Ғафлатда қолманг! Ашуро куни. Бир йиллик гуноҳларга каффорат, бир йиллик қут-барака

Эслатма! 2018 йилнинг 12 сентябрь куни – янги 1440 ҳижрий йил Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир. Ашуро куни 2018 йилнинг 21сентябрь, жума кунига тўғри келади. Муҳаррам ойи қандай ой? Муҳаррам ойи – мусулмонлар тақвимининг биринчи ойидир. Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг …

Батафсил

رسالة الارواح Рисолат ал-арвоҳ

Муаллифи – номаълум. Ақоид. Қуръони каримда келтирилган оятлардаги қабр азоби фаришталари Мункар ва Накир саволларига жавоблар ҳамда инсоннинг ҳаётлик пайтида қилган ибодати, яхши сўзи ва амаллари азоб фаришталаридан тўсиқ бўлиши ҳақида баён қилинган. Нусха тўлиқ эмас.

Батафсил

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимларининг Малайзияга ташрифи

 Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори ўринбосари Ш. Умаров бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Малайзияга ташрифи.

Батафсил

Касб-ҳунарда барака бор

Олижаноб, диёнатли инсонлар умрларини Аллоҳ таолога тоат-ибодат  қилиб, бандасига иззат-ҳурмат билан ёндашиб, эл-юртга хизмат қилган ҳолда ўтказадилар. Уларнинг ҳар дақиқаси баракага бурканган, шу туфайли бир соатлик ҳаётлари баъзиларнинг бир куниданда баракалироқ бўлади. Яна шундай тоифадаги инсонлар борки, уларнинг топиш-тутишда на барака бор ва на ҳузур-ҳаловат. Улар миллионларга эга бўлади, бироқ …

Батафсил

24Studiya

Диний-маърифий ҳамкорлик ўз самарасини бермоқда. Мамлакатимиз олимларидан иборат делегациянинг Францияга уюштирган сафари ва унда эришилган келишув ва натижалар @bukhariuz https://t.me/bukhariuz/4253  

Батафсил

Ён қўшни – жон қўшни

Абдуллоҳ саховатли, қалби юмшоқ киши эди. Уни Аҳмад исмли камбағал қўшниси бор эди. Бир куни Аҳмад кўп молга муҳтож бўлиб қолди. Лекин… Унга кўмак берадиган киши топилмади. Охири оқибат уйини сотишга қарор қилди. Харидорлардан бири Аҳмадга:  –  Қанча деяпсиз?  –  Минг динор.

Батафсил

چهار كتاب (Чаҳор китоб )

Муъаллифи: Бир неча муаллифлардан йиғилган тўплам. Ақоид. Тўплам бир неча муаллифлардан ташкил топган. Асар калом илмига оид бўлиб, тўрт китоб жамланган мажмуа ҳисобланади ва “чаҳор китоб” номи билан номланади. Унда иймон, дуо, саловот, ибодат турлари, панд-насиҳатга тегишли мавзулар ҳадис ва Қуръони карим оятлари билан баён қилинган. Ушбу асар Марказий Осиё …

Батафсил

Мирзо Улуғбек мадрасаси пештоқ ёзувларининг таълим-тарбияда ўрни

Ватанимиз тарихини мукаммал ўрганиш ва илмий консепциясини ишлаб чиқишда муҳим аҳамиятга эга бўлган “Тарихий хотирасиз келажак йўқ” номли асарда- “Биз халқни номи билан эмас, балки маданияти, маънавияти орқали биламиз, тарихининг  таг-томригача назар ташлаймиз!”[1] – деган ғоятда муҳим фикр илгари сурилган. Она заминимиз Ўзбекистон азал-азалдан не-не олим ва фозил кишиларни тарбиялаб …

Батафсил

Ислом динининг жамият ҳаётида тутган ўрни

Ислом дини баркамол авлодни тарбиялаш, маънавий ва ахлоқий юксакликка даъват этиш билан бир қаторда, уни ёвуз, қабиҳ амаллардан қайтариш хусусиятлари билан ҳам ажралиб туради. Шу сабабли ҳам жамиятимизнинг миллий, диний-маърифий асосларини ташкил этган ислом ҳозирги маънавий-ахлоқий юксалишимизнинг манбаи бўлиб хизмат қилмоқда. Ислом бошқа динга эътиқод қилувчилар билан ҳамкорлик қилишни тақиқламаслиги, …

Батафсил

Ахборот хуружларининг жамият барқарорлигига таҳдиди

Ҳозирги кунда экстремистик ва террористик оқимлар ўз сафларини кенгайтириш мақсадида турли йўллардан фойдаланмоқдалар. Айниқса, ҳозирда ахборот алмашинуви жадал суратда амалга оширилмоқда. Интернет тармоқлари орқали ҳам турли хил ғаразли мақсадларга эга бўлган маълумотлар тарқатилмоқда. Айни пайтда ахборот хуружидан ҳимояланишлик долзарб масалалардан бири бўлмоқда. Маънавий таҳдид деганда, дини, эътиқодидан қатъий назар, ҳар …

Батафсил