Home / АЛЛОМАЛАР / ШАРҚ АЛЛОМАЛАРИНИНГ ИЛМИЙ МEРОСИ

ШАРҚ АЛЛОМАЛАРИНИНГ ИЛМИЙ МEРОСИ

Шарқу Ғарбни ўзаро боғлаган, буюк цивилизациялар туташган юртимиз ҳудудида илм-фан, маданият азалдан ривожланган. Айниқса, ўрта асрларда она заминимиздан минглаб олиму шоирлар, буюк мутафаккирлар етишиб чиққан. Уларнинг математика, физика, кимё, астрономия, этнография, тиббиёт, тарих, адабиёт, ахлоқ, фалсафа каби кўплаб соҳаларга оид асарлари, Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент, Шаҳрисабз, Термиз ва бошқа шаҳарлардаги қадимий обидалар бутун башариятнинг маънавий мулки ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек: «тарихий меросни асраб-авайлаш, ўрганиш ва авлодлардан авлодларга қолдириш ҳам давлат сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан биридир” [1].

Шарқнинг улуғ алломалари ва мутафаккирларининг кашфиётлари замонавий илм-фан ва тараққиёт пойдевори. Жамият тараққиётидаги ҳар қандай ўзгаришлар, янгиликлар, айниқса, инсоният ривожига катта туртки берадиган жараёнлар, кашфиётлар ўзўзидан юз бермайди. Бунинг учун аввало асрий анъаналар, тегишли шартшароит, тафаккур мактаби, маданиймаънавий муҳит мавжуд бўлмоғи керак.

Илмфан, тараққиёт аввало нимага боғлиқ? Ўрта асрлар Шарқ тарихи шундан далолат берадики, маданият ва таълим-тарбия, тиббиёт, адабиёт, санъат ва архитектура соҳаларидаги беқиё

с юксалиш, илмий мактабларнинг вужудга келиши, янги-янги истеъдодли авлодлар тўлқинининг пайдо бўлиши ва вояга етиши — буларнинг барчаси, биринчи навбатда, иқтисодиёт, қишлоқ ва шаҳар хўжалигининг анча жадал ўсиши, ҳунармандлик ва савдо-сотиқнинг юксак даражада ривожланиши, йўллар қурилиши, янги карвон йўлларининг очилиши ва авваламбор нисбий барқарорликнинг таъминланиши билан бевосита боғлиқ бўлган.

Шарқ оламида, хусусан, Марказий Осиё халқлари ҳаётида ривожланган маданиятнинг мавжуд бўлгани ҳақида қадимги бақтрия, сўғд, ўрхун, хоразм ёзувларида битилган ёдгорликлар, деворий тасвирий санъат асарлари ва ҳайкалчалар, архитектура намуналари далолат беради.

ХИ-ХИИИ асрларда асос солинган Хоразм давлати, Форс кўрфазигача бўлган ҳудудлардаги қўшни халқлар ерларини бирлаштирган ҳолда, Осиё қитъасининг катта қисмини қамраб олган. Милодгача бўлган ИИ асрдан милодий ХВ асрга қадар қадимий халқаро транспорт артерияси вазифасини бажариб, Хитой, Ҳиндистон ва Марказий Осиё, Ўрта ва Яқин Шарқ, Ўрта ер денгизи минтақаси каби ҳудуд ва мамлакатларни боғлаб келган Буюк Ипак йўлининг аҳамияти беқиёс бўлган.

Буюк Ипак йўли — Хитой, Ҳиндистон ва Марказий Осиё, Ўрта ва Яқин Шарқ, Ўрта ер денгизи минтақаси каби ҳудудлар ўртасида савдо-сотиқ алоқаларини, балки қитъалар ва давлатлар ўртасида ахборот алмашувини таъминлашга хизмат қилди, янги технология ва ишланмаларнинг (ипак, чинни буюмлар, порох, қоғоз ва бошқа кўплаб маҳсулотлар) тез тарқалишида, қишлоқ хўжалиги экинлари ва агротехнологияларнинг, маданий қадриятларнинг ривожланишида муҳим восита вазифасини бажарди, шу тариқа цивилизациялараро мулоқот ва технологиялар алмашуви учун шарт-шароитлар яратди.

Бу даврларда турли мамлакатлар халқларининг илмий билим ва ютуқлар билан бир-бирини бойитиб бориши билан Буюк Ипак йўли алоҳида роль ўйнади. Буюк Ипак йўли орқали Европага, Европадан эса Осиёга Шарқ ва Ғарб оламидаги улуғ аллома ва мутафаккирлар фаолияти тўғрисидаги маълумотлар етказилди. Сократ, Платон, Аристотел, Птоломей ва антик даврга мансуб бошқа буюк алломаларнинг илмий асарлари, ғоя ва кашфиётларини ўрганиш учун амалий имконият вужудга келди.

Маълумки, ўша даврларнинг анъаналарига кўра, маърифатпарвар мутафаккир ва файласуфлар, олимлар ва шоирлар одатда ҳукмдорлар ва султонлар саройларида паноҳ топганлар. Улар орасида ИХ-ХИ асрларда Хивада ташкил этилган Маъмун академияси ва «Байтулҳикма», яъни «Донишмандлик уйи» деган ном билан шуҳрат қозонган Бағдод академиясида, шунингдек, ХВ асрда Самарқандда шаклланган Мирзо Улуғбекнинг илмий мактабида самарали меҳнат қилган бир гуруҳ олимлар бутун дунёга донг таратдилар.

Шарқ, хусусан, Марказий Осиё минтақаси ИХ-ХИИ ва ХИВ-ХВ асрларда жаҳоннинг бошқа минтақаларидаги Ренессанс жараёнларига ижобий таъсир кўрсатган. Шарқ уйғониш даври — Шарқ Ренессанси сифатида дунё илмий жамоатчилиги томонидан ҳақли равишда тан олинган. Агар Европа Уйғониш даврининг натижалари сифатида адабиёт ва санъат асарлари, архитектура дурдоналари, тиббиёт ва инсонни англаш борасида янги кашфиётлар юзага келган бўлса, Шарқ Уйғониш даврининг ўзига хос хусусияти, аввало, математика, астрономия, физика, химия, геодезия, фармакология, тиббиёт каби аниқ ва табиий фанларнинг, шунингдек, тарих, фалсафа ва адабиётнинг ривожланишида намоён бўлади.

Ўрта асрларда Шарқ илм-фани ривожида Хоразм Маъмун академияси алоҳида ўрин тутган. Улкан кутубхона, мадраса, таржимон ва хаттотлар мактаби каби тузилмаларга эга бўлган бу даргоҳда юздан ортиқ алломалар, истеъдодли талабалар илмий изланишлар олиб борган. Абу Наср ибн Ироқ, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Маҳмуд Хўжандий, Аҳмад ибн Муҳаммад Хоразмий каби қомусий олимларнинг умумбашарий тафаккур ривожига қўшган ҳиссаси беқиёсдир.

ЮНEСКО шафелигида Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллиги нишонлангани, унинг фаолияти қайта ташкил этилгани мамлакатимизда аждодлар хотирасига, илм-фан ривожига қаратилаётган эътиборнинг ёрқин намунасидир.

Ўша даврдаги энг буюк мутафаккир олимлардан бири Муҳаммад Мусо Хоразмийдир. Бугун бутун дунё фойдаланадиган ҳисоб-китоб амаллари, замонавий технологиялар фаолияти ана шу бобокалонимиз яратган қоидаларга асосланади. Бутун дунё Хоразмийнинг илм-фан ривожи йўлидаги ҳиссасини юксак қадрлайди.

Ал-Хоразмий алгебра фанига асос солди, илмий маълумот ва трактатларни баён этишнинг аниқ қоидаларини ишлаб чиқди, у астрономия, география ва иқлим назарияси бўйича кўплаб илмий асарлар муаллифидир. Алломанинг дунё илм-фани ривожидаги хизматлари умумеътироф этилган бўлиб, Шарқ олимлари орасида фақат унинг номи ва асарлари «алгоритм» ва «алгебра» каби замонавий илмий атамаларда абадийлаштирилди.

Кейинги аллома Аҳмад Фарғонийнинг «Астрономия асослари» номли асари ўн иккинчи асрда лотин ва иврит тилларига таржима қилингани, кейинчалик Италия, Германия, Франция, Голландия ва АҚШ каби кўплаб мамлакатларда қайта-қайта чоп этилгани унинг нақадар улкан аҳамиятга эгалигини кўрсатади. Алломанинг Ер шарсимон шаклда эканлиги борасидаги қарашларини орадан саккиз юз йил ўтиб амалда исботлаган машҳур саёҳ Христофор Колумб «Эр меридианининг бир даражаси миқдори ҳақидаги ал-Фарғоний ҳисобларининг тўғрилигига тўла ишонч ҳосил қилдим», дея дастхат қолдирган.

Ўн олтинчи асрда Ойдаги кратерлардан бирига бобокалонимиз номи берилган. ЮНEСКО қарорига мувофиқ 1998 йилда Аҳмад Фарғоний таваллудининг 1200 йиллиги халқаро миқёсда нишонланди. Бу буюк аждодимизнинг жаҳон цивилизацияси ривожига қўшган улкан ҳиссаси, халқимиз илмий салоҳиятининг яна бир эътирофи бўлди. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Қува ва Фарғона шаҳарларида мутафаккир ҳайкаллари бунёд этилди, Фарғона давлат университетига Аҳмад Фарғоний номи берилди.

Аҳмад Фарғоний томонидан ИХ асрда яратилган «Астрономия асослари» фундаментал асарида оламнинг тузилиши, Ернинг ўлчови ҳақидаги дастлабки маълумотлар, саёрамизнинг шарсимон кўринишга эга экани хусусидаги далиллар мавжуд бўлиб, мазкур китоб ХВИИ асрга қадар Европа университетларида астрономия бўйича асосий дарслик сифатида ўқитиб келинган ҳамда Буюк географик кашфиётлар даврида Колумб, Магеллан ва бошқа саёҳатчиларнинг кашфиётлари учун илмий асос бўлиб хизмат қилган.

Аҳмад Фарғонийнинг амалий ютуқларидан бири унинг ўрта асрлардаги асосий астрономик асбоб — устурлоб назариясини ишлаб чиққани ва шунингдек, Нил дарёсида «Ниломер» деган, кўп асрлар давомида сув сатҳини ўлчайдиган асосий восита сифатида хизмат қилиб келган машҳур иншоотни яратгани бўлди.

Ибн Сино номи дунё фани ва маданияти тарихига зарҳал ҳарфлар билан битилган. Доимо яшил бўлиб турувчи тропик ўсимлик «Ависенния» деб аталган. Кўплаб мамлакатларда кўчалар, ўқув ва тиббиёт муассасаларига унинг номи қўйилган, аллома шарафига медаль ва мукофотлар таъсис этилган.

«Ислом оламининг энг машҳур файласуфи ва қомусий алломаси ҳамда инсониятнинг энг буюк мутафаккирларидан бири» деган унвонга сазовор бўлган Абу Али ибн Синонинг ҳаёти ва фаолияти авлодларда алоҳида ғурур ва эҳтиром туйғуларини уйғотади. Илмий тадқиқот ишларини 16 ёшида бошлаган бу улуғ зот ўз умри давомида 450 дан ортиқ асар яратди. Уларнинг аксарияти, аввало, тиббиёт ва фалсафа, шунингдек, мантиқ, кимё, физика, астрономия, математика, мусиқа, адабиёт ва тилшунослик соҳаларига бағишланган. Леонардо да Винчи, Микеланжело, Френсис Бекон ва бошқа кўплаб олимлар авлоди унинг асарларини ўқиб, ҳайратга тушганлар.

Биз доим ғурур ва ифтихор билан эътироф этамизки, тиббиёт тарихида энг машҳур бўлган, «Тиб қонунлари» деб аталган ўзининг бебаҳо фундаментал асари билан Ибн Сино кейинги бир неча юз йиллар учун тиббиёт фанлари тараққиётининг асосий йўналишларини олдиндан белгилаб берди, ҳозирги кунда ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган амалий тиббиёт ва фармакология соҳаларининг энг муҳим усулларига асос солди.

Х асрнинг қомусий алломаси Абу Наср Форобийни замондошлари, универсал билимларга эга бўлгани боис, «Шарқ Аристотели» деб атаганлар. У кўплаб фанларни илмий кашфиётлар билан бойитди, турли мамлакатлар олимларининг фалсафий қарашларини ривожлантирди ва 160 дан ортиқ асар ёзди. Улардан энг машҳурлари «Моҳият хусусида сўз», «Фанларнинг пайдо бўлиши ҳақида китоб», «Тафаккур моҳияти» ва бошқа асарлар ҳисобланади. Форобий асарларининг асосий қисми кўплаб Европа ва Шарқ тилларига таржима қилинган ва ҳозирги кунга қадар чуқур тадқиқотлар мавзуси бўлиб келмоқда.

ХИВ-ХВ асрдаги ижтимоий ва маданий юксалиш ҳам ўз мазмун-моҳияти билан ИХ-ХИИ асрлардаги Уйғониш даврининг узвий давоми бўлди. Бундай маданий меросларнинг монадликка интилиш, унинг даврий уйғунлашуви халқлар ҳаётида тараққиёт ҳамда юксалишига пойдевор бўлган назарий таълимотлар ривожланиш босқичларини кузатамиз.

Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг бутун бир авлоди ҳақида сўз юритар эканмиз, Амир Темур ва Темурийлар даври деб ном олган давр ҳақида, номи илм-маърифат осмонида бамисоли ёрқин юлдуз бўлиб порлаб келаётган Мирзо Улуғбек  хусусида эсламасдан ўтолмаймиз.

Мирзо Улуғбек юртимизнинг бир қатор шаҳарларида мадрасалар қурдирган, Самарқандда ўзига хос илмий муҳит, ҳозирги тильда айтганда, академия ташкил этган. У ерда 200 дан ортиқ олим фаолият юритган. Фалакиёт илмининг назарий ва амалий масалалари тўла қамраб олинган Улуғбекнинг «Зиж»и ўрта асрлардаёқ Осиё ва Европа мамлакатларида кенг тарқалган. Европалик астроном олимлар уни лотин, француз, инглиз тилларига таржима қилган, шарҳлар битган.

«Зижи Улуғбек», «Зижи жадиди Кўрагоний» номлари билан шуҳрат қозонган бу асарда 1018 юлдузнинг ўрни ва ҳолати аниқлаб берилган. Юлдузларнинг баландлиги ва улар орасидаги масофа, қуёш ва ойнинг ҳаракати, уларнинг тутилиш вақтлари баён қилинган. Бу ҳисоб-китоблар замонавий технологиялар орқали аниқланган кузатув натижаларидан деярли фарқ қилмайди. Масалан, унинг ҳисоби бўйича бир йил 365 кун 6 соат 10 дақиқа 8 сонияни ташкил этади. Бугунги кунда бир йил 365 кун 6 соат 9 дақиқа 6 сонияга тенг.

Истиқлол йилларида Мирзо Улуғбекнинг ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш борасида улкан ишлар амалга оширилди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 1994 йил мамлакатимизда Улуғбек йили, деб эълон қилинди. Ўша йили Мирзо Улуғбек таваллудининг 600 йиллиги халқаро миқёсда кенг нишонланди. Париж шаҳридаги ЮНEСКО қароргоҳида буюк алломанинг илмий мероси ва унинг аҳамиятига бағишланган халқаро анжуман ўтказилди.

Мирзо Улуғбек сиймоси халқимиз ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб қолган. Юртимизда Улуғбек номи берилган туман, маънавият масканлари, маҳаллалар, кўчалар кўп. Ота-оналар энг эзгу ниятлар билан фарзандларига Улуғбекнинг муборак исмини қўйишади. Буларнинг барчаси халқимизнинг буюк алломага чексиз ҳурматидан дарак беради.

Буюк аждодларимиз ютуқлари – маънавий жасорат намуналари. Ўзбекистон халқи кўпни кўрган, елкасида тарих синовларини, ижтимоий хулосасини елкалаган, ўзига ҳам ўзгаларга ҳам тинчлик, осойишталик, фаровон ҳаётни тилаб келган, шу ниятда бутун инсоният цивилизацияси ривожига муносиб ҳисса қўшган халқ. Бугун ҳам халқимиз ота- боболаримиздан мерос бўлиб қолган ўзининг ана шу эзгулик байроғини қўлидан туширгани йўқ.

Бу бой меросдан бутун башарият равнақи йўлида оқилона ва самарали фойдаланиш — бу сиз билан бизнинг вазифамиз, сиз билан бизнинг бурчимиздир. Бу борада фидойи олимларнинг роли алоҳида диққат-эътиборга муносиб бўлиб, айнан уларнинг меҳнати туфайли биз ўтмишнинг бебаҳо илмий меросини қайтадан кашф этмоқдамиз. Тарихий ва маданий меросни асраб-авайлаш, интеллектуал салоҳиятни ривожлантириш, бойитиш ва кўпайтириш, униб-ўсиб келаётган ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш – моддий ва маънавий тараққиёти асоси.

АДАБИЁТЛАР:
  1. Мирзиёев Ш. Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимидаги нутқи // Халқ сўзи, 2016, 19 октябрь.
  2. Карл Эдуард Захау.
  3. Абдухалимов Б.А. «Байт ал-хикма и научная деятелност среднеазиатских ученых в Багдаде» (ИХ-ХИ вв. Естественныэ науки): Тар. фан. докт. … дисс. автореф. – Т.: Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти. – 47 б.
  4. Абу Райҳон ал-Беруний. Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар. Танланган асарлар. – Т. И. / Арабчадан А.Расулов таржимаси. Масъул муҳаррир И.Абдуллаев. – Т.: «Фан», 1968. – 488 б.
  5. Амир Темур жаҳон тарихида / Масъул муҳаррир: Р.Қосимов. муаллифлар жамоаси: С.Саидқосимов (раҳбар), А.Аҳмедов, Б.Аҳмедов ва бошқ. – Т.: «Шарқ», 2006.
  6. Аҳмедов Б. Тарихдан сабоқлар. ­Т.: «Ўқитувчи», 1994. ­430 б.
  7. Буюк алломаларимиз /Абдуҳалимов Б. Исломов З. ва б.; Ҳ. С. Кароматов таҳрири остида. – Т.: Тошкент ислом университети, 2002. – 78 б.
  8. Иброҳимов Н. Ибн Батута ва унинг Ўрта Осиёга саёҳати. – Т.: Шарқ баёзи, 1993. – 104 б.
  9. Муҳамедов Н. Шош воҳаси олимларининг илмий-маънавий мероси. – Т.: Тошкент ислом университети нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2007. – 164 б.
  10. Обидов Р. Ўрта Осиё олимларининг тафсир соҳасидаги хизматлари. – Т.: «Тошкент ислом университети» нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2009. – 68 б.
  11. Саидов А., Жўзжоний А. Шарқ цивилизацияси: инсон ва ҳуқуқ (ўтмиш ва ҳозирги замон). – Т.: Адолат, 2005. – 272 б.
  12. Самарқандлик алломалар / Ш.Зиёдов, Қ.Маҳмудов. – Самарқанд: Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2019.

 

Бахромжон ДАМИНОВ,
Ўзбекистон халқаро ислом академияси
«Араб тили ва адабиёти ал-Азҳар» кафедраси ўқитувчиси

Check Also

АБУ БАКР ЖАССОС ИЛМИЙ МЕРОСИНИНГ ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИ РИВОЖИДА ТУТГАН ЎРНИ

Абу Бакр Жассос (ваф. 370/981) қолдирган илмий мерос ҳанафий мазҳабида ўзига хос аҳамиятга эга. Аллома …