Home / 2022 (page 54)

Yearly Archives: 2022

ХАЛҚАРО СТИПЕНДИЯ СОҲИБЛАРИ БУХОРОДА БЎЛИШДИ

Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия соҳиблари Муҳаммад Ҳилми Жалил ва Алмас Имангалиев Марказнинг амалиёт дастурига биноан Бухорога илмий сафар қилди. Хорижлик тадқиқотчилар даставвал Бухоро давлат музей-қўриқхонаси кутубхонасида бўлишиб, унинг фондида сақланаётган нодир қўлёзма нусхалари билан танишди. Музей-қўриқхона илмий ходими Ахтам Аҳмедов меҳмонларга кутубхона фаолияти, қўлёзма, ҳужжатлар ва фонд ҳақида маълумотлар …

Батафсил

ВАТАННИ СЕВМОҚ, ИЙМОНДАНДИР!

Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари талаба-ўқувчилари ўртасида шу мавзуда ўтказилган иншолар танловининг республика босқичи ғолиблари тақдирланди. Мазкур танлов Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Халқаро ислом академияси ҳамкорлигида ташкил этилди. Тантанали тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси — Ўзбекистон …

Батафсил

МАҲМУД ИБН ИЛЁС ВА УНИНГ “ШАРҲУ ИЛЁС” АСАРИ

XII-XV асрларда Мовароуннаҳр минтақасида фиқҳ илми мисли кўрилмаган тарзда ривожланди. Ижтимоий ва шаръий кодексларни ўзида мужассам этган фиқҳга доир кўплаб асарлар дунёга келдики, улар ҳозирга қадар ўз аҳамиятини йўқотмаган. Ҳатто аҳолиси бошқа динга эътиқод қилувчи мамлакатлар ҳам ўз давлатчилик қонунларини шакллантиришда ана шу фиқҳий асарлардан андазалар олди.  Кичик ёки Иккинчи …

Батафсил

ЁШЛАРНИНГ ЭКОЛОГИК ОНГИ ВА МАДАНИЯТИНИ ЮКСАЛТИРИШДА ИСЛОМ ДИНИДА ИЛГАРИ СУРИЛГАН ҒОЯЛАРДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ ЗАРУРАТИ

Бутун дунёда илмий жамоатчиликнинг олдида турган долзарб масалалардан бири – бу экологик барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ тадқиқотларни янада кенг кўламда олиб боришдан иборат. Зеро, бугунги кунда барқарор экологик вазиятни, атроф-муҳит мусаффолигини сақлаш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг муҳим субъектив омили бўлган экологик онгни шакллантириш, ривожлантириш ва юксалтириш, шунингдек …

Батафсил

النقاية (مختصر الوقاية فى مسائل الهداية)(Мухтасар ал-виқоя фи масоил ал-ҳидоя)

№ inv. MR 98/1 Муаллиф. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.) Фиқҳ.Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига бағишланган. …

Батафсил

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти ҳамкорлигида ўтказилаётган “Зарафшон воҳаси тарихи ва маданияти” мавзуси доирасида қатор илмий маърузаларни ўзида мужассам этган онлайн семинарларнинг навбатдагисига таклиф этамиз. Бу галги семинарда АҚШнинг Индиана университети профессори, доктор Акрам ҲАБИБУЛЛАЕВнинг “МУҲАММАД ПОРСО КУТУБХОНАСИНИНГ ТАРИХИ ВА КИТОБ ТЎПЛАМЛАРИ …

Батафсил

БОРЛИҚ ҲАҚИДАГИ КОНЦЕПЦИЯНИНГ ЎЗИГА ХОС ТАЛҚИНИ

Маълумки, фалсафа ижтимоий онг шаклларидан биридир. Бу шакл борлиқ тўғрисида, унда инсоннинг ўрни қандай экани, табиат ва жамиятнинг ривожланиш қонуниятлари ҳақида маълумот беради. У инсонларнинг дунёқарашини аниқлашга имконият яратади. Шундай экан, фалсафанинг борлиқ ҳақидаги таълимоти ўта муҳим ва долзарбдир. Файласуфларнинг ҳеч бири борлиқ тушунчасини четлаб ўтмаган. Ҳар бири ўзининг борлиқ …

Батафсил

КОМИЛЛИККА ЭРИШИШНИНГ ЯГОНА ЙЎЛИ — МУТОЛАА

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Комил Синдоровнинг “Янги аср авлоди” нашриёти томонидан чоп этилган “Темурийлар кутубхонасининг сири”, “Супоқсойдаги сирли қотиллик”, “Ўғирланган болалик” номли бадиий детектив асарлар моҳияти юзасидан муаллиф иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Марказ раҳбарияти ва илмий ходимлари ҳамда Малака ошириш маркази Самарқанд минтақавий филиали тингловчилари қатнашди. Тадбир …

Батафсил

МАРКАЗ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ИЛМИЙ КОНФЕРЕНЦИЯДА ҚАТНАШДИ

Бухоро давлат университетида “Аҳмад ибн Ҳафс Кабир Бухорий мероси ва унинг илк Шарқ Ренессанси ва ислом фалсафаси илмий-назарий асослари яратишдаги ўрни ва аҳамияти” мавзусида халқаро илмий конференция иш бошлади. Анъанавий ҳамда онлайн тарзда ўтказилган конференция Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон фанлар академияси, Имом Бухорий …

Батафсил

ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИДА КАРОМАТ МАСАЛАСИ: ФАЛСАФИЙ-ИРФОНИЙ ТАЛҚИН

Ирфоний билимлар валий ва орифга қалб (кўнгил), фаросат, басират (ботиний нигоҳ), илҳом, кашф орқали тўғридан-тўғри Аллоҳнинг даргоҳидан берилган. Ориф ва валий хушхулқлиги ва гўзал ахлоқи, юзидан нур ёғилиб туриши, нафси устидан ҳоким бўлиб, бошқаларнинг озорини эътирозсиз қабул қилиши, барчага меҳр-шафқат кўрсатиши билан ажралиб турган. Кашф-каромат, ғайритабиий одатлар кўрсатиш тасаввуф шайхларининг …

Батафсил