№ inv. MR 123/III
Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.).
Грамматика.. Ушбу асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, унда оятлар грамматик таҳлил қилинган. Миа (юзта) омил, муножат (чақирув) ҳарфлари, зарф аз-замон ва зарф ал-макон, ан-нақисот (исмларнинг бош келишикда, кесимнинг эса фатҳа келишигида келиши), феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Марказий Осиё мадрасаларида асосий дарслик сифатида фойдаланилган.
Нусха тўлиқ эмас.
Басмала (в. 58а).
Асар боши (в. 58а) :
العوامل فى النحو على ما الفه الشيخ الامام الفاضل عبد القاهر ابن عبد الرحمن جرجانى سقى الله ثراه و جعل الجنة مثواه مائة عامل منها لفظية و منها معنوية…
Асар сўнги (в. 61б) :
…النفى الماضى نحو لا تضرب زيد ولا النهى نحو لا تضرب و لام الامر نحو يضرب…
Настаълиқ. 4 варақ. (в. 58а-61б) ; 62а грамматикага оид маълумот бор ; 62б-65а бўш варақ ; 9 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 140´75 mm. ; варақ ўлчами : 210´135 mm.; варақлар шарқона рақамланмаган.
Саҳҳоф : Мулло Мирзо Ғаний 1237 й.
Муқова : қизил,сариқ, қора рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажралиб, титилиб кетган, намдан зарарланган.