Home / 2024 (page 24)

Yearly Archives: 2024

Юртимизнинг туризм салоҳияти тарғиботи

 Индонезиянинг “TRANS7” телеканали ижодий гуруҳи Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Jejak al-Quran” (“Қуръон излари”) номли кўрсатувнинг навбатдаги сонини тасвирга олди. Кўрсатувнинг ушбу сони Ўзбекистонга бағишланган бўлиб, унда мамлакатимиздаги обидалар ва диққатга сазовор жойлар, мовароуннаҳрлик буюк мутафаккирлар Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Баҳоуддин Нақшбанд ва бошқа кўплаб олимлар қолдирган бой …

Батафсил

ЎЗБЕКЛАР МАРОСИМИЙ МАДАНИЯТИДА ДАРВЕШОНА

Ўзбекларнинг ижтимоий-маънавий ҳаётида диний, никоҳ тўйи, тақвимий маросимлар билан бирга жамоавий маросимлар, айниқса дарвешона алоҳида ўрин эгаллайди. Маълумки, “дарвеш” форсча сўз бўлиб, “фақир”, “бечора”, “мискин” маъноларини билдиради, тасаввуф тариқати вакилини англатади [6:56]. Шунингдек, дарвеш даровез сўзидан келиб чиққан бўлиб, эшиклардан ризқини териб юрувчи деган маънони ҳам ифодалаган. Дарвешлар ҳақ (Аллоҳ)га …

Батафсил

القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

№ inv. MR 172 Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил топган. Ушбу Қуръон нусхаси 23-жузни ўз ичига олади. Қуръон нусхаси 36 (“Ёсин”) суранинг 28-оятидан бошланиб, 39 (“Зумар”) суранинг 31-оятида тугаган. Нусха тўлиқ. Асар боши (в. 1б) : وما انزلنا على قومه من بعده من جند …

Батафсил

РОССИЯ ИМПЕРИЯСИНИНГ ТУРКИСТОНДАГИ ДИНИЙ СИЁСАТИ (Сирдарё вилояти шаҳарлари мисолида)

Россия империяси Туркистон ўлкасини босиб олгач, рус маъмурий-бошқарув тизимини ташкил этди. Туркистон халқлари минг йиллар давомида амал қилиб келган исломий анъаналарга кучли тазйиқ ва босим ўтказди. Шунингдек, кўчирилган русийзабон аҳолининг ижтимоий муаммоларини ҳал қилиш борасида эса барча чора-тадбирларни кўрди. Дастлаб Тошкент, Туркистон, Авлиёота,  Чимкент, Казалинск, Перовск шаҳарларида турли бинолар (почта …

Батафсил

САМАРҚАНД МАТБУОТИДА ЖАДИДЛАРНИНГ ИСЛОМ ДИНИ ВА УРФ-ОДАТЛАР ЎРТАСИДАГИ ТАФОВУТ МАСАЛАСИДАГИ ҚАРАШЛАРИ

Туркистонда XIX аср охирида вужудга келган ва XX аср бошида ривожланган маърифатпарварлик ҳаракати вакиллари бўлган жадидлар фаолияти матбуот билан боғлиқ кечди. Улар матбуотда энг кўп эътибор қаратган масала ижтимоий ҳаёт билан боғлиқ мақолалар бўлди. Улар бу борада ислом дини, унинг амаллари, урф-одат масаласига кўп бора мурожаат қилди. Матбуот иши Тошкент, …

Батафсил

БУХОРО ҲУКУМАТИДА НАШР ИШЛАРИНИНГ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛИШИ

Ўрта Осиё хонликларида, хусусан, Бухоро амирлигида тошбосма усулида китоб нашр этиш ишлари Европа, Осиё, Россия  давлатларидан кейин, XIX аср охирида йўлга қўйилди. Араб мамлакатлари, Эрон ва Ҳиндистонда эса тошбосма китоблар нашри XIX асрнинг бошларида пайдо бўлган [4:270-285]. XIX асрнинг 80 йилларига қадар тошбосма китоблар амирликка Ҳиндистон, Араб мамлакатлари, Туркия ва …

Батафсил

Ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳим

24 июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Малайзиядаги Ислом цивилизацияси институти билан ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан икки муассаса раҳбар ходимлари ўртасида онлайн мулоқот ташкил этилди. Унда томонлар вакилларидан ташқари Ҳадис илми мактаби ректори Барот Амонов ҳам иштирок этди. Марказ директори Шовосил Зиёдов давлатлар раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари натижасида ўрнатилган ўзаро амалий …

Батафсил

ҲАЗРАТ ДЕСА, ҲАЗРАТ ДЕГУЛИК

Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, Навоийни нима учун ардоқлаймиз? Олтигина ойда бутун дунё фалсафасини ўзида жам қилган “Хамса”ни ёзгани учунми?! Йўқ, Навоий шунинг учун Навоийки, ҳеч бир кас ундан ошириб ёза олмайди! Сиз билан биз Аллоҳ таолони зикр этганда, нари борса, жалла жалолуҳ, деймиз. Ҳеч бир сифатни ишлатмаймиз. Чунки ожизмиз. Ҳазрат эса, …

Батафсил

ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДЛАРИДА ДАВЛАТЧИЛИКНИНГ ШАКЛЛАНИШ ЖАРАЁНИ БЎЙИЧА МУЛОҲАЗАЛАР

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда тарих фанига муносабат давлат сиёсати даражасига кўтарилди, унинг сохталаштирилган саҳифаларини  илмий ва холисона ёритиш имконияти вужудга келди. Мустабид тузум даврида совет мафкураси асосида сохталаштирилган жиҳатлардан бири ўзбек давлатчилиги масаласидир. Олиб борилган тадқиқотлар ўзбек давлатчилигининг юзага келиши ва шаклланиши жараёни қадимги Хоразм, Бақтрия ва Суғд давлатлари пайдо бўлишидан …

Батафсил

XIX АСР БОШЛАРИ САМАРҚАНД МУМТОЗ АДАБИЁТИ ВАКИЛИ – ҚОЗИ АСРОРХОН МУФТАҚИР АДАБИЙ МЕРОСИ

Ургутлик Асрорхон ибн Муфтий Умархон – Муфтақир зуллисонайн шоир, мударрис, маърифатпарвар, муфтий бўлиб, кўп йиллар давомида Ургут беклигида қози вазифасида фаолият олиб борган. Қози Эшон Асрорхон 1875 йилда таваллуд топган. Бошланғич таълимни Чўбин мадрасасида олган. Ёшлик чоғларидаёқ Жомий, Навоий, Бедил, Мир Кашмирий, Муқимий ва бошқа йирик шоирлар асарини зўр эътибор …

Батафсил