Мумтоз шеъриятга шира ва тароват бахш этиб турган, унинг жозибадорлигини таъминлаб турган, Амир Хусрав ижодида эса, Алишер Навоий айтганидек, “мўъжизбаёнликка” эриштирган бадиий унсурлар, бадиий ифода воситалари, сўз ва ибораларнинг маъно товланишларига, мажозийлик хусусиятларига кўра қўлланиладиган бадиий санъатларга жуда бойлигидир. Амир Хусрав шеъриятида шоирнинг сўз танлашда ҳеч бир қийналмаганлиги кўриниб туради. Бу ҳол унинг лексик заҳирасининг ниҳоятда кенглигидан дарак беради. У сўзларни ўз мақсадига кўра истаган кўйига сола олган.
Амир Хусрав ижоди халафлари учун бадиият булоғидек гап. Бу булоқни тўла намоён қила оладиган шеърлари – шоирнинг лирикаси, албатта. Бунда у адабий меросдаги бутун бадиият анъаналарини пухта ўзлаштиргани ҳолда уларни такомиллаштирди ва янгидан-янги унутилмас асарлар яратди. Ўзи “Нўҳ сипеҳр” асаридаги фахрияларидан бирида айтганидек, “асарларининг серқирралиги ва мукаммаллиги жиҳатдан” Саъдий Шерозийдан кўра кўпроқ шуҳрат топди [2: 57].
Шоирнинг рубоийларида муҳаббат туйғусини ифодалашдаги унинг услуби, у қўллаган тасвирий воситаларнинг мутлақо ўзига хослиги кузатилади. Поэтик тасвирларининг ранг-баранглиги, бадиий ифода учун сўз танлаш маҳорати кишини ҳайратга солади.
Рубоий поэтикасининг энг муҳим жиҳатларидан бири – унинг ички тузилиши, мисраларнинг мантиқий боғланиши, изчиллиги, хуллас, ички яхлитлик масаласи. Амир Хусрав мисралараро мантиқий боғланишга яхши эътибор берган. Бунга, албатта, танланган халқ иборасининг ҳам ўрни бор. Шоир рубоийларга халқ нақлларини киритган мисралар ўзгача жозиба касб этади. “Кўрпага қараб оёқ узатиш” (“Андозе нигаҳдор гелими худро”), “ўтган ишга салавот” (“гузашт, онче гузашт”), “Ёсин сураси ўқиш” “Нур” сурасини ўқиш” каби халқона иборалар анчагина учрайди:
(9677/315а)
Мазмуни:
Менга (у) кўрсатди кумушдек (оппоқ) юзини,
Ҳўл сочи-ю тик қоматини.
Эй зулф, унинг қоматига етаман дема,
Гиламингга қараб оёқ узатгин.
Ёки:
[3: 617]
Мазмуни:
Сенинг қўлингда салла бўлса, шоҳим, нақадар ажиб,
Унинг гўзал нақшларнинг бари ажибдир.
Лутфинг мўллиги – сув томчисидек,
Сув томчисида денгиз мавжи ажибдир. деганда шоир “қатрада дарё намоён” деган халқ нақлидан жуда ўринли фойдаланган.
Амир Хусрав Деҳлавий рубоийларида ёр тимсоли гўзаллик, бераҳмлик, бевафолик, индамаслик сифатлари билан гавдаланади. Маъшуқанинг хислатларига кўра ошиқ унга “кофири жангжў”, шўх, жони жаҳон, жони азиз, золим, габр, номусулмон, шахсувор, маст, тангдаҳан (оғизи бежирим) дея мурожаат қилади. Ушбу занжирнинг фалсафий халқалари эса бамисоли дунё, тириклик, умр, жон кабидир. Рубоийларнинг бадиий санъатларга бой тарзда яратилгани уларнинг, кўп жиҳатдан, муваффақиятли чиқишини таъминлайди. Рубоийларида маънавий ва лафзий санъатлардан қуйидагилар қўлланилганлиги кузатилади:
Иқтибос. Бу санъат Қуръон ва Ҳадисдан айнан ёки ўзлаштирма ҳолда олинган парча билан ўз фикрини далиллаш учун қўлланилган. Шу билан бирга, шоир қуръоний ғояларни ҳам тараннум этади:
(2219 / 404а 7079/2а)
Мазмуни:
Покдир Худованд, кариму акбар,
Хаёлу донишу ақлу башардан ташқарида у.
Эй дил, фақат ундан ўрган, халқдан (яратилган нарсалардан) эмас.
Чунки, “Ло тадъу маа Аллоҳи илоҳан” дейилган.
Бу ерда Қуръондан олинган иқтибос орқали “Шуаро” сурасининг 213-оятига, “Қасас” сурасининг 88-оятига ишора қилинади. Уларда “…Аллоҳ билан бирга бошқа бирон илоҳга илтижо қилманг!” дейилади. Илгари сурилаётган ғоя илоҳиётнинг инсон хаёли, билими ва ақлига сиғмас даражадаги миқёсга эга эканини эслатиш билан кишини мажозийликка (яъни, яратилган нарсаларга) эмас, балки ҳақиқийликка – вужуди мутлаққа йўллайди.
Талмиҳ. Амир Хусрав рубоийларида бу санъатнинг кўплаб намуналари бор. Улар ёрдамида машҳур шахс, воқеа ва ҳодисалар, жойлар шоир назарда тутган ғояни, унинг туйғусини қатъий тарзда намоён этади:
(178/236а)
Мазмуни:
Эгилиб хам бўлди қошинг меҳробдай,
Дил меҳроб остонасига сендан вақф бўлди.
Эй гўзаллик каъбаси, икки қошинг ўртасидаги хол,
Гўё Билол меҳроб ўртасида турганидек.
Бундай мазмунни тўла англаб етиш учун, албатта, ишора этилган ном билан боғлиқ жиҳатлар ўқувчи хотирида жонланиб, алоҳида манзара ҳосил этади. Чунончи, бу рубоийда қошнинг меҳробга ўхшатилиши (меҳроб устки томонининг қош каби қайрилмалиги ҳамда у томонга қараб ибодат ва сажда қилиниши) меҳробнинг масжидда қиблани белгилаш учун Каъба томонда бўлиши шартлигини кўпчилик билса ҳам, илк исломий масжиддаги биринчи муаззин – Билол бўлгани ва унинг ҳабаш эканидан барчани хабардор деб бўлмайди. Билол ҳабаш (қора) бўлгани учун хол унга ташбиҳ этилган.
Бу рубоийда ташбиҳ (қошинг меҳробдай), истиора (Эй гўзал каъба), талмиҳ (холни “гўё меҳробда турган Билол” ифода воситаси билан бериш) ва айни вақтда тамсил санъатини қўллаган.
Бошқа рубоийларида “Ёсин”, “Сураи нур” суралари билан боғлиқ машҳур ақидаларни тасвир воситаси сифатида қўлланган ва талмиҳ санъати ҳосил қилинган:
(178/221б)
Мазмуни:
Минглаб занжир қилинадиган сочинг,
Чорасин изласалар ҳам жон ундан қутула олмас.
Дилим беркинди, айт, ханданг дарҳол,
“Ёсин” ўқисину мужгонлардан ўқ қилсин.
Ўтмишда, халқ оғзида, умрини ўтаб бўлган буюмлар ташлаб юборадиган бўлиб қолганида, “сураи Ёсин ўқияпти-ку” деб қўйиларди. Бу санъат тузалишидан умид қолмаган беморнинг тепасида “Ёсин” сурасини 40 марта ўқиб, “чиллаёсин” қилишдек машҳур одатга ишора тарзида юзага келган. Бу одатни амалга ошириш натижасида бемор ё тузалиб кетган ёки вафот этган. Бу беморнинг тузалиши йўлидаги охирги тадбир ҳисоблан-ган ошиқнинг ўз дилига нажот етишидан умиди йўқ. Жон эса – зулф ила қутулиб бўлмас тарзда занжирбанд.
Яна бир мисол:
(178/217а)
Мазмуни:
Юзинг “неъмати” тутун ортидан чиқди,
Жон “Юсуф қиссаси” ни сенинг жамолингдан эшитди.
Дил “Нур” сурасини ўқиди жамолинг кўргач,
Шуниси қизиқки, юзинг теграсини туз босди.
Бу сурада, “биринчидан, ундан Аллоҳ еру осмонларнинг нури асл ижодкори эканлиги хусусидаги гўзал ояти карималар ўрин олган бўлса, иккинчидан, бу сурада инсонлар бахтли, саодатли ҳаёт кечиришлари учун нур каби зарур бўлган илоҳий аҳкомлар мавжудлигидир” [1]. Бу рубоийда Юсуф қиссаси сўзи ҳам мисрага талмиҳ санъати хизматини юклаган. Яъни, ёрнинг жамоли шунчалар гўзалки индамай туриб, гўзаллик тимсоли ҳақидаги қиссани сўзламоқда. Ошиқнинг дили унинг нурли жамолига қараб туриб, “Нур” сурасин ўқимоқда.
Талмиҳ санъатига яна бир мисол:
(965, 383а 2220, 453б)
Мазмуни:
Эй Искандару хоқонлар хизматида бўлган (зот),
Ўқинг найзасига душманинг дилини ва жонини бой беради.
Эй шоҳ, сен ҳам мен каби шоирсан, бундай мадҳга
Шу топда, бир от бахш этишингни истайман, халос.
Ҳукмдорни машҳур Искандар ва Хоқонларга ташбиҳ қилиб талмиҳ санъати яратиш шарқ шеъриятида кўп учрайдиган ҳодиса. Аммо бу рубоийдаги ҳукмдор шеъриятнинг қадрини яхши тушунувчи шахс ва ҳатто ўзи ҳам шоир. Талмиҳ санъати қўлланилган мисра ва байтлардаги машҳур кимса, нарса ва ҳодисалар ўзлари билан боғлиқ бўлган тушунчаларнинг шуҳрат таратган жиҳатлари билан шеърдаги ғоянинг очилишига мислсиз таъсир кўрсатади:
(178/200а)
Мазмуни:
Киши танаси ҳалок бўлиб чиримагунча
Умид байрамидан асар топилмас,
Висолинг кутган кунларимиз кўп
Бу тун (гўё) лайлатул-қадр кечасидек топиб бўлмас нарсадир.
Бу рубоийдаги “қанчалар кунларни висолинг орзусида ўтказмайлик, бу лайлатул-қадр кечасидек қўлга киритиб бўлмайдиган нарсадир” дейилиши билан Қуръонда тилган олинган муборак рамазон ойиниг 27-кечасига ишора қилинади ва талмиҳ санъати юзага келтирилади. Бу кеча мусулмон кишиси ибодат қилиб илтижо қилган тилагини мустажоб бўлади, деган ақида бор. Демак, рубоийда висолни машҳур “лайлатул-қадр кечасидек топилмас, эришиб бўлмас иш” ҳисоблаши антиқа тарзда талмиҳ санъатини вужудга келтиради. Шу билан бирга бу кечани шубҳа остида ҳам қолдиради.
Амир Хусрав Деҳлавий бадиий тасвир воситаларидан унумли фойдаланар экан, машҳур “мўъжиз баёнлик” соҳасида қанчалар юксакликларга кўтарилган бўлса, унда рубоийларининг ҳам ўрни бор. Чунончи:
- Анъанавий бадиий тасвир воситалари шоир ижодида, ҳар сафар, ўз ихтиролари билан ҳамроҳ. Яъни, шоир ҳар бир муайян ҳолатда анъанавий тасвир кетидан кишини ҳайрон қолдирадиган шахсий ташаббусини ҳам намоён қиладики, бунинг натижасида шеърий мисралар чинакамига хусравона бўлиб чиқади.
- Амир Хусрав рубоийларида қўлланилган шеърий бадиий санъатларнинг ўз даври учун янги юзага келган ва келажак учун бетакрор бўлиб қолганлари жуда кўп. Уларнинг барчасига алоҳида-алоҳида тўхталиб, намуналар келтириб, таҳлил қила бориш имкондан ташқари экани маълум.
-
Қуръони карим. Таржима ва изоҳлар муаллифи Алоуддин Мансур. – Т.: Чўлпон, 1992.
-
Алиев Г.Ю. Персоязычная литература Индии. – Б. 57.
-
Девони комил.