Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрида жойлашган Масжидун набавия кутубхонаси 1933 йилда Подшоҳ Абдуазиз Сауд ташаббуси билан ташкил қилинган[1]. Унда ислом илмлари ривожига улкан ҳисса қўшган алломаларнинг турли соҳаларга оид асарлари ва тарихий ҳужжатлар сақланади. Мазкур кутубхонада “Саҳиҳул Бухорий”нинг йигирмадан зиёд қўлёзма ва тошбосма нусхаси ҳам бор. Қуйида шу нусхалардан бири, кутубхона фондида №243 рақам билан қайд этилган “Саҳиҳул Бухорий” нусхаси ҳақида сўз юритилади.
Асар “Савдо-сотиқ китоби” дан бошланиб, “Саҳобаларнинг фазилати” қисмидаги 3530-ҳадис билан тугалланган. У тўлалигича араб тилида ёзилган бўлиб, бундай бошланади:
«بسم الله الرحمن الرحيم كتاب البيوع وقول الله عز وجل وأحل الله البيع وحرم الربا وقوله إلا أن تكون تجارة حاضرة تديرونها بينكم باب ما جاء في قول الله تعالى فإذا قضيت الصلاة فانتشروا في الأرض وابتغوا من فضل الله واذكروا الله كثيرا لعلكم تفلحون وإذا رأوا تجارة أو لهوا انفضوا إليها وتركوك قائما قل ما عند الله خير من اللهو ومن التجارة والله خير الرازقين وقوله لا تأكلوا أموالكم بينكم بالباطل إلا أن تكون تجارة عن تراض منكم».
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм, “Савдо-сотиқ китоби” Аллоҳ таолонинг “Ҳолбуки, Аллоҳ байъни ҳалол, судхўрликни (эса) ҳаром қилган”[2], “Лекин ўртангиздаги айланма нақд савдо бўлса…”[3], “Бас, қачонки, намоз адо қилингач, ерда тарқалиб, Аллоҳнинг фазли (ризқи)дан истайверингиз! Аллоҳни кўп ёд этингиз! Шояд (шунда) нажот топсангиз. Улар бирор тижоратни ёки беҳуда ишни кўриб қолсалар, ўша томонга тарқалиб кетиб, Сизни (минбарда) тик турган ҳолингизда тарк этурлар. Айтинг: “Аллоҳ ҳузуридаги нарса (мукофотлар) беҳуда ишдан ҳам, тижоратдан ҳам яхшироқдир. Аллоҳ ризқ берувчиларнинг энг яхшисидир”[4]. “Эй имон келтирганлар! Мол-мулкингизни ўртада ноҳақ (йўллар) билан емангиз! Ўзаро розилик асосидаги тижорат бўлса, бундан мустасно”[5], деган каломлари ҳақидаги боб билан бошланади.
Асарда келтирилган биринчи ҳадис:
أن أبا هريرة رضي الله عنه قال إنكم تقولون إن أبا هريرة يكثر الحديث عن رسول الله صلى الله عليه وسلم وتقولون ما بال المهاجرين والأنصار لا يحدثون عن رسول الله صلى الله عليه وسلم بمثل حديث أبي هريرة وإن إخوتي من المهاجرين كان يشغلهم صفق بالأسواق وكنت ألزم رسول الله صلى الله عليه وسلم على ملء بطني فأشهد إذا غابوا وأحفظ إذا نسوا وكان يشغل إخوتي من الأنصار عمل أموالهم وكنت امرأ مسكينا من مساكين الصفة أعي حين ينسون وقد قال رسول الله صلى الله عليه وسلم في حديث يحدثه إنه لن يبسط أحد ثوبه حتى أقضي مقالتي هذه ثم يجمع إليه ثوبه إلا وعى ما أقول فبسطت نمرة علي حتى إذا قضى رسول الله صلى الله عليه وسلم مقالته جمعتها إلى صدري فما نسيت من مقالة رسول الله صلى الله عليه وسلم تلك من شيء.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Сиз Абу Ҳурайра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларини кўп айтаяпти», «Муҳожир ва ансорларга нима бўлди-ки, улар Расулуллоҳнинг Абу Ҳурайра каби (ҳадисларини) кўп сўзламайди?” деяпсизлар. (Ҳолбуки) муҳожир биродарларим бозорда савдо қилиб, Расулуллоҳнинг ҳадисларини эшитолмай қолар эди. Мен эса қорним тўйса бўлди деб, Расулуллоҳдан ажралмас эдим. Улар (ўз савдоси билан шуғулланиб) йўқ пайтида мен (Расулуллоҳнинг ҳадисларига) гувоҳ бўлар эдим ва улар (Расулуллоҳнинг ҳадисларини) унутганида, мен ёдлаб олар эдим. Шунингдек, ансорий биродарларимни мол-мулк ташвиши банд қилар эди. Мен аҳли суффа мискинларидан бўлиб, улар унутган вақтлар (ёдда) сақлаб қолар эдим. Дарҳақиқат, Расулуллоҳ бир ҳадисни сўзлаётиб: “Ким шу сўзимни тугатгунимча кийимини (ерга) ёйса, сўнг қайтариб бағрига босса, менинг айтганларимни (ёдда) сақлаб қолади”, дедилар. Шунда эгнимдаги чакмонни (ерга) ёйиб, Расулуллоҳ сўзларини тугатганларида уни (яъни кийимни) кўксимга босдим, сўнг Расулуллоҳнинг ўша сўзларидан бирортасини унутмадим”[6].
Қўлёзма 183 варақдан иборат бўлиб, Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳумо маноқиблари ҳақидаги боб ва қуйидаги ҳадис билан тугалланган:
باب مناقب عبد الله بن عمر بن الخطاب رضي الله عنهما
عن ابن عمر رضي الله عنهما قال كان الرجل في حياة النبي صلى الله عليه وسلم إذا رأى رؤيا قصها على النبي صلى الله عليه وسلم فتمنيت أن أرى رؤيا أقصها على النبي صلى الله عليه وسلم وكنت غلاما شابا أعزب وكنت أنام في المسجد على عهد النبي صلى الله عليه وسلم فرأيت في المنام كأن ملكين أخذاني فذهبا بي إلى النار فإذا هي مطوية كطي البئر وإذا لها قرنان كقرني البئر وإذا فيها ناس قد عرفتهم فجعلت أقول أعوذ بالله من النار أعوذ بالله من النار فلقيهما ملك آخر فقال لي لن تراع فقصصتها على حفصة فقصتها حفصة على النبي صلى الله عليه وسلم فقال نعم الرجل عبد الله لو كان يصلي بالليل قال سالم فكان عبد الله لا ينام من الليل إلا قليلا.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Одамлар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик чоғларида тушларини у зотга айтиб берар эди, мен ҳам бир туш кўриб, уни Расулуллоҳга сўзлаб беришни орзу қилиб юрар эдим. Мен навқирон, бўйдоқ ўспирин эдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида масжидда ухлар эдим. Бир куни тушимда икки фариштани кўрдим. Улар мени кўтариб, дўзахга олиб борди. Дўзах қудуқ каби ёпиб, беркитиб ташланган экан. Қудуқнинг шохи каби дўзахнинг ҳам икки шохи бор эди. Унда мен танийдиган одамларни ҳам кўрдим. Мен «Аъузу биллаҳи минан нар, аъузу биллаҳи минан нар», деб айта бошлабман. У икки фариштанинг қаршисига бир фаришта чиқибди. У менга: “Ҳеч ҳам қўрқма!” деди. Мен тушимни Ҳафсага айтиб бердим. У Набий соллалоҳу алайҳи васалламга айтиб берганида, Расулуллоҳ: “Абдуллоҳ қандай ҳам яхши одам экан-а. У тунлари намоз ўқир экан”, дебдилар. Солим: “Абдуллоҳ кечалари ухламас, ухласа ҳам жуда кам ухлар эди”,[7] деган”.
Ушбу нодир қўлёзма асар (в. 183а): 755/1354 йилда хаттот (в. 183а) Умар ибн Халил ибн Умар ибн Абдураҳим ибн Рамазон ибн Хизр ибн Халил ибн Абу Ҳасан Танухий Тоий Ажлуний томонидан ҳижозий насх хатида кўчирилган бўлиб, ҳар бети 25 қатордан иборат. Сиёҳи қора ва боб, фасллари қизил сиёҳда ёзилган. Ҳошияларида шарҳлар, тўлдирмалар ва “Саҳиҳул Бухорий” ни хатм қилганлар ҳақида қисқача маълумотлар келтириб ўтилган. Муқоваси малла ранг, шарқ муқоваси, турунж ва лола. Таякиси чармдан. Қўлёзманинг ҳолати: яхши сақланган ва таъмирланган.
Асар колофонида қуйидаги матн келтирилган:
و كان الفراغ من نسخة فى يوم الاَربعا سلخ صفر سنة خمس و خمسين وسبع مائة علي يد العبد الفقير إلى الله تعالى المعترف بذنبه. الراجى حسن ظنه بربه عمر إبن خليل بن عمر إبن عبدالراحم بن رمضان بن خضر بن خليل بن أبي الحسن التنوخي الطاي بعحلون رحم الله من قرأ فيه دعا لهم بالتوبة و المغفرة و خاتمة الخير و ترحم عليهم و على جميع المسلمين و الحمد الله رب العالمين.
“Ушбу нусха 755/1354 йили сафар ойининг охирларида Аллоҳнинг фақири, ўз гуноҳларини тан олган, Рабби ҳақида чиройли гумонда бўлган банда Умар ибн Халил ибн Умар ибн Абдураҳим ибн Рамазон ибн Хизр ибн Халил ибн Абу Ҳасан Танухий Тоий томонидан Ажлун шаҳрида кўчирилган. Буни ким ўқиса, уларнинг ҳаққига мағфират, хайрли хотима, улар ва барча мусулмонларга раҳм қилинишини сўраб дуо қилсин! Алҳамдулиллаҳи Раббил оламийн”[8].
Хаттот асар якунида ўз дуои изҳорини қуйидаги икки байт билан ифодалаган:
يا قاري الخط و العينين تنظره لا تنس كاتبه بالخير واذكره
و هب له دعوةً لله خالصةً لعلها في صروف الدهر تنفعه
Эй! Ушбу хатни ўқиб, унга тикилган кўзлар соҳиби. (Дуода) бу нусха котибини унутма! Уни (дуоларингда) яхшилик билан ёд эт! Унинг (котибнинг) ҳаққига Аллоҳ учун холис дуо қил! Шояд замон қийинчиликларига бардошли бўлишда унга дуоларингнинг фойдаси тегиб қолар[9].
Нусханинг 184-185 саҳифаларида қуйидаги маълумотлар келтирилган: “Ушбу жуз ва “Саҳиҳул Бухорий” нинг қолган барча жузлари Шайхул имом – муҳаддис Шиҳобиддин Абу Маҳмуд Шофеъий Мақдисий ҳузурида, Қуддусдаги Сахрои шариф масжидида, 757/1356 йил жумодул аввал ойининг 23 кунидаги охирги илмий йиғинда ўқиб эшиттирилган ва хаттот Умар ибн Халил томонидан кўчирилган. Ҳасбуноллоҳу ва ниъмал Вакил”.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, “Саҳиҳул Бухорий”нинг тавсифи, шарҳи ёки таҳлилини ўрганаётган тадқиқотчи нусхалардаги фарқлардан ҳадис илмининг илк ривожланиш даври, муҳаддис ва саҳобаларнинг ҳаёти ҳақида кўпгина маълумотларга эга бўлади. Шунингдек, “Саҳиҳул Бухорий” бугунги кунда ҳам оилаларда соғлом муҳитни қарор топтириш ва мустаҳкамлаш, ёш авлодни маънан етук қилиб тарбиялашда ғоят муҳим дастуруламал бўлиб келмоқда.