ИБХИТМ ва “Ал-Азҳар” университети ўртасида меморандум имзоланди

Маълумки, жорий йилнинг 4-5 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ Саид Ҳусайн Халил ас-Сиси расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлган эди. Икки давлат раҳбарлари ўртасида тор ва кенг доираларда музокаралар олиб борилди. Музокарада сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, инновацион ва илмий-техникавий, туризм ва маданият соҳаларида …

Батафсил

Диний қадриятларимизга эътибор

Юртимиз мустақиллиги шарофати билан миллий ва диний қадриятларимизнинг тикланиши ва узоқ ўтмишда яшаб ўзларининг сермаҳсул ижодлари билан ислом динининг турли соҳаларига бағишлаб кўплаб асарлар ёзиб қолдирган аждодларимизнинг ҳаётлари ва сермазмун илмий меросларини ҳар томонлама чуқур ўрганиш энг долзарб масалалардан бирига айланди. Шу билан бирга айтиш жоизки, шу даврда ислом динининг …

Батафсил

ҲАДИСИ ШАРИФЛАРДА ОДОБ-АХЛОҚ ВА ИЖТИМОИЙ МАСАЛАЛАРНИНГ ЁРИТИЛИШИ

Ислом динининг манбалари “Қуръони карим” ва Пайғамбаримизнинг муборак ҳадисларида ислом дини арконлари – фарз, вожиб, суннат амаллари билан бир қаторда ахлоқий ва ижтимоий масалаллар, инсонпарварлик тамойиллари, жамиятдаги зиддият ва низоларнинг ечими, ўзаро меҳр-оқибатга чорловчи, ахлоқий-тарбиявий фикрлар ҳамда кўрсатмалар ҳам кенг ўрин олган.

Батафсил

Ўзбекистон Республикаси Президенти Миср Бош имоми, Ал-Азҳар мажмуаси раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 
11 октябрь куни юртимизга ташриф билан келган Миср Бош имоми, Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад Таййибни қабул қилди.  Давлатимиз раҳбари меҳмонни қутлар экан, Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг шу йил 4-5 сентябрь кунлари Ўзбекистонга амалга оширган расмий ташрифи икки томонлама муносабатларимизни ривожлантириш йўлида тарихий қадам …

Батафсил

حضرت على قصه سى (Ҳазрат Али қиссаси)

Собир Сайқалий Ҳисорий (ваф.1730-1798 й.). Қисса. Ўзбек адабиётида  ўз қиссалари билан сермаҳсул ижод қилган, тарихий ҳақиқатни бадиий акс эттирган шоирлардан ҳисобланади. Қиссадаги ўхшатиш, сифатлаш, мажозий тасвирлардан ўринли фойдаланилган. Асар шеърий услубда ёзилган бўлиб, унда тўртинчи халифа Али розияллоҳу анҳунинг халифалик даври (656-661 й.), ажам юртлари ва Куфа шаҳарларини фатҳ этишлари, …

Батафсил

Ўзбекистон делегацияси Қирғизистонда халқаро конференцияда иштирок этмоқда

Кеча 10 октябр Қирғизистондаги Қирғиз Турк  Манас Университетининг  Илоҳиёт факультетида халқаро конференция ўз ишини бошлади. “Ўрта Осиё олимларининг ислом маданиятига қўшган ҳиссаси”  номли конференцияни Қирғиз Турк  Манас Университетининг ректори очиб берди ва меҳмонлар томонидан маърузалар қилинди. Илмий анжуманда ўзбекистонлик вакиллар ҳам қатнашмоқда. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказидан  қатнашаётган 3 илмий …

Батафсил

Асарлари

Имом Бухорийнинг илмий мероси ўзининг ҳажми, замонасининг диний ва ижтимоий фанларини тўла-тўкис қамраб олгани билан кишини ҳайратга солади. Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий жуда ёш пайтларидан китоб ёзишни бошлаганлар. Хатиб Бағдодий у кишининг ўзларидан ривоят қилади:

Батафсил