Кина, № 429-461 (Панднома) ; Кина, № 967-1002 (Чаҳор китоб) ; Нукус, № 79.
Колофон (213б) :
شد بتوفيق خداي لا ينام اين كتابت روز پنچشنبه تمام
دست ناقابل بيلان قيلديم كتابت خطا بولسه رسا قيل قيلمه غيبت
والله اعلم بالصواب تم تم تم تم
اللهم اغفرلي ولوالديه ولى استاذيه والجميع المؤمنين والمؤمنات والمسلمين والمسلمات الاحياء منهم والاموات انك مجيب الدعوات ورافع الدرجات ومنزل البركات وقاضى الحاجت برحمتك يا ارحم االراحمين
كمينه كاتب ملا محمد ذاكر بن محمد قاسم
Хаттот (213б) : Мулло Муҳаммад Зокир ибн Муҳаммад Қосим.
Настаълиқ. 213 варақ. (в. 1а-213б) ; +01а-02, 215б хаттот машқи ва кунларнинг хислати ҳақида туркий байтлар бор ; 03а, 214-215а бўш варақ ; 11 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 160´80 mm. ; варақ ўлчами : 200´130 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Саҳҳоф : Мулло Мирмуҳаммад Сабун 1224/1809 й.
Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган.