Барчамизга маълумки, Ўзбекистон ҳудудида қадим асрлардан буён турли маданият, тил, урф-одат, турмуш тарзига эга бўлган, хилма-хил динларга эътиқод қилувчи, бир-бирига ўхшамаган бир неча халқлар яшаб келмоқда. Ўзбекистон географик нуқтаи назардан муҳим савдо йўллар чорраҳасида жойлашган, кўплаб давлатлар билан иқтисодий алоқалар қилган, турли халқлар диний ва маънавий ҳаётига, урф-одатига ҳамда ўзга юртлар маданияти ривожига салмоқли таъсир кўрсатган. Бу эса ўзига хос миллатлараро ҳамжиҳатлик ва диний бағрикенгликни шакллантиришдаги асосий омиллардан бири бўлиб хизмат қилган.1
Таъкидлаш жоизки, ҳар қандай мамлакатда жамият хавфсизлиги ва мамлакат барқарорлигида энг аввало, диний маърифат ва бағрикенглик миллатлараро ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этади. Бу эса кўп миллатли мамлакатимизда тинчлик, хотиржамлик ва барқарорликни таминлашни муҳим омилидир.2
Муҳтарам биринчи Президентимиз И.А.Каримов ўзларининг “Ўзбекистон ХХI-аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тарақиёт кафолатлари” асарида: “Минг йиллар мобайнида Марказий Осиё ғоят хилма-хил динлар, маданиятлар ва турмуш тарзлари туташган ва тинч-тотув яшаган марказ бўлиб келади”, деб қайд этганлари бежиз эмас.
Ҳақиқатдан ҳам Ўзбекистон заминида қадим замондан ислом дини билан бошқа динлар ёнма-ён яшаб, ривожланиб ва шу жамиятнинг маънавий юксалишига муайян ҳисса қўшиб келмоқда. Илмий манбалар Ўзбекистон – илк диний қараш ва тасаввурлар юзага келган энг қадимий ўлкалардан бири эканлигидан далолат беради. Юртимизда қадим замондан зардўштийлик, буддавийлик, яҳудийлик, насронийлик каби мураккаб идеалогик тизимга эга бўлган динлар тинч-тотув фаолият олиб боришган. Ушбу муқаддас юртимизда турли динга мансуб миллат ва элатлар ўзларининг диний маросимларини эмин-эркин адо этиши юртимизда диний бағрикенглик ва ҳамкорликнинг ижобий кўринишини намоён этмоқда.
Ҳозирги кунда республикамизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари истиқомат қилмоқда. Шу турли миллатлар ва элатлар вакиллари учун эса кўплаб миллий-маданият марказлари фаолият юритиб келмоқда. Жумладан, Тошкент вилоятида Ангрен шаҳар рус миллий маданият-маркази, Олмалиқ шаҳар украин миллий-маданий маркази, Оққўрғон тумани корейс миллий-маданият маркази, Вилоят қозоқ миллий-маданият маркази, Янгийўл шаҳар татар миллий-маданият маркази кабилардир. Бундан ташқари, Ўзбекистонда бугунги кунда мусулмонлар учун 2000 дан ортиқ масжид, черковлар, 2,244 та диний ташкилотлар ва 10 та ўқув юртлари расман фаолият кўрсатиб келмоқда. Тошкент вилояти ҳудудида эса 200 ортиқ масжид расмий рўйхатдан ўтган. Давлат таълим муассасаларида ўқитиш 7 тилда олиб борилмоқда. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ўз кўрсатувларини 12 тилда намойиш этмоқда, 10 дан ортиқ тилда газета ва журналлар нашр этилмоқда. Мамлакатимизда этник ўзига хосликни ривожлантиришда 137 та миллий маданий марказ, 34 та дўстлик жамиятлари муваффақиятли фаолият юритиб, маънавий ривожига бевосита хизмат қилмоқда.
1992 йилнинг январ ойида муҳтарам биринчи Президентимиз И.А. Каримовнинг ташаббуси билан Республика миллатлараро Байналминал маданият марказига айлантирилди. Шунингдек, унинг фаолияти негизида миллатлар ва элатларни жипслаштиришга асосий эътибор қаратилди. РБММ тўғрисидаги низомда унинг мустақил муассаса эканлиги белгилаб қўйилган. Марказ миллий маданий марказларнинг фаолиятига раҳбарлик қилади. РБММ ва миллий маданият марказлари бу ерда яшовчи халқларнинг миллий анъаналари, урф-одатлари ва маросимларини қайта тиклаш, маънавият ва маданиятини ривожлантириш, миллатлараро муносабатларни уйғунлаштиришга қаратилган. Турли миллатларга мансуб фуқароларимизнинг катта умумхалқ байрамларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш, мамлакат маданий турмушидаги иштироки самимий саҳоват ва меҳр оқибат муҳитини яратмоқда. Бу муҳит бизга ягона оила тушунчасини ҳис этиш “Ўзбекистон умумий уйимиз” деган сўзлар замирида чуқур маънони англаб олиш мумкин. Бу эса жуда муҳимдир.
Динлараро бағрикенглик тушунчаси- хилма-хил диний эътиқодга эга бўлган кишиларнинг бир замин, бир Ватанда, оилийжаноб ғоя ва ниятлар йўлида ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб яшашни англатади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қайд этганидек: “Маълумки, бизнинг қадимий ва саховатли заминимизда кўп асрлар давомида турли миллатлар ва элатлар, маданият ва дин вакиллари тинч-тотув яшаб келган. Меҳмондўст, эзгулик, қалб саховати ва том маънодаги бағрикенглик бизнинг халқимизга доимо хос бўлган ва унинг менталитети асосини ташкил этади”.3 Хусусан юртимизда фаолият кўрсатаётган кўплаб маданият марказлари ва ташкилотлар вакиллари ушбу муқаддас масканларда турли динга мансуб миллат ва элатлар ўзларининг диний маросимларини эмин-эркин адо этиши, юртимизда диний бағрикенглик ва конфессиялараро ижобий кўринишини намоён этади. Бағрикенглик тушунчаси дунёдаги турли бой маданиятларни, ўзини ифодалашини ва алоҳидалигини намоён қилиш, ҳурмат қилиш, қабул қилиш ва тўғри тушунишни англатади. Уни билим, самимият, очиқ мулоқат, ҳур фикр, виждон ва эътиқод вужудга келтиради. Бағрикенглик турли хилдаги бирликдир. Бу фақат маънавий бурч эмас, балки сиёсий ва ҳуқуқий эҳтиёж ҳамдир. Бағрикенгликни алоҳида шахслар, гуруҳлар ва давлатлар намоён қилиши лозим. Бағрикенгликни намоён қилиш инсон ҳуқуқларига эҳтиром билан ҳамоҳангдир. У шуни англатадики, ҳар ким ўз эътиқодига амал қилишда эркиндир ва ҳар ким бу ҳуқуққа бошқалар ҳам эга эканлигини тан олиши лозим.4
Диний бағрикенглик виждон эркинлиги ва маънавият жиҳатдан катта аҳамият касб этади, у бошқа шахс ёки динга ҳурматни билдиради. Турли дин ҳамда конфессия вакиллари эътиқодида ақидавий фарқлар бўлишига қарамай, улатнинг ёнма-ён ва ўзаро тинч-тотув яшашини англатади.
Ўзбек халқи бағрикенг меҳмондўст халқ, Ўзбекистонда кўплаб миллатлар тинч-тотув ҳамжиҳатликда “Ўзбекистонда умумий уйимиз” шиори остида яшаб ижод қилиб келаётганлиги, Байналминал ташкилоти бунга яққол мисолдир.
Фойдаланилган адабиётлар.
- И.А.Каримов. “Юксак маънавият енгилмас куч” асари.
- Интернет. Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик.
- manaviyat.uz