Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / تصريف الأفعال (Тасриф ал-афъол)

تصريف الأفعال (Тасриф ал-афъол)

№ inv. MR 209/VII

Муаллиф. Шасиддин Муҳаммад ибн Абулқосим Муиззий (IX-X/XIV-XV аср).

Грамматика. Асарда араб тили грамматикасидаги сўзларнинг боғланиниш усулларига оид мавзулар ёритилган. Марказий Осиё ҳамда татар мадраса ва диний мактабларида дарслик сифатида ўқитилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 101б).

Асар боши (в. 101б) :

الحمد لله على نعمائه و الصلوة على رسوله محمد خاتم انبيائه و بعد فهذه جملة من تصريف الافعال مضبوطة جارية كمجرى المدخل فى الكتب المبسوطة …

Асар сўнги (в. 121а) :

… يتحرك الأمر بإلحاق النون و تقول فى الملتوى نحو حئيان حئن حئيان حئنيان ليحئيان ليحئن ليحئنيان لأحئن لنحئن و يوقس على الباقى

Колофон (в. 121а) :

بو شل كه بخطا لي سى هزن طعنه كه نقش هج  بر خالى خطاى نبود

Настаълиқ. 22 варақ. (в. 101б-121а) ; 122а-124б грамматикага оид матин бор ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 135´65 mm. ; варақ ўлчами : 200´130 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф : Мулло Юнус.

Муқова : жигар рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха таякисидан ажралиб кетган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …