№ inv. MR 44
Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг еттидан бири жамланган китобга “Ҳафтияк шариф” дейилади. Ушбу “Ҳафтияки шариф” “Фотиҳа” сурасининг охирги ояти, Қаҳф, Ёсин, Фатҳ, Ҳужурот, Қоф, Зариёт, Тур, Нажм, Қамар, Ар-Роҳман, Воқеа, Ҳадид, Мужодала, Ҳашр, Мумтаҳана, Саф, Жумъа, Мунофиқун, Тағобун, Талоқ, Таҳрим, Мулк, Қалам, Ҳоққа, Маориж, Нуҳ, Жин, Музаммил, Муддассир, Қиёмат, Инсон, Мурсалот, Набаъ, Нозиот, Абаса, Таквир, Инфитор, Мутаффифун, Иншиқоқ, Буруж, Ториқ, Аъло, Ғошия, Фажр, Балад, Шамс, Лайл ва Зуҳо сураларини ўз ичига олади.
Нусха тўлиқ эмас.
Асар боши (в. 1а) :
نستعين اهدنــــا الصراط المستقيم صراط الذين انعمت عليهم غير المغضوب عليهم ولا الضالين
Асар сўнги (в. 128б) :
… واما بنعمة ربك فحدث …
Библиография : СВР VIII, № 5841.
Настаълиқ. 129 варақ. (в. 1а-129б) ; 11 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; матн сариқ рамка ичига олинган ; шарқ қоғози ; курроса 8; матн ўлчами : 24´70 mm. ; варақ ўлчами : 195´115mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : қизил, яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : нусханинг бош ва охирги варақлари йўқ, намдан зарарланиб, ёпишиб қолган ва чирий бошлаган. Варақлари таякисидан ажралиб кетган.