Home / АЛЛОМАЛАР / ҚОСИМ ИБН ҲУСАЙН

ҚОСИМ ИБН ҲУСАЙН

У Абу Муҳаммад Қосим ибн Ҳусайн ибн Аҳмад Ал-Хоразмий, Маждиддин Содрулафозил деб лақаб олган.

Қосим ибн Ҳусайн ҳижрий 555-йил Хоразм минтақасида таваллуд топган, унинг ёшлик чоғлари ҳақида бирор маълумотни билмаймиз, лекин, билганимиз у киши Фиқҳни Абул Фатҳ Носир ибн Абдуссаййид ал-Матразийдан ўрганган, араб тилини ҳам шу кишидан олган. Абдулҳай Лакнавийнинг сўзига кўра Матразий наҳв, луғат, шеър ва турли адаб фанларидан тўлиқ хабардор бўлган.

Қосим ибн Ҳусайн ўз илмини асрининг энг етук уламоларидан таҳсил олган, ҳатто араб тилига олим, Ҳанафий фақиҳларидан бирига айланди. Суютийнинг сўзларига қараганда Қосим сунний фақиҳ бўлган.

Фақиҳ шоир Қосим ибн Ҳусайн илм талабида Бухорога сафар қилган. Саолибийнинг айтишича ўша вақтда Бухоро улуғвор ер, замоннинг энг зўрлари тўпланадиган жойер юзининг адиблари юлдуздек порлайдиган юрт ёки замоннинг фазилатлилари тўпланадиган маскан эди.

Қосим ибн Ҳусайн Хоразм минтақасида илмий-амалий юксалиши ва мана шу гуллаб-яшнаган ёшлигини ўтказган. Илм-маърифатни айни шу юртда олган, бу билан кифояланмай Бухорога илмга бўлган чанқоғини қондириш ҳамда уламоларию адибларидан фойда олиш учун сафар қилган.

Қосим ибн Ҳусайн шеър ва насрий баёнлар ёзишга йўналди, доимий шуғулланганидан ўз замонининг ёрқин адиби ва машҳур шоирига айланди. Бу эса, у ҳақидаги хабарларда бизгача етиб келган.

Ёқут Ҳамавий у ҳақида шундай дейди: арабий илмда замонининг ягонаси, ўткир хотира соҳиби, табиий қобилият эгаси, табиатан яхши, адаб илмида моҳир, наср ва шеърда юксак эди. У замоннинг гавҳари ва ўз вақтининг энг яхшиси эди.

Биз бу шоирнинг бирорта девони борлигини билмаймиз, балки, бўлгандир-у, лекин, босқинчилар Хоразмни вайрон қилганида йўқолиб кетганди.

Ҳозирда унинг шеърларидан жуда оз миқдори бизгача сақланиб қолган. Агар Ёқут Ҳамавийнинг у ҳақидаги таржимаси бўлмаганида унинг бирорта ҳам зикр этиладиган шеъри қолмасди. Гарчи шеърлари оз бўлишига қарамасдан шеъриятда нақадар улкан мартабага етганига бизга кифоя қилади.

Унинг шеъридан ушбу мисолда ўрганишимиз бизга шеърлари мадҳ, фахр ва ғазал атрофида айланганини кўрсатади. Бу эса, машҳур араб шоирларининг ва барча шоирлар наздида кенг тарқалган мақсадлардандир.

Шу каби унинг озгина қолган шеъридаги сифатлар уни ғолибан аниқ бадавий эканида далолат қилади. Билмадим, бу таассурот қаердан келди. Чунки, у ҳақида таржимаи ҳол ёзганлар саҳроларда сафар қилганига ишора қилмаганлар ёки Имом Замахшарийдек насли тоза араблар билан бирга яшаган деган гап айтмаганлар. Шунга биноан гоҳида унинг шеъридаги  бу сифат моҳир кишилар билан кўп муҳокама қилгани, уларга тақлид қилгани, аввалги ўтган шоирларнинг шеърларини ўқишининг ва чуқур ўрганганининг натижаси дейишимиз мумкин. Йўқса, унинг қасидаларидаги бу луғатларнинг келтирилишининг сабаби нима?!

Қосим ибн Ҳусайннинг шеъридаги бу бадоват Ёқут Ҳамавий ҳижрий 616- йил Хоразм минтақасига зиёрат қилган пайтида у ҳақида ҳикоя қилган хабарга бориб тақалади ва шоирни уйида зиёрат қилади ҳамда ўзининг қасидасини унга эшиттиради.

Мен тарафимдан мана шу нафис, нозикликни ҳис этяпсанми

Унинг икки чаккаси тинч-у менинг ҳолим ҳаяжонли,

Албатта, бу ҳаяжоним ила ҳимояланган кимсани нафасларим шуъласи билан ёритаман, агар тун зулматланса.

Танбеҳ берувчи менга раҳм қилиб айтади, ёнинга олов ёқдингми ёки ичида ярқираш борми?,

Мендан шафқат билан яхшилик келади, унинг икки тарафида гўзаллик бор агар юрса.

Албатта, сиримни беркитдим, шунга қарамай барибир у тарқалиб кетди.

Худди шарқнинг содри сахийлигини беркитади, лекин, манглайининг хурсандчилиги у ила ва у билан безанади.

Шу билан ушбу сўзни айта оламизки, албатта, шоир ўзининг фахрланиш, мақтаниш ва ғазали мавзуларида тақлидий услубга мойил бўлган. Барча кўринишларида ҳам тақлидий услубни қўллаган. Унинг шеърларини ўқиганимизда ўзига хос услубда экани ва шахсийяти намоён бўлади. У ҳар замон муболаға, аҳли ва боболари билан фахрланиш ёки оиласининг сахийлиги ҳақида гапиришга ва инъом беришдаги сахийликларини гапиришга мойил бўлади. Унга қараймиз, шундай деяпти:

Менинг боболаримнинг инсофли ва адолатли эканига инсонларнинг барчаси иттифоқ қилгани ила менга рухсат бўлди.

Албатта, мен жамоадаги ҳар бир киши учун, уларнинг яшашларидан мақсад бўлса, аммо, уларнинг инъомлари исроф иладир.
Қавмнинг мақтовга сазовор ишлари тунни ҳам ёриштирар,
Қоронғуда ойнинг тутилиб, тўсилганини кўрасиз.
Подишоҳнинг давлати гўзал, кўркамдир,
Албатта, қаерни қасд этсам ҳам мени ўраб турар.

 

Гоҳо у ғазал айтади, кўрамизки ҳабибига айтаётган ғазали жуда мулойим, енгил эканини, бироз аввал гувоҳи бўлганимиз каби.

Ўзининг ҳабибасини хушбичимлик ва гўзаллик ила сифатлайди, уни хушбўй ўсимлик новдасига ўхшатади.
Нозик ниҳолни излайман, ёлғиз ўтмаслик учун,
Шунда менга косада асал-у шароб узатар.
Заифлик менга етар унинг ҳолидан бўса олишда,
Тишлари-ю нафасларим шуъласи нур таратар.
Сочининг бир тутами яноқларига тушмаса,
Сиёҳдоннинг сиёҳи сояда қолар.
Тун ҳам ёришмас токи,
Инсонлар қалбида яширган сирлар бизга очилмагунча.

Бу нафис ғазаллар ортида, яъни гоҳо севган ва ошиқ бўлган шахсдан содир бўладиган ғазал ортида бошқа зот турган бўлади. Балки, ҳаким нафс туради, ўзининг шоир биродарларига насиҳат қилиб айтади:

Эй шоирлар жамоаси, насиҳатга даъват этувчилар,
Карамлийлар наздида сахий кўринманглар.
Зеро, карамлийлар сахийлик эшигини ёпиб, калитларини йўқотганлар.

Шоир Қосиб ибн Ҳусайн гўзал хулқли, ширин забон ва очиқ чеҳрали кимса эди. Ёқут уни васф этиб айтади: Хоразмда унинг уйига бордим, унда кўнгилларни тўлдирадиган пешволикни кўрдин. Гўзал хулқ, очиқ чеҳра, ширин забонлигини кўрдим. Қалбим ва кўксим тўлди, уни сифатлашдан назмларим ва насрларим ожиз қолди.

Шоир ва адиблар тарафидан олдин ҳам Қосим ибн Ҳусайн мақталган. У ҳақида айрим Хуросонлик фозиллар шундай дейди:

Оламда бир барча сифатлардан улуғ, гўзал зийнат фахр бор,
Илмда пухта, мислсиз йигит, кўзларим ҳам ундай кимсани кўрмаган ҳеч.

Қосим ибн Ҳусайн шеърга қизиққанидан шеър айтар эди, шоирликни касб қилиб олмаганди. Шу сабаб унинг мадҳи, хаёлий шахсларга ўзи йўқ аммо номи борларга тегишли бўлган. Ҳатто, мақталган кимса бор бўлган тақдирда ҳам, Қосим бирор фойда талаб этмаган.

Ёқут Ҳамавий айтади: Қосим ибн Ҳусайнни зиёрат қилганимда у бирор кишини мақтамаганига қасам ичди. Шеъридаги мадҳлар эса, мавжуд бўлмаган кимсаларга тегишли. Қосим ибн Ҳусайн айтади:

Манглайинг ялтираб зулматларни ёритар,
Карам нусхасини ўқиб тунаймиз.
Албатта, инсонлар хулқларига карамлиликни эксалар,
Бас уруғ, тинимсиз ёмғир сенинг сахийлигингдандир.
Яшил бошоқлардан денгиз томчисидек кўринар,
Олов шуъласидек мавжланиб турар.
Сенинг ҳузуринда ажамлар шоҳи, ёқимли ҳидлар туяр,
Ҳар нарсанинг олийсида чанг тўзон бордир.
Икром РЎЗИҚУЛОВ,
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мударриси
Алишер Навоий номидаги ўзбек тили
 ва адабиёти университети магистранти

Check Also

АБУ БАКР ЖАССОС ИЛМИЙ МЕРОСИНИНГ ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИ РИВОЖИДА ТУТГАН ЎРНИ

Абу Бакр Жассос (ваф. 370/981) қолдирган илмий мерос ҳанафий мазҳабида ўзига хос аҳамиятга эга. Аллома …