Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг жорий йил 6 ойлик фаолият якунлари ва йилнинг II ярмидаги режаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Миллий матбуот маркази ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази раҳбарияти ҳамда республика ОАВ ходимлари иштирок этди. …
БатафсилYearly Archives: 2024
صرف بهائى (Сарфи Баҳоий)
№ inv. MR 442/VI Муаллифи. Баҳоуддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий (1030/1621 й.). Грамматика. Асар Ибн Ҳожибнинг “Муқаддимат ал-кофия фи илм ан-наҳв” мажмуа асари ҳисобланиб, Баҳауддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий асарнинг “Бидон” бўлимини форс тилида араб тили грамматика мавзуларини ёритиб берган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 113б). Асар боши (в. 113б) : بدان …
БатафсилЯхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш мўминлик сифатидандир
Мўмин деб – Аллоҳ таолога, Унинг фаришталарига, китобларига, Пайғамбарларига, охират кунига, тақдирга, яхшилик ва ёмонлик Аллоҳдан эканига ҳамда вафотидан сўнг қайта тирилишга имон келтирган кишига айтилади. Ҳақ таоло ўз каломида мўминларни бир қанча сифатлар билан васф қилиб, бундай инсонларнинг охиратдаги даражаси юқори ва гўзал бўлиши хабарини берган. Шундай экан, мўмин …
Батафсил500 дан ортиқ олимлар Ўзбекистон Президентига билим ва тажрибаларини бир мақсад йўлида сафарбар этишга ваъда беришди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга «Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс пойдевори» мавзусидаги республика форуми иштирокчиларининг МУРОЖААТИ қабул қилинди. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан ташкил этилган мазкур форум мамлакатимиз ижтимоий ва маданий-маърифий ҳаётида ёрқин из қолдирди. Форумда юртимизнинг барча ҳудудларидан 500 дан ортиқ етук олимлар, фан арбоблари, экспертлар, ёш тадқиқотчилар, …
БатафсилИлмий хулоса ва таклифлар тақдимоти
Аввал хабар берилганидек, айни кунларда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан ташкил этилган “Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс пойдевори” номли форуми ўтказилмоқда. Унда қатнашаётган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг бир гуруҳ олимлари Имом Бухорий инновацион музейи концепцияси юзасидан қатор таклиф ва тавсиялар тайёрлади. Форумнинг 4 июль куни ўтказилган ялпи йиғилишида …
БатафсилНАСАФ ФИҚҲ МАКТАБИ ВА БАЗДАВИЙ АЛЛОМАЛАР ФИҚҲИЙ МЕРОСИ (IX – XII АСРЛАР)
Ислом дини тарқалиши жараёнида турли дин ва маҳаллий урф-одатларга дуч келиши натижасида VIII – IX асрларда ислом ҳуқуқшунослиги – фиқҳ мактаблари юзага келди. Фиқҳ илми мусулмон ҳуқуқшунослиги ва шариат қонун-қоидаларини ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи соҳа бўлгани учун диний илмлар қаторига киритилган. Фиқҳ атамаси араб тилида “билмоқ”, “тушунмоқ” ёки “топмоқ” деган …
БатафсилИстиқболли таклиф ва тавсиялар шакллантирилмоқда
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг бир гуруҳ илмий ходимлари мамлакатимиз олимларининг Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан ташкил этилган “Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс пойдевори” номли форумида иштирок этмоқда. Форум доирасида иш олиб бораётган 10 дан ортиқ семинардан бири Самарқанд вилояти Пайариқ туманида янгидан қад кўтараётган Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси …
Батафсилالقرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)
№ inv. MR 164 Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил топган. Ушбу Қуръон нусхаси 15-16 жузларни ўз ичига олади. Қуръон нусхаси 17 (“Исро”) сурадан бошланиб, 20 (“Тоҳа”) суранинг 134-оятининг ярми билан тугаган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 1б). Асар боши (в. 1б) : سبحان الذى اسرى …
БатафсилМАВЛАВИЙ ЧЎБИН ҚИСМАТИ
Жаҳонда қайси мамлакатда интеллектуал салоҳиятли инсонлар, яъни даҳолар кўп бўлса, шу мамлакат бошқаларга нисбатан юксалиб боради. Кишилик тарихида ҳар бир замон ва жамият салоҳияти ва равнақи унинг илмга муносабати билан ўлчанади. Мусулмон дунёси ҳам илм маърифатга интилган даврларда мартаба ва мақоми баланд бўлган. Аксинча, илм-фандан юз ўгирганида қўлларидан нусрат, салтанат, …
БатафсилМовароуннаҳрнинг мамлакатлар луғатидаги тараннуми
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда “Зарафшон воҳаси маданий бойликлари” туркумида галдаги онлайн семинар бўлиб ўтди. Унда Марказ ходимлари, юртимиз ва хориждаги илмий муассасалар тадқиқотчилари, шунингдек, Германия, Австрия ва АҚШдан олимлар иштирок этди. Семинарда Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институтининг Истиқболли тадқиқотлар …
Батафсил