“Муснади Кеший” асарининг муаллифи Абд ибн Ҳумайд Кешийдир. Аллома 786 йили Кеш (Шаҳрисабз)да таваллуд топиб, 863 йилда ўша ерда вафот этган. У Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий, Имом Доримий каби буюк муҳаддисларга устозлик қилган.
Аллома “Тўрт буюк муҳаддиснинг устози”, “Ҳофизул ҳадис” (“Ҳадислар билимдони”), “Соҳибул муснадил кабир” (“Муснадул кабир” асари муаллифи”), “Соҳибут тафсирил кабир” (“Тафсирул кабир” асари муаллифи”) номлари ва “Имом”, “Ҳофиз”, “Ҳужжат”, “Жаввол” каби юксак мартабалар билан танилган.
Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний таърифи билан айтганда, Кешийнинг “Муснади” шу пайтгача ёзилган иснод (санад)ларнинг энг олийсидир.
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Абд ибн Ҳумайд Кешийнинг уч жилдик “Муснади Кеший” асари ўзбек тилига таржима қилинди.