Home / 2021 / Oktabr (page 7)

Monthly Archives: Oktabr 2021

КУН ҲАДИСИ

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир набийнинг умматига қилган дуоси бўлади. Мен ўз дуоимни қиёмат куни умматимга шафоат бўлиши учун беркитиб қўйганман», дедилар». Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилганлар.

Батафсил

ديوان بيدل (Девони Бедил)

№ inv. MR 198 Муаллифи. Мирзо Абдулқодир Бедил (ваф. 1133/1720-21 й.). Шеърият. Муаллиф – файласуф, донишманд жамиятшунос ва табиатшунос олим бўлиб, форс адабиётида мумтоз адиб сифатида танилган. Мирзо Бедил ўзининг серқирра ижоди билан Ҳиндистон, Ўрта Осиё халқлари ижтимоий-сиёсий ва бадиий тафаккури тарихида муҳим роль ўйнаган, ҳаётлигидаёқ Ҳиндистоннинг фозил ва донишмандлари, шоир …

Батафсил

ФАН ТАРАҚҚИЁТИДА МОВАРОУННАҲРЛИК УЛАМОЛАРНИНГ ЎРНИ (2-қисм)

(1-қисм)Бу олимлар жаҳон фанига қандай ҳисса қўшишган? Ал-Хоразмий ноль (сифр) рақамини кашф қилиб, ўнлик саноқ системасини истеъмолга киритди, инсониятга алгебра фанини, алгоритмик тартибот системасини инъом қилди. Бугунги информацион технология илдизи Ал-Хоразмийнинг шу кашфиётига бориб тақалади. Унинг астролябияни ихтиро қилганлиги, “Алжабр вал-муқобала”, “Астрономик жадваллар”, “Ҳинд саноқ системаси ҳақидаги рисола”, “Қуёш соатлари …

Батафсил

ИМОМ БУХОРИЙНИНГ ИЛМИЙ МЕРОСИ

Маълумки, Имом Бухорий қирқ йил мобайнида илмий сафарда бўлиб, ижодий фаолияти давомида йигирмадан зиёд асар ёзган. Унинг илмий мероси ҳажми, замонасининг ижтимоий-маънавий илмларини тўла-тўкис қамраб олгани билан кишини ҳайратга солади. Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий жуда ёш пайтидаёқ китоб ёзишни бошлаган. Хатиб Бағдодий унинг ўзидан ривоят қилади: “Ўн саккиз ёшга етганимда …

Батафсил

شرح تصريف العزى (Шарҳу тасриф ал-иззий)

№ inv. MR 209/IX Муаллифи номаълум. Грамматика. Асар Абулфазоил Иброҳим ибн Абдулваҳҳоб ибн Абулмаолий Хазражий Занжоний (ваф. 655/1257 й.)нинг “Тасриф ал-иззий” асарига ёзилган шарҳ бўлиб, араб тили морфологиясига оид қоидалар форс тилида шарҳланган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в.131б). Асар боши (в. 131б) : الحمد الله رب العالمين حمد ثابت ست مر …

Батафсил

Тақдимот тадбирлари вилоятларга кўчмоқда

Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига муносиб туҳфа бўлган кўплаб эзгу ишлар истиқлолнинг нақадар буюк неъмат эканини чуқур англашимизда муҳим омил бўлаётгани билан аҳамиятли. Хусусан, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази жамоаси томонидан ўзбек тилидаги “Таъвилот ал-Қуръон” асарининг дастлабки 30-жузи дунё юзини кўргани ҳам минг-минглаб юртдошларимизда бугунги кунларга шукроналик ҳиссини оширади. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги …

Батафсил

تصريف العزّي (Тасриф ал-иззи)

№ inv. MR 106/V Муаллифи. Иззиддин Абдулваҳҳоб ибн Иброҳим ибн Абулмаолий Хазражий Занжоний (655/1257 й.). Грамматика.. Асар араб тили морфологиясига бағишланган. Унда сўз бўлаклари, феъл ва унинг боблари мисоллар билан келтирилиб, кенг ёритиб берилган. Мазкур асар Марказий Осиё мадрасаларида сарф илмидан бошланғич дарсликлардан бири ҳисобланган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 64б). Асар …

Батафсил

АБУЛҲАСАН АНДОҚИЙНИНГ ҲАЁТ ЙЎЛИ

Тарихдан маълумки, юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби тасаввуф йўналишида ҳам кўпгина алломалар етишиб чиққан. Шулардан бири Абулҳасан Андоқийдир. У машҳур фиқҳ олими Абулкарим ибн Ҳанифа Андоқийнинг набираси бўлади. Тўлиқ исми Абу Муҳаммад Ҳасан ибн Ҳусайн Андоқий бўлиб, 460/1067-552/1159 йилларда яшаган ва ўша даврда илм ўчоқларидан бири ҳисобланган Бухорода кўпгина уламолардан таҳсил олган. …

Батафсил