Home / АЛЛОМАЛАР / ИМОМ АБДУРРОҲМАН ЖАЛОЛИДДИН СУЮТИЙНИНГ ҲАЁТИ

ИМОМ АБДУРРОҲМАН ЖАЛОЛИДДИН СУЮТИЙНИНГ ҲАЁТИ

Буюк мужтаҳид имом, кўзга кўринган ҳадис илми устаси, ҳуқуқшунос, тарихшунос олим, суфий, файласуф  ҳамда Х асрда Исломнинг энг йирик мужтаҳид имомларидан ва ислоҳотчиларидан бири, деярли барча ислом илмига оид асарлар муаллифи аллома, ҳофизларнинг энг охиргиси Жалолиддин Суютий ҳижрий 849 йилнинг Ражаб ойи душанба куни шомдан кейин[1] (м.1445 йил) Асют, Қоҳирада таваллуд топади. Жалолиддин Суютийнинг  асл исми  Абдурроҳман ибн Камалуддин Аби Маноқиб Абу Бакр ибн Носируддин Муҳаммад[2] ибн Муҳаммад ибн Собиқиддин  Абу Бакр ибн Фахруддин  Усмон ибн Носириддин Муҳаммад ибн Сайфиддин Ходир Ибн Нажмиддин Аби ас-Солаҳ Айюб бин Носириддин Муҳаммад бин Шайх Ҳаммомиддин ал-Худайрий ал-Асуютий[3],бўлиб, Жалолиддин[4] ҳамда ибн ал- Кутуб[5] отаси томонидан берилган лақаблар,  Абулфазл эса яъни, фазилатлар отаси ёки,  «фазилатлар мужассам бўлган инсон» Қози Иззаддийн Аҳмад ал- Ҳанбалий томонидан берилгани ҳақида имомнинг ўзидан хабар бериладики: Бир куни қозию қуззо Иззадийн мендан сенинг кунянг нима сўради, менинг куням йўқ, дея жавоб бердим. Сенинг кунянг Абулфазл унда, биринчи бўлиб бу куняни олган инсон Набий с.а.в.нинг амакилари Аббос р.а. бўлганлар, ва у кишининг аёллари Уммуфазл дея куня олганлар, деди[6]. Туғилган жойлари Мисрнинг жанубидаги Асют шаҳрига нисбат берилиб Суютий деб номландилар[7]. Мазкур шаҳар луғатда 5 хил усулда бўлиб, улар: Асют, Усют, Суют, Сиют, ва Сают бўлиб ҳар бири тўғри ҳисобланади[8].Абдурроҳман Суютийнинг отаси катта бобоси Ҳаммомиддин[9] ажам бўлгани ҳақида зикр этганини эшитганини ўз асарларида келтириб  ўтади[10]. Имом Суютий Абдурроҳман исми билан аталишига 6та сабаб мавжуд бўлиб[11] улардан энг асосийси[12] Ибн Умар р.а.дан келтирилган ҳадисга мувофиқ: Расулуллоҳ с.а.в. айтдиларки: Исмларнинг ичида Аллоҳга энг маҳбуби: Абдуллоҳ ва Абдурроҳмандир.[13] Яна бир сабаб сифатида Абу Бакр р.а.нинг уғилларини исми Абдурроман бўлгани учун Жалолиддин Суютийниинг отаси ўзи Абдурроҳман деб исм қўйган. Имом Жалолиддин бу ҳақида шундай дейди: Отам менинг исмимни Абдурроҳман деб қўйгани сабаби унинг исми Абу Бакр ва отам Абу Бакр Сиддиқ р.а. ўғли Абдурроҳманни қасд қилган деб ўйлайман.[14]  Ал-Айдарусий ҳикоя қилиб айтадики,[15] Жалолиддиннинг отаси аҳли илмлардан бўлган эди ва ўз аёлига китоблар орасидан маълум бирини олиб келишни буюрган бир тунда бўлажак она оғриқ сеза бошлайди ва китоблар орасида Абдурроҳман дунёга келади.[16] Шу боисдан ўғилларига «Китоблар ўғли» дея лақаб беришади.  Буюк имом аҳли илмлар оиласида дунёга келган Суютийнинг катта бобоси Ҳаммомиддин ҳидоятда пешқадам имом ва тақволи шайх сифатида инсонлар орасида танилган бўлса, отаси эса фақиҳ олим бўлган. Жалолиддин Суютийнинг ўзи ривоят қилиб бобоси ҳақида шундай дейди: Отамнинг амакисининг ўғли Нуриддин Алий ибн Жамолиддин Абдуллоҳ ибн Сабиқуддин Абу Бакр катта бобомиз суфий шайх бўлганини айтар эди. У бошида бошқа тариқатга эргашар эди, ва бир куни Ҳаж ибодатини адо этаётиб, «Лаббайка ва Саъдайка, Лаббайка Аллоҳумма Лаббайк»ни айтганда бир овозни эшитди: Ла лаббайк, ва ла саъдайк! Сўнг  шаҳрига қайтиб ибодат ва зуҳдга қаттиқ бел боғлаб тавба қилди, ва бир муддатдан кейин ҳаж зиёратига яна борди, ихлос билан эҳром боғлаб турган вақти «Лаббайка Аллоҳумма Лаббайк», деди ва жавобан унга «Лаббайка ва саъдайка», деган овозни эшитди[17]. Жалолиддин Суютий беш ёш етти ойлик вақтида 855 ҳижрий сана Сафар ойи хуфтон намозига азон айтилаётган вақтда отаси касаллик туфайли вафот этади[18], ва Абдурроҳман онаси қўлида етим қолади[19]. Абдурроҳманнинг онаси уни вафотидан сўнг дунёдан кўз юмади[20]. Суютий отаси вафот этганда Қуръон каримдан Таҳрим сурасига қадар ёд олган эди[21]. Отаси вафотидан олдин уламо дўстларига ўғлининг тарбияси билан шуғулланишни васият қилган бўлиб кичик Абдурроҳман аҳли илмлар қуршовида вояга этиш шарафига муяссар бўлиб, отасини яқин дўстларидан бири ва ҳанафий мазҳаби олими ал-Камол ибн ал-Ҳаммом унинг таълими ҳамда тарбияси билан машғул бўлади.Унинг ҳузурида саккиз ёшида Қуръонни тўлиқ ёд олиб[22] шу билан бирга араб тили грамматикасига доир Моликнинг «Алфияси» каби нодир асарларни ҳам ёд олади, сўнгра шариат, фиқҳ асослари бўйича бир қанча тўлиқ асарларни ёд олади.

Боболаридан бири Мисрнинг Асют шаҳрига келишидан олдин Бағдоднинг Ҳудайрия маҳалласида яшаганлиги сабабли баъзи манбалардаҲудайрий[23] нисбаси билан ҳам аталади. Асютга биринчи бўлиб келган катта боболари Ҳумомиддин зуҳд ва ибодатга берилган сўфий бўлиб, қабри ҳали ҳамон зиёратгоҳ ҳисобланади. Отаси Камолиддин Абу Бакир Асютда туғилган, Қоҳирада Ибн Ҳажар ал-Асқалоний каби олимларга шогирд бўлиб уларнинг  илм ҳалқаларида  таҳсил олган[24]. Мисрдаги Аббосийлар халифаси Мустакфи-Биллаҳнинг хусусий  имоми бўлган ҳамда бир муддат қозилик қилган. изоҳ, ташия ва шарҳ илмларига доир асарлар ёзган. У шундай асарлар ёзган. Ўғлининг илм билан шуғулланишини истагани учун уни Ибн Ҳажарнинг дарсларига мунтазам олиб бориб илм талаб қилиш одоби ва хулқи ҳақида сабоқ олишини таъминлаган. Суютийнинг икки муҳим устозларидан бири ибн ал- Ҳаммом, иккинчиси эса Жалолиддин ал-Маҳаллийдир. Имом Суютийнинг онасининг миллати турк ёки черкес миллатидан аслзода бўлганлиги маълумотларда келгандир.

Илм остонасига қадам қўяр экан Имом Суютий илк Қуръони каримни ёд олишни ва уни ўрганишни афзал билди. Сўнгра таҳсил ҳаётини Жаммоилининг «Умдатул аҳкам» ҳамда Имом Нававийнинг «Минҳаж ат- Толибийн», Ибн Моликниинг «Алфия» ва шу асарлар билан бир қаторда Байзовийниниг «Минҳаж ал- Вусул» каби ноёб китобларни ёд олиш ила давом эттирди. Ёшлик чоғиданоқ илмга бўлган қизиқиши ва тезлик билан ёд олиб ўзлаштириши ила тенгдошлари орасидан ажралиб турар эди. Имом Жалолиддин Суютий илмларни бир биридан айирмас, балки уларнинг бири бошқасини тўлдириб келувчи эканлигини таъкидлар эди. Тоат ибодатда намунали, тақводор олим 600 юздан зиёд[25] асар ёзиб қолдирган бўлса-да, замонамизга қадар саноқлилари этиб келган.У бутун умрини 150 га[26] яқин шайхлар ҳузурида муқаддас илмларни ўрганишга бағишлаган. Аммо илм эшитган ва ижозат олган устозларининг сони 600га яқин эканлиги ҳақида ўз китобида улар ҳақида батафсил маълумотлар билан келтирган[27]. Улар орасида ўша даврдаги шофий ва ҳанафий мазҳабининг энг илғор олимлари бўлган.

Солиҳ ибн Умар ал-Булқини Шофий[28], ҳузурида 14йил илм таҳсил олган Муҳаммад ибн Сулаймон ал-Кофижийлардан ўз асари «Ал-итқон фи улумил Қуръан» асарига доир маслаҳатлар олган. Жалолиддин Суютий устози Кофижий ҳақида шундай дейди: У менга қолган шайхларимдан кўра, худди иккинчи отам каби, шавкат ва эътибори кўп эди. Отам ва унинг ўрталарида буткул садоқат риштаси бўлгани ҳақида ва отам унга нисбатан Миср аҳлидан кўра адолатлироқ ёндашганини зикр этарди[29]. Буюк имомнинг эркак устозлари бўлгани каби аёллардан ҳам илм таҳсил олган, ва ҳатто уларнинг исмларини ўз асари «Ал- Мунжам фил муъжам»да 3 табақа шаклида 42тасини батафсил маълумотлар билан келтириб ўтган. Яҳё ибн Муҳаммад ал-Мунавий каби ўқитувчиларга дастлабки учта китобни тақдим этди; Икки йил ўтгач, у Шамсуддин ас-Сирамийдан араб тилини ўргатиш учун рухсат олади. Абдурроҳман Суютий 1460 йилдан бери Шаҳобиддин аш-Шоримсоҳийнинг фароиз дарсларида қатнашган бўлса-да, устози вафотидан кейин бу дарслар тугалланмаган ҳисобланади. Шамсиддин Муҳаммад ибн Мусо ал-Ҳанафийнинг «Саҳиҳ-и Муслим»нинг деярли ҳаммасини, Қози Иёзнинг Шифо асарини, Ибн Моликнинг «ал-Алфийя»сини[30] аввалдан ёд олган. Бундан ташқари, Байзовийнинг «Минҳаж ал-Байзовий» Ибн Ҳожибнинг «Кофия» номли китобларни ҳам оз фурсатда ёд олган.[31]  Жалолиддин Суютийнинг шогирдларидан бири Шозилий устози ҳақида шундай дейди: бир куни масжидда Бурҳониддин Ал-Каркий «Биз илмни шайхлар ҳузуридан олсак, сен эса ўз заковатинг қуввати ила китоблардан оласан» деди. Шунда Суютий: Дарҳақиқат, илм –бу нурдир, ва Аллоҳ Ўз қулларидан кимгагина истаса унинг қалбига жойлайди деди.[32] Бу даврда Суютий араб тили ва адабиётига эътибор қаратганлигини ва араб тили бўйича кўплаб китоблар ўқиганини таъкидлади, энг кўп фойда олган устозларидан бири Шамсуддин Муҳаммад ибн Саъд ибн Халил ал-Марзубоний Ҳанафий бўлганлиги боис ўз фиқҳий мазҳаби Шофеий бўлишига қарамасдан Ҳанафий мазҳабини ҳам пухта билган. Суютий ёшлигиданоқ баъзи китоб ва масалаларга изоҳ, шарҳ ва ҳошиялар ёзган, уларнинг аксарияти араб тилида. Имом Суютий Булқинийдан 866/1462 йилда фатво бериш ҳамда сабоқ бериш учун ижозат олди ва 9 Зулқаъда 867 (26 июль 1463) куни Шайху масжидида устози ҳам тингловчилар орасида ҳозир бўлган биринчи маърузасини ўқиди. У вафотигача Булқинийнинг маърузаларида қатнашишда давом этди. Суютийнинг устозлари орасида Иззаддин ал-Киноний, Ҳанафий шайхи Шиҳобиддин аш-Шармисоҳий, Шайх Муҳйиддин ал-Кафайжий, ҳадис устаси Сайфиддин Қосим ибн Қатлубоға ҳамда Абдулазиз ибн Муҳаммад ал-Микатий ҳам бор эди. Бироқ буюк имомнинг бу вақтдаги асосий устозлари, 14 йил давомида ундан ҳар кун янги илм ўргангани ҳамда «иккинчи отам» дея ўз асарида таъкидлаган[33] ва 1463- 1467 йиллар давомида илм мажлисларида қатнашган Шумунни эди. Жалолиддин Суютий тафсир, ҳадис, фиқҳ усули, ҳадис усули, араб адабиёти каби соҳаларда қофия яратувчидан баҳраманд бўлиб, турли илмларни ўргатиш учун, уларни ўзи пухта ўрганиб ижозат олган. Ас-Суютий мударрис  унвонини олган 867 (1463) йилдан бир йил ўтиб бошлаган ҳадис таҳаммули фаолияти узоқ давом этмади. Суютий муътабар устозларининг ўлимидан олдин ҳадисларни тинглашдан кўра,ҳикмат ҳамда дироятга доир илм ва маълумотлар ўрганишни муҳимроқ деб билган, аммо бу муаллимларидан ҳадисларни тинглашдан қайтмаган. Имом Жалолиддин Суютий ўз устозлари томонидан тўлиқ ёки маълум қисмини тинглаган китоблар рўйхати бир неча саҳифаларгача чўзилган, араб тили грамматикасига доир билим ва кўникмалар олган устозларини алоҳида «Ал- буғятул вуат фи тобақоти луғовиййин ва нуҳат» номли кўп жилдли китобида уларнинг исмлари ҳамда улар ҳақида маълумотлар келтирган. Имомнинг биргина ҳадис устозлари ҳақида ёзган асарларининг энг муҳими бўлган «ал-Мунжам фил муъжам»да[34] уч табақа ҳолида исмларини зикр этган устозлари сони 195тани ташкил топади.

Абдурроҳман Суютий 869 ҳижрий санада ҳаж амалини адо этиш учун Ҳижозга Қизил дарё орқали риҳлат қилади. Уммул Қурода отасини ҳамкасб дўстлари ва шогирдлари, ўзининг устозларини учратади ва уларнинг суҳбатидан баҳраманд бўлиб, бу илм ҳалқаларини китоб қилиб ёзиб олади.[35] Имом Жалолиддин Суютий 869(1465) йили ҳаж сафаридан ташқари Мисрдан ҳеч четга чиқмаган. Имом Суютий 869 ҳижрий санада ҳаж зиёрати асносида зам-зам сувидан бир талаб истагида ичган бўлиб у истак фиқҳда Сирожуддин ал- Булқини даражаларига ҳамда ҳадис илмида Ҳофиз ибн Ҳажар ал- Асқалоний мавқеъларига эришишни нийят қилган[36]. Ал- Каттоний айтадики: Ибн Ҳажар ал- Асқалоний ҳудди шундай қилган эди, дарҳақиқат у зам- зам сувидан ичиб худди Ҳофиз Имом Заҳабий каби бўлишни ният қилган эди, Аллоҳ уларнинг икковларини ҳам ниятларига етказди[37]. Ҳаж сафари ҳамда Макка шаҳрида турган вақти асносида бўлиб ўтган воқеа ва ҳодисалар ҳамда турли илм мажлислари ва ахлоқий суҳбатларнинг барчасини  «Ан- наҳлату закийя фи риҳлатил Макийя» ва «Ан- нафҳатул мискийя ва туҳфатул Макийя» номли асарларида батафсил келтириб ўтган. Илмий салоҳиятини янада ошириш ҳамда янги илмий маълумотлар тўплаш мақсадида Имом Жалолиддин Суютий 870 йили Ражаб ойидан бошлаб (Февраль- Март 1466) уч ой давомида Димят Искандария ва Мисрнинг бошқа шаҳарларида илмий изланиш юзасидан саёҳатда бўлишни мақсад қилади[38]. Абулфазл у ерларда ўз замонаси етук олимлари мадраса устозлари ва қозилар ҳузурида илмини янада бойитади, уларнинг орасида Фозил Жалолиддин Муҳаммад ибн Аҳмад Шофий, Фозил Шиҳобиддин Аҳмад ибн Аҳмад Жаудайидий, Фозил Шамсуддин Муҳаммад ибн Шарофуддин Муҳаммад, Фозил Шамсуддин Муҳаммад ибн Алий Ал-Атоий, Қози Иззаддин ибн Абдуссалом Ал-Искандарий Шофеий, Фозил Жамолиддин Юсуф ибн Муҳаммад Ал-Фаллааҳий ва бошқа етук олимлар бор эди[39].

Имом Жалолиддин Суютий 200000 ҳадисни ровийлар занжири билан ёд олган бўлиб, агар ер юзида булардан бошқа яна ҳадис борлигини билганида уларни ҳам ёд олишини айтган[40]. Жалолиддин Суютий бутун умрини илмга бағишлаган олим эди, у 40 ёшида Нил дарёси атрофидаги Равзатул Миқяс деган жойга кўчиб ўтиб ўз  илмий фаолиятини одамлардан четда ёлғизликда давом эттиришга қарор беради, ва китобларини аксарини айнан ўша ерда ёзади. Давлат вазирлари, шаҳзодалар, бойлар ҳамда қозилар келиб унга лавозим совға ва бошқа таклифлар билдиришса ҳам Суютий ўз уйини тарк этмаслигини билдиради. Бу ҳақида унинг ўқувчиси Шозилий шундай дейди: Устозимни олдига кўплаб инсонлар келишар эди, ва улардан баъзиларини устозим таҳсил олган мадрасалардан истаган бирида илм тарқатишини таклиф этишар эди, аммо устозим уларнинг барчасини рад этардилар. Имом Жалолиддин Суютий ризқини ҳеч ўйламас эди, эзгуликдан бирор нарсага эҳтиёж сезса китобларидан бирини сотар ва жуда оз миқдорда гавдасини тик тутгани етарлик егулик сотиб олар эди. Дунёвий нарсаларни инсонлардан сўрамас эди, ва унинг ҳолидан кимсанинг хабари бўлмас ҳам эди. Баъзи инсонлар унинг ҳузурига келиб: Бирор эҳтиёжингиз борми эй шайхим?, дея савол берсалар уларга жавобан: Менинг ҳожатим фақатгина Аллоҳгадир, ундан ўзгага ҳожатим тушмас, дер эди.[41] Буюк имом вафотидан олдин етти кун мобайнида чап қўлидаги кучли  шиш туфайли қаттиқ касал бўлиб сўнг оламдан, Жумадул ула ойи жума куни кечаси 911 ҳижрий санада[42], (1505 м.) кўз юмади. Абдурроҳман Суютий вафот этганида 61[43] ёшда бўлган.[44] Абдурроҳман ибн Абу Бакрдан келган маълумотга кўра у ўлими яқинлашаётган вақтда Ясин сурасини тиловат қилиб турган[45]. Жалолиддин Суютийни Бабул Қурофа ташқарисидаги Ҳавуш Қусун номли ерга дафн қилинди. Буюк имомни жанозасида унинг тобути яқинига боришнинг иложи, ҳалойиқ шу даражада кўп тўпланганлигидан, йўқ эди.  Равзатул Миқяс ёнидаги кўча имом Абулфазл номига Жалолиддин Суютий деб номланди[46].

Фойдаланилган адабиётлар:

[1]Жалолиддин Суютий. Ат- таҳаддусу би ниъматиллаҳи тақрийрул истинади фи тайсирил ижтиҳади ат-таърийфу би адаби ат-таълийфи, –Қоҳира:,Мактабатул ваъий исламий нашриёти, 2019. – Б.32.
[2]А. Шозилий Баҳжатул абидийн битаржумати хофиз ал-аср Жалолиддин ас-Суютий ”Жамиату луғотул аробийя ” Дамашқ 1998йил Б. 9
[3]Ж.Суютий Ат- таҳаддусу би ниъматиллаҳи тақрийрул истинади фи тайсирил ижтиҳади ат-таърийфу би адаби ат-таълийфи.«Мактабатул ваъий исламий» нашриёти. Қоҳира.2019йилБ.5
[4]А. Шозилий Баҳжатул абидийн битаржумати хофиз ал-аср Жалолиддин ас-Суютий ”Жамиату луғотул аробийя ” Дамашқ 1998йил Б.62
[5]А. Ибн Абдулкабир Каттаний Фиҳрисул фаҳарис ва муъжамул маожим ва шайхот вал мусалсалат лил Каттаний «Дарул ғор ал-исламийя» Байрут(ПҳД Иҳсон Аббос тахрирчи) 1982 йил.Б. 2/595
[6]А. Шозилий Баҳжатул абидийн битаржумати хофиз ал-аср Жалолиддин ас-Суютий ”Жамиату луғотул аробийя ” Дамашқ 1998йил Б. 10
[7]Ж.Суютий Лубобул ҳадис, Олимхон Исахон ўғли таржимаси, Самарқанд Имом Бухорий Халқаро Илмий Тадқиқот маркази 2018 йил, 3 б.
[8]Ж.Суютий Ат- таҳаддусу би ниъматиллаҳитақрийрул истинади фи тайсирил ижтиҳади ат-таърийфу би адаби ат-таълийфи, –Қоҳира     «Мактабатул ваъий исламий» 2019 –Б.12
[9] Ж.Суютий Ҳуснул муҳозара фи тарихи Мисро ва ал-Қоҳира, –Қоҳиро «Ал-Ҳалабий» 1968йил –ББ. 336-337
[10]Ж.Суютий Ат- таҳаддусу би ниъматиллаҳитақрийрул истинади фи тайсирил ижтиҳади ат-таърийфу би адаби ат-таълийфи, –Қоҳира  «Мактабатул ваъий исламий».2019 –Б.6
[11]Ўша манба Б.43
[12]Ўша манба.Б.43
[13]Имом Муслим 2132ҳадис ( Муслим ибн ал- Ҳажжож ибн Муслим ал-Қушайрий ал- Найсабурий Абул Ҳусайн 2006 Дару тоййиба. Б. И/1023)
[14]Ж.Суютий Ат- таҳаддусу би ниъматиллаҳи тақрийрул истинади фи тайсирил ижтиҳади ат-таърийфу би адаби ат-таълийфи, –Қоҳира  «Мактабатул ваъий исламий» 2019 –Б.33
[15]А. Абдулқодир ибн Шайх ибн Абдуллоҳ Айдарусий Ан-нур ас-сафиро ан ахбарил қорнил аширо, –Байрут  «Дару содир» 1863 –Б.45( муҳаррир Доктор Аҳмад Ҳалув)
[16] И. Холид Ал- Тоббаъ ал- имом Хофиз Жалолиддин Суютий. –Дамашқ :. «Дар ал-қолам» 2008 –Б.29
[17]А. Шозилий Баҳжатул абидийн битаржумати хофиз ал-аср Жалолиддин ас-Суютий ”Жамиату луғотул аробийя ” Дамашқ 1998йил.Б.18
[18]Ж.Суютий Ат- таҳаддусу би ниъматиллаҳитақрийрул истинади фи тайсирил ижтиҳади ат-таърийфу би адаби ат-таълийфи.«Мактабатул ваъий исламий» нашриёти. Қоҳира.2019йил.Б.5-20
[19]Рохматуллоҳ қори Обидов Қуръон, тафсир ва муфассирлар, Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент Ислом Университети 2003 йил, 126 б.
[20]А. Шозилий Баҳжатул абидийн битаржумати хофиз ал-аср Жалолиддин ас-Суютий ”Жамиату луғотул аробийя ” Дамашқ 1998йил.Б.261.
[21]Ўша манба.Б.64
[22]Ж.Суютий Ҳуснул муҳозара фи тарихи Мисро ва ал-Қоҳира «Ал-Ҳалабий» нашриёти Қоҳира.1968йил .Б.1/336
[23]Ж.Суютий Ат- таҳаддусу би ниъматиллаҳитақрийрул истинади фи тайсирил ижтиҳади ат-таърийфу би адаби ат-таълийфи.«Мактабатул ваъий исламий» нашриёти. Қоҳира.2019йил.ББ.5-6
[24]Ш. Нажмуддин Муҳаммад ибн Муҳаммад АЛ-Ғоззий Ал- кавакиб ас- саиро биаъяни ал-маити ал- аширо «Дар ал-кутуб ал-илмийя» нашриёти Байрут 1997йил.Б.1/226
[25]А. Ибн Абу Бакр Жалолиддин Суютий Зайлу тобақотил хуффаз Байрут «Дарул кутубул илмийя» нашриёти Б.223
[26]Ж.Суютий Ҳуснул муҳозара фи тарихи Мисро ва ал-Қоҳира «Ал-Ҳалабий» нашриёти Қоҳира.1968йил.Б.1/339
[27]Ж.Суютий Ат- таҳаддусу би ниъматиллаҳитақрийрул истинади фи тайсирил ижтиҳади ат-таърийфу би адаби ат-таълийфи.«Мактабатул ваъий исламий» нашриёти. Қоҳира.2019йил.Б.37
[28]Х. Жалолиддин Суютий Абулфазл Абдурроҳман ибн Абу бакр ал- Ҳузайриял- Мисрий Шофеий Ал-Итқон фи улумил Қуръан Дамашқ 2009йил«Дар ибн Касир»Б. 1/4
[29]Ж.Суютий Ал- буғятул вуат фи тобақот ал-луғовиййин ва нуҳат. 1 жилд 118 бет Қоҳира ал- саада пресс 1966 йил.Б1/118
[30]А. Ибн Абу Бакр Жалолиддин Суютий зайлу тобақотил хуффази Байрут” АДрул кутубул илмийя” нашриёти.Б.223
[31] И. Холид Ал- Тоббаъ ал- имом Хофиз Жалолиддин Суютий. –Дамашқ :. «Дар ал-қолам» 2008 –Б.75
[32]А. Шозилий Баҳжатул абидийн битаржумати хофиз ал-аср Жалолиддин ас-Суютий ”Жамиату луғотул аробийя ” Дамашқ 1998йил.Б.32
[33]Ж.Суютий Ал- буғятул вуат фи тобақот ал-луғовиййин ва нуҳат. 1 жилд 118 бет Қоҳира ал- саада пресс 1966 йил
[34]Ж.Абдурроҳман ибн Абу Бакр Суютий Ал-мунжам фил муъжам” Дар Ибн Ҳазм”1995:.Б.94.98-105.112.114
[35]Ж.Суютий Ат- таҳаддусу би ниъматиллаҳитақрийрул истинади фи тайсирил ижтиҳади ат-таърийфу би адаби ат-таълийфи.”Мактабатул ваъий исламий” нашриёти. Қоҳира.2019йил.Б.85
[36]Ж.Суютий Ҳуснул муҳозара фи тарихи Мисро ва ал-Қоҳира «Ал-Ҳалабий» нашриёти Қоҳира.1968йил.Б.1/338
[37]А. Ибн Абдулкабир ал- Каттаний Фиҳрисул фаҳарис вал асбат ва муъжам ал- маожим ва ал- машийхот ва ал- мусалсалат. –Байрут:. «Дар ал- ғорб ал- Исламийя» 1982 – Б.2/1012
[38]Ж.Суютий Ат- таҳаддусу би ниъматиллаҳитақрийрул истинади фи тайсирил ижтиҳади ат-таърийфу би адаби ат-таълийфи.”Мактабатул ваъий исламий” нашриёти. Қоҳира.2019йил.Б.83
[39]Ж.Суютий Ат- таҳаддусу би ниъматиллаҳитақрийрул истинади фи тайсирил ижтиҳади ат-таърийфу би адаби ат-таълийфи.«Мактабатул ваъий исламий» нашриёти. Қоҳира.2019йил.ББ.90-91
[40] Ш. Муҳаммад ибн Аҳмад ал- Хуваййий Шофеий Китаб назму улумул ҳадис 2015
[41] И. Холид Ал- Тоббаъ ал- имом Хофиз Жалолиддин Суютий. –Дамашқ :. «Дар ал-қолам» 2008 –ББ.79-80
[42]Ш. Нажмуддин Муҳаммад ибн Муҳаммад АЛ-Ғоззий Ал- кавакиб ас- саиро биаъяни ал-маити ал- аширо «Дар ал-кутуб ал-илмийя» нашриёти Байрут 1997йил.Б.1/231
[43]Ўша манба.Б.1/231
[44]А. Шозилий Баҳжатул абидийн би таржумати хофиз ал-аср Жалолиддин ас-Суютий ”Жамиату луғотул аробийя ” Дамашқ 1998йил Б.257
[45]Ш. Нажмуддин Муҳаммад ибн Муҳаммад АЛ-Ғоззий Ал- кавакиб ас- саиро биаъяни ал-маити ал- аширо «Дар ал-кутуб ал-илмийя» нашриёти Байрут 1997йил.Б.1/231
[46] И. Холид Ал- Тоббаъ ал- имом Хофиз Жалолиддин Суютий. –Дамашқ :. «Дар ал-қолам» 2008 –Б.38
Заҳробону АБДУЖАББОРОВА,
Ўзбекистон халқаро ислом академияси
Исломшунослик факультети 4-босқич талабаси

Check Also

АБУ БАКР ЖАССОС ИЛМИЙ МЕРОСИНИНГ ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИ РИВОЖИДА ТУТГАН ЎРНИ

Абу Бакр Жассос (ваф. 370/981) қолдирган илмий мерос ҳанафий мазҳабида ўзига хос аҳамиятга эга. Аллома …