Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан сўнг “Амир Темур ва Темурийларнинг роли ва фаолиятининг тарихдаги аҳамиятини моделлаш ва тизимли таҳлиллаш” деб номланган тизим, яъни ўрганиш объекти тўғрисидаги турли тарихий, ижтимоий, маданий, илмий, амалий ва бошқа аспектлар нуқтаий назарларда ўрганиш, тадқиқлаш ва улардан фойдаланиш ҳақидаги маълумотлар кенг ва ҳар тарафлама ёритилмоқда. Ушбу ўрганиш объектининг номидаги 10 та сўзнинг биринчи ҳарфларидан тузилган қисқартирувчи аббревиатураси, яъни – “АТТРФТАМТТ” (матн қисқа ва уни ўқитиш қулай бўлиши учун) “S” тизими деб шартли равишда белгиланди.
Аммо ёритилаётган маълумотлар “S” тизимининг бутунликлигини тўла ва батафсил ёритишга мўлжалланган бўлсада, уларни оддий равишда кетма-кет ва тасодифий келтирилиши ушбу бутунликлик ҳақида тўла ва ҳар тарафлама билим беришга хизмат қила олмаяпти. Шу боис “S” тизимининг бутунликлигини оширишдек долзарб муаммони бартараф этиш мақсадида тизимли ёндашув ва тизимли таҳлилни қўллаш зарур.
Тизим (система) – бу ўзаро боғлик қисмлардан, яъни остки тизимлар (подсистемалар) ва элементлардан таркиб топган концептуал ёки жисмоний моҳият.
Тизим элементи – бу унинг энг оддий ва бўлинмас қисми [4: 34].
Тизим бирданига, бутунлай ҳолатда эмас, балки уни бирин-кетин ост тизимларга бўлиш йўли билан кўриб чиқилиши мумкин.
Ост тизимлар ҳам ўзи тизим деб ҳисобланиши ва маълум бир бутунликликка эга бўлиши мумкин.
Тизимнинг ўзи ҳам бирор усттизим (яъни надсистема)нинг осттизими деб ҳисобланиши мумкин.
Остттизим элементларнинг оддий йиғиндисидан фарқ қилади, чунки элементлар мақсад ва бутунликлик хоссаси орқали бирлашмаган.
Бутунликлик – бу тизим тўлалиги ва аниқлигини ҳар тарафлама ахборотли (информацион) ва ресурсли муайянлаштиришдир [2: 79].
Мақсад тизимли таҳлилда бартараф бўлиши керак бўлган муаммони аниқлашнинг боришида ва ундан кейин таърифланади.
Тадқиқланаётган “S” тизимининг устидан олиб борилаётган тизимли таҳлил мақсади – бу Амир Темур ва Темурийлар даври, уларнинг роли ва фаолиятининг тарихдаги аҳамияти ҳақидаги ахборотли (информацион) ва моддий манбаларни ўрганиш, тадқиқилаш ва улардан фойдаланиш муаммолари билан бир қаторда турли илмий масалаларни ечишдир [1: 154].
Таҳлилланаётган “S” – тизимнинг структурали (тузилмали) схемаси математик ва мантиқий ифодалар, иккиламчи бинар нисбатлар, иерархияли, уяли ва тузилмали график тизимлар ёрдамида ифодаланган ва ёзилган бўлиши мумкин.
“S”– тизимли (АТТРФТАМТТ)ни п-даражали осттизимлардан (S1, S2, S3… Sn)дан иборат тизим сифатида ҳисоблаш мумкин.
Шу осттизимлар ўз навбатида кейинги m – даражасидаги бўлиниш сатҳига, улар эса – k-даражали сатҳга ва ҳоказо, шундай қилиб максимал равишдаги майда (деярли чексиз равишдаги) бўлиниш сатҳи, декомпозициясигача бўлиниши мумкин.
Бундан сўнг S1, S2, S3… Sn осттизимларидан ўз навбатида янги Sт-1, Sт-2, Sт-3… Sт-n каби бўлинишнинг иккинчи сатҳига оид осттизимлар бўлиниши пайдо бўлиши мумкин, ва ҳоказо. Шундай қилиб, бу операция энг батафсил, энг майда сатҳгача давом этади. Ушбу операциянинг ҳар бир элементи тизим бутунликлигини батафсилроқ сифат аспктларини ўз ичига қамраб олади.
“S – тизимининг бутунликлигини оширишнинг умумлаштирилган критерийи (меъёри) (БОК) хам n-даражадаги бўлиниш критерийлари: БОК-1, БОК-2,… БОК- n қисмлардан иборат осттизимлар деб ҳисобланиши мумкин. Уларнинг ҳар биттаси ўз навбатида кейинги m-сатҳли бўлиниши осттизимларига бўлиниши мумкин, ва улар ҳам – k – сатхли бўлиниш осттизимларига яна бўлиниши мумкин, ва ҳоказо, – бу жараён чексиз майдаланиш даражасигача давом этади.
Тадқиқланаётган “S” – тизимининг тизимли таҳлили жараёнида ўзаро маънодош мосликка оид элементлар ва осттизимларнинг нисбатлари (Sn/-БОК-n) бирма-бир кўздан кечирилади.
Ушбу нисбатлар ва ўзаро мосликни аниқлаш натижасида “S” тизими ва уни осттизимларининг янгидан-янги бутунликликни оширишнинг сифатли элементлари синтезланади.
10 та БОК осттизимнинг 10-та сатҳли осттизимга нисбатини кўздан кечириб чиқиш натижасида “S”-тизимнинг 100-та янги сифатли БОК элементлари ҳосил бўлади.
100 та БОКнинг 100та сатҳли осттизимига нисбатини кўздан кечириш натижасида эса – 10 000-та янги сифатли бутунликликни ошириш (БО) элементлари ҳосил бўлади ва ҳоказо – шу элементларни амалий равишда чексиз даражасигача бўлиниши давом этилаверади.
Шунинг асосида назарий жиҳатдан “S” – тизимнинг ва унинг осттизимларини ўтмишда, ҳозирги замонда ва келажакда вақтнинг турли интервалларида ёритадиган ишлар учун бутунликликни оширувчи исталган тегишли элементни топиш мумкин.
Бу имконият классификациялаш, интеграциялаш, ижодий таҳлил қилиш ва синтезлаш ишлари учун ўз-ўзидан ривожланувчи муаммони бартараф этиш ва “S”-тизим бутунликлигини оширишга жуда кенг ва баракали замин яратади [3: 38].
Шундай қилиб БОКлар ва осттизимлар орасидаги исталган ўзаро бир маъноли муносибликларни танлаш ва кўздан кечириш натижасида “S” – тизимни ва унинг осттизимларини тизимли таҳлил қилиш учун янги мавзулар номи аниқланади.
Турли даража ва сатхлардаги осттизимларнинг элементларини чуқурроқ бўлиниши БОК (бутунликликни ошириш критерийлари) билан ўзаро боғликларининг кейинги таҳлилида янгидан янада батафсил ва янада майдароқ мавзулар, янги алоқалар, аспектлар ва фактлар аниқланади. Улар тадқиқланган, ёки янги баҳолар, ўрганишлар ва унумли фойдаланишларга лойиқ бўлиши мумкин.
Шу билан бирга тизимли таҳлилнинг маълум даражасида турли бўлиниш сатҳларидаги осттизимлари худди шундай осттизимларнинг бутунликликларини ошириш критерийлари билан бўлган баъзи боғликлари ва нисбатлари вақтнинг баъзи моментларида адо бўлиши, сўниши, яъни уларни таҳлил қилиш мавзулари тамом бўлиши, йўқолиши, ёки ўз долзарблигини йўқотиши мумкин. Бошқалари эса, исталган узоқ вақтгача, динамик S-тизимнинг ўз-ўзидан ривожланишини аниқлаб, пайдо бўлишни давом этаверади.
Шундай нисбатлар ва ўзаро боғликларнинг мисоли сифатида турли тарихий ва бошқа туганмас маълумотларнинг ниҳоятда кўп миқдорини мавжуд манбалар ва адабиётлардаги маълумотлар орқали келтириш мумкин.
Улар таҳлилланаётган S-тизимни янада чуқурроқ ўрганиш, таҳлил этиш ва ундан фойдаланиш билан бир қаторда янги мавзулар топишга, таҳлилларни янги режаларини тузиш, унинг бутунликлигини ошириш прогнозларини барпо этишга хизмат қилади.
Олиб борилган тизимли таҳлил асосида шундай илмий хулоса чиқариш мумкин: тадқиқланаётган S-тизим ночизиқли, ноаниқли динамик тизим бўлиб, уни ўрганиш, тадқиқ қилиш ва ундан фойдаланишда чексиз имкониятларга эга, ўз-ўзидан ривожланувчи тизим экан.
-
Амир Темур жаҳон тарихида. – Т: Шарқ, 1996.
-
Волкова В.Н., Денисов А.А. Основы теории систем и системного анализа. СПб, Изд-во СПбГТУ, 2003.
-
Материалы Республиканской научно-практической Конференции “Темурийлар даврини ўрганишнинг умумбашарий аҳамияти”. – Т.: Наврўз, 2014.
-
Перегудов Ф.И., Тарасенко Ф.П. Введение в системный анализ. – М., Высшая школа. 1989.