Муҳаммад ШАҲИН – Тюбинген университети профессори(Германия): – Марказингиз, айниқса музей Имом Бухорий ҳаёт йўли ва илмий фаолиятини ўзида ифодалаган нурли маскан сифатида қалбимни мунаввар қилди. У ерга кирган ҳар қандай кишининг кўнгли ёришади. Мен ҳам тўлқинландим, кўксимда ёқимли ҳаяжон уйғонди. Муассасангиз файзи унинг Имом Бухорий мақбараси ёнида жойлашганида деб биламан. …
БатафсилMonthly Archives: Iyun 2024
«ҲАМКОРЛИГИМИЗ УЗОҚ ЙИЛЛАР ДАВОМ ЭТИШИГА ИШОНАМАН»
Флориан ШВАРЦ – Австрия Фанлар академияси профессори, Академия ҳузуридаги Эроншунослик институти директори: – Институтимиз билан Марказингиз ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланганига бир йил бўлди. Айни пайтда мазкур ҳужжатни амалиётга изчил татбиқ этиб, тадқиқотчиларимизнинг илмий тажриба алмашувини йўлга қўйганмиз. Ўзаро ҳамкорликда Марказий Осиё қўлёзмаларига бағишлаб ўтказилган халқаро конференция ҳам яқин алоқаларимизнинг амалий …
Батафсил«ТАДҚИҚОТЛАРНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШДА МАРКАЗ БИЛАН ҲАМҚАДАММИЗ»
Сами АЙЮБ, Техас университети профессори: – Самарқандга илк бор келишим. Марказингиз фаолияти билан таниша туриб, Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия дастури эътиборимни кўпроқ тортди. Унинг совриндорлари билан танишдим, ҳаммасига ҳавасим келди. Бизда ҳам ўзбек олимларидан иборат ҳайъат бор. Улар билан ўзаро ҳамкорлик доим манфаатли кечган. Илм одамлари учун бу жуда …
БатафсилМАРКАЗДАГИ ИЛМИЙ АМАЛИЁТИМ ҲАЁТИМДА ТУБ БУРИЛИШ ЯСАДИ
Уланбек Қалмурза ўғли – Қирғизистон-Туркия Манас университети илмий ходими, Имом Бухорий халқаро стипендияси совриндори Tas-ix:
БатафсилИСЛОМ – МАЪРИФАТ ДИНИ
Бугун айрим ғараз ниятли гуруҳлар бузғунчи ғояларни тарқатаётгани туфайли ислом динига тараққиётдан орқада қолган ёввойиларнинг эътиқоди сифатида қарашлар юзага келаётгани ҳеч кимга сир эмас. Аслида илм-фанни дунёга танитиш ва тарқатишда айнан ислом дини асосий йўлбошчилик вазифасини ўтаган. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ташкил этилган “Ўрта асрларда исломда таълим тизими”[1] семинарида …
БатафсилҲАЗРАТ ЗАНГИ ОТА СИЙРАТИНИ НАМОЙИШ ЭТУВЧИ ВА ТАРИХИЙ ХОТИРАНИ УЙҒОТУВЧИ АСАР
Қўлимиздаги ушбу китобнинг биринчи нашридан фарқи унга алоҳида эътибор билан ёндашилганидадир. Тўғри, бундай эътибор китобнинг биринчи нашрини тайёрлашда ҳам бўлган. Аммо уни муаллиф истаган суратлар билан бойитишга имконият етарли бўлмаган. Китобнинг бу нашри эса кўплаб сурат ва иллюстрациялар билан безатилган, унинг ҳошиялари муқаддас китоблар ва буюк мутафаккирлар асарларидан олинган дурдона …
Батафсил“САҲИҲУЛ БУХОРИЙ” ИНСОНЛАРНИ ИЛМГА ЧОРЛАЙДИ
“Аллоҳ жалла зикруҳу айтади: “Бандалар орасида Аллоҳдан фақат олимларигина қўрқарлар”[1]. “Лекин уларга фақат олимларнинг ақли етар”[2]. “Қулоқ солганимизда ё ақл юритганимизда эди, ловуллаган оташ соҳиблари орасида бўлмас эдик”, дерлар”[3]. “Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?![4]” “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди. …
БатафсилМамлакатимиз илмий ҳамжамияти ютуғи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази улуғ аллома ва мутафаккирларимиз қаламига мансуб ноёб ёзма манбаларни тадқиқ этиш ва улар моҳиятини дунё жамоатчилиги эътиборига етказиш орқали башариятни илм, эътиқод ва тараққиётга чорлашда жаҳон маърифат масканларининг юраги бўлиб хизмат қилмоқда, десак, муболаға бўлмайди. Шу кунгача элликка яқин турдош …
Батафсил“Чиғатой” аҳли билан учрашув
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари ҳудудларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш бўйича тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан бириктирилган маҳаллаларда фаол иш олиб бормоқда. Марказ директорининг ўринбосари О.Муҳаммадиев Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги “Чиғатой” МФЙда бўлиб, маҳалла фаоллари билан учрашди. Ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асраш чоралари, азалий қадриятларимизнинг инсонпарварлик …
БатафсилТОТАЛИТАР СЕКТАЛАРНИНГ МИЛЛИЙ МАЪНАВИЯТГА САЛБИЙ ТАЪСИРИ
Бугунги мафкуравий жараёнларда инсонларнинг онги ва қалбини эгаллаш учун олиб борилаётган кураш маънавий таъсир кўрсатишни биринчи ўринга олиб чиқди. Ушбу жараёнда ноанъанавий диний секталар миллий маънавият ҳамда анъанавий қадриятларга қарши курашмоқда. Чунки ҳар қандай миллий маънавият бирон-бир халққа ёт ғояларни сингдиришга ҳаракат қилаётган кучлар учун жиддий тўсиқдир. Шунинг учун ҳам …
Батафсил