№ inv. MR 220/III
Муаллиф – номаълум.
Фиқҳ. Асарда фароиз илмининг аҳамияти ва унинг ўта муҳимлигига оид Пайғамбар (с.а.в.)нинг ҳадиси шарифлари, мерос масалалари, марҳумнинг қолган мол-мулкидан унинг меросхўрлари қандай мерос олиш тартиб ва даражалари баён қилинган. Саҳобалар даврида бу масалаларга қандай эътибор берилганлиги ҳам келтирилган.
Нусха тўлиқ.
Басмала (в. 240а).
Асар боши (в. 240а):
و هذا كتاب فيه جواهر الفرايض قال نبى عليه السلام تعلموا الفرايض و علموها الناس هذا نصف العلم …
Асар сўнги (в. 248б) :
حضرت على رضى الله عنه يعنى در تيرمير سدر باقى مر عصبه را است والله علم بالصواب
Настаълиқ. 9 варақ. (в. 240а-248б) ; 248б-249а варақларда мерос ва дуога оид битиклар келтирилган 16 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; сура, қиссаларнинг номи қора сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 170´100 mm. ; варақ ўлчами : 200´120 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажраган, айрим варақлари намдан зарарланган, қурт еган.