Уламоларимизга қандай муомала қилишимиз керак?

Парвардигори олам Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Сен: “Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?!” деб айт” (Зумар сураси, 9). “Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни ва илмга берилганларнинг даражаларини кўтарур. Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир” (Мужодала сураси, 11). “Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар” (Фотир сураси, 28). Дин уламоларининг қандай мартаба ва фазилатлари борлиги …

Батафсил

Шарҳ ал-виқоя (Шарҳ ал-виқоя фи масоили ал-ҳидоя)

№ inv. MR 110 Муаллифи: Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий  (ваф. 747/1346 й.). Фиқҳ. Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган форс тилидаги  шарҳидир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳкоми ва фиқҳий масалаларига …

Батафсил

Нақшбандия машойихлари. Салмон Ал-Форсий (розияллоҳу анҳу)

Салмон Форсий розияллоҳу анҳу Нақшбандия силсиласининг иккинчи халқаси ҳисобланади. Салмоний Форсий розияллоҳу анҳу (Абу Абдуллоҳ) Эронликдир. У ўзининг Мадинага келишини шундай ҳикоя қилади: “Исфаҳоннинг Жайҳон қишлоғидан, Эронлик бир ўсмир эдим. Отам бу қишлоқнинг каттаси, обрўли кишиси эди. Отам мени жуда яхши кўрарди, ер-у кўкка ишонмас эди. Мен ўзимни маъжусийликка атаган эдим, шу қадарки, ҳатто оташгоҳда олов ёқиш иши менга топширилган эди. Бизнинг катта еримиз бор эди. Отам деҳқончилик қиларди. …

Батафсил

Хорижий давлатлар билан ҳамкорликка оид “йўл харита”лари ижроси кўриб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 февраль куни Германия, Франция, Ҳиндистон ва Бирлашган Араб Амирликлари билан икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, қабул қилинган “йўл харита”ларини сўзсиз ижро этиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Батафсил

“ORIENTAL CLASSIC STUDY” НТМ билан илмий ҳамкорлик йўлга қўйилди

Бугун 6-феврал куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Тошкент шаҳридаги “ORIENTAL CLASSIC STUDY” НТМ директори Н.Маматохунов ташриф буюрди. Меҳмонларни диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи Т.Эвадуллаев кутиб олди Дастлаб меҳмонлар Марказ биноси кириш қисми пештоқларига битилган ёзувлар билан танишиб, Марказ биносининг асосий фойесида уларга Марказнинг ташкил этилиши ва фаолияти ҳақида ҳамда буюк …

Батафсил

Малайзия исломий фанлар университети доктори Муҳаммад Юсуф Халид марказга ташриф буюрди

Бугун 2019 йил феврал ойининг 6 санасида Ўзбекистон Ислом Академияси халқаро алоқалар бўлими мутахассиси Баҳодир Хўжаев ҳамроҳлигида Малайзия исломий фанлар университети доктори Муҳаммад Юсуф Халид Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф билан келди. Ушбу ташриф ИБХИТМ, Ўзбекистон Ислом Академияси ва USIM ўртасида имзоланган Меморандум доирасида кечди. ИБХИТМнинг музокаралар залида …

Батафсил

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига меҳмонлар ташрифи

Юртбошимизнинг мамлакатимизда диний-маърифий соҳада олиб бораётган ислоҳотлари  нафақат юртимизда, балки хорижда ҳам юксак эътибор билан тилга олинмоқда. Президентимиз Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш таклифини илк бор 2016-йили Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси очилиш маросимида илгари сурган эди. Ўтган қисқа давр ичида иш бошлаган марказ фаолияти …

Батафсил

Абу Ҳафс Насафийнинг ҳаёти ва тафсир илмига қушган хиссаси

Абу Ҳафс Насафийнинг асл исми Нажмиддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Исмоил Муҳаммад ибн Али ибн Луқмон Насафий бўлиб, 1068 йилда (баъзи уламоларнинг маълумотига кўра 1069 й.) Насафда таваллуд топган[1]. Абу Ҳафс Насафий муфассир, фақиҳ, муҳаддис, ҳофиз, мутакаллим, муаррих, адиб, тилшунос-наҳвшунос олим Насафда ҳадис тинглаган, сўнгра Самарқанд, …

Батафсил

Нақшбандия машойихлари. Абу Бакр сиддиқ (розияллоҳу анҳу)

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Умматимдан биттасини ўзимга дўст танласайдим, Абу Бакрни танлардим”, деган мадҳига муяссар бўлган зот Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳудир. Ҳазрати Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳу Асҳоби Киромнинг энг устун шахсиятларидан бири эди. Ҳазрати Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳам ота, ҳам она тарафидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан узоқ қариндошдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан 2 ёки 3 ёш кичикдир. Мусулмон бўлмасдан олдин …

Батафсил

«Навоий – буюк Ислом шоири»

Ҳазрат Навоий ўз ижоди учун танлаган  тил ўзбек тили бўлгани эътиборидан ўзбек шоири, ўзбек шеърияти мулкининг султони ҳисобланади. Аммо у кишининг асарларининг асл манбаларига назар солинса, уларнинг булоғини суриштирилса, «Навоий – буюк Ислом шоири» экани аниқ равшан бўлади. Шоирнинг обрўси шу қадар юқори эдики, ҳунармандлар ўз маҳсулотларининг бозоргир бўлиши учун …

Батафсил