Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Мумтоз Шарқ филологияси факултети “Дин психологияси ва педагогика” кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи юзасидан онлайн давра суҳбати бўлиб ўтди дея хабар бермоқда Ўзбекистон халқаро ислом академияси матбуот хизмати.
Хабарда таъкидланишича семинарда “Дин психологияси ва педагогика” кафедраси мудири З.Қосимова, ўқитувчилар — Г.Ганиева, А.Назаров, Л.Тойирова ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.
Давра суҳбатида Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқининг энг муҳим қисмлари: БМТ шафелигида Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқиш, Бош котиб Антониу Гутерриш жанобларининг бугунги инқирозли вазиятда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб муаммоларига бағишланган саммитни ўтказиш бўйича таклифини маъқуллаш, Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги БМТ конвенсиясини қабул қилиш бўйича Ўзбекистон ташаббусини қўллаб-қувватлашга чақириш, Барқарор тараққиёт мақсадларига эришиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда парламентлар ролини ошириш тўғрисидаги БМТ Бош Ассамблеясининг махсус резолютсиясини қабул қилиш, БМТ шафелигида Транспорт-коммуникатсия алоқаларини ривожлантириш минтақавий марказини очиш каби таклифлари ҳақида маълумот берилди.
Минтақавий қўшма режанинг 10 йиллик натижалари ва келгуси истиқболларига бағишланган халқаро конференсияни ўтказиш, 2021 йилда ЮНЕСКО билан ҳамкорликда қадимий Хива шаҳрида “Марказий Осиё жаҳон сивилизатсиялари чорраҳасида” деган мавзуда халқаро форумни ўтказишга Ўзбекистон тайёрлиги маълум қилингани, БМТ ҳузурида афғон халқининг дарду ташвишини тинглайдиган, доимий фаолият кўрсатадиган қўмита ташкил этиш, Оролбўйи минтақасини экологик инноватсия ва технологиялар ҳудуди, деб эълон қилиш ҳақида БМТ Бош Ассамблеясининг махсус резолютсиясини қабул қилиш таклиф этилди.
Шунингдек, ушбу муҳим ҳужжат тасдиқланган санани эса Халқаро экологик тизимларни ҳимоя қилиш ва тиклаш куни сифатида нишонлаш мақсадга мувофиқ эканлиги таъкидлангани, Қашшоқликни тугатиш ва камбағалликка қарши курашишни БМТ Бош Ассамблеяси навбатдаги сессиясининг асосий мавзуларидан бири сифатида белгилаш ҳамда ушбу масалаларга бағишланган глобал саммитни ўтказиш таклиф этилиши ҳамда Ўзбекистон жаҳоннинг барча мамлакатлари билан кенг кўламли ва ўзаро манфаатли шерикликни, БМТ ва унинг институтлари билан амалий мулоқотни ривожлантириш учун доимо тайёрлиги маълум қилингани таъкидланди.
Давлатимиз раҳбарининг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида сўзлаган нутқи, бутунлай янги бир форматда бўлди, — дейди “Дин психологияси ва педагогика” кафедраси ўқитувчиси А.Назаров. — Айниқса, нуфузли тадбирда Она тилимизнинг баралла янграши, ҳар бир ўзбек фуқароси қалбида ғурур ва ифтихор туйғуларини оширди. Янги Ўзбекистоннинг янги ташаббуслари эътироф этилди.
Семинар якунида мавзу бўйича савол-жавобга ўтилиб, эгалланган билимлар янада мустаҳкамланди.