Home / МАҚОЛАЛАР / Гўзаллик ортидаги ҳасталик…

Гўзаллик ортидаги ҳасталик…

Ислом дини барча динлар ичида энг ёш бўлишига қарамай кўпгина фиқҳий, ақидавий ва ижтимоий масасалалар Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифларда кенг ёритиб берилган. Покликнинг сўзининг луғавий маъносини таҳлил қиладиган бўлсак, таҳорат сўзидан олинган бўлиб, озодалик, пок, софлик деган бир неча маъноларни англатибгина қолмай, инсоний туйғуларга ҳам ишлатилади. Аллоҳ таоло яратган мавжудотлари ичида инсонга онг, ақл ва қалбига гўзал иймонини ҳис эттириб қуйиб, шунингдек, ажойиб неъматлари билан тақдирлаб қўйган. Аллоҳ таоло инсон руҳияти ва қалбини пок ният, солиҳ амаллар билан мужассамлаштириб яратган. Ҳар бир инсон яратганга қалбан боғлиқлиги учун ибодат ёки бирор хайрли ишни бошлашдан олдин ният қилиб ҳамда Аллоҳ таолодан уни мустажаб бўлишини ёки яхшилигини сўраб илтижо қилади. Поклик иймондандир, поклик бор жойда фаришта келади, поклик саломатлик деган насиҳатларини кексаларимиздан эшитиб улғайганмиз. Поклик ҳақида гапирилганда, ҳар бир инсоннинг кўз ўнгида, албатта, оиланинг фариштаси ҳисобланмиш азиз аёллар гавдаланади.

Бугунги кунда, аёлларнинг беихтиёр жимжимадор ёзувлар билан безатилган гўзаллик салонлари жалб қилибгина қолмасдан, балки у ернинг доимий мижозига айланиб қолмоқда. Гўзаллик салонига кириб, бироз аёлларимизни кузатсангиз саломатликлари учун хавф бўладиган пардозга пул сарфлаётганлиги ажабланарлидир. Техника тараққиёти ривожланган бир пайтда турли-туман, инсон ақлини шошириб қўядиган, ғарбнинг турли урф-одатларининг кириб келиши, аёлларнинг хулқ-атворига салбий таъсири анча сезиларли бўлиб бормоқда.

Ҳаётий бир воқеани келтириб ўтмоқчиман: “Олий даргоҳда таҳсил олган пайтларимда “Маданиятшунослик” фани ўқитувчиси давоси номаълум бир вирус билан оғриётганини айтиб ўтди. Бу вирус инсон танасидаги кальций моддаси ва қон таркибидаги моддаларни ўзгартириб юборар экан. Бу сурункали касаллик бўлиб, мавсум алмашинуви билан уни саломатлигига таъсир қилар экан. Шифохонага борганда доим шифокорлар бу вирусни “Қаердан юқтиргансиз?” – деган бир хил савол беришган экан, лекин доимгидек, бу саволга жавоб топа олмаган. Кейинчалик бу ҳасталик гўзаллик салонларида маникюр асбобларидан юқтирилиши маълум бўлган. Аёлларимиз чиройли бўлишлик учун турли оғриқларга чидаб тирноқлари устини турли бўёқлар билан безатиши, аммо унинг зарарли томонини, у бўёқлар таркибида инсон саломатлигига салбий таъсир қилувчи кимёвий бирикмалар борлиги ҳақида ўйлашмайди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам биз умматларини огоҳлантириб шундай марҳамат қилганлар: Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Икки неъмат борки, кўпчилик одамлар унинг қадрига етмай алданиб қолганлар. У иккиси – сиҳат саломатлик ва фароғат”. (Имом Бухорий ривояти)

Юқоридаги гап оддий бир масала бўлиш мумкин лекин ушбу ҳадиси шарифда айтиб ўтилганидек, аёлларимизнинг покликка риоя қилиши ҳамда ўз саломатлигига зиён келтирадиган ғарб одатларига амал қилмаслик тавсия этилади. Аллоҳ таоло ҳар бир инсон аъзосини ҳимоялаган ҳолда, мукаммал қилиб яратиб, шунингдек, бандасига гўзал неъматларини ато этган. Ушбу неъматларини вақтида қадрига етмоғи лозим. Аммо, ҳар бир даврнинг ўз хатоликлари бўлганидек, Шарқ аёллари умуминсоний қадриятлар билан бошқа маданиятни таққослаш билан ўз саломатлигига хавф соладиган, тўғри келмайдиган гўзаллик салонларидаги ҳолатлардан тўғри хулоса чиқариб, динимизда буюрилган саломатлик ҳақидаги оят ва ҳадиси шарифларимизга амал қилишса мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Ирода Даурбекова
Қўлёзмалар билан ишлаш ва 
музей бўлими ходими

Check Also

ЎЗИНГИЗНИ ҚАТЪИЯТЛИ БЎЛИШГА ТАЙЁРЛАНГ!

(Бир ҳадис шарҳи) Динимиз инсон шахсиятини шакллантиришда ақлга таяниш, одамларга кўр-кўрона тақлид қилмаслик, ҳар бир …